Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

КОМИК ОПЕРА 
 
XVIII асрнинг 70-йилларида рус театри саҳнасида муҳим 
аҳамиятга эга бўлган асарлар туркуми «комик опера» деб 
аталган жанрга мансуб эди. Рус комик операси бир томондан 
Саройда катта эътиборга эга бўлган «жиддий»-фожеий 
операларга, иккинчи томондан муҳим ижтимоий мавзуларга 
бағишланган классицистик сатирик комедияларга зид бўлиб, 
мусиқий-драматик йўналишдаги жанр эди. Рус комик 
операларининг воқеалари аксар замонавий бўлган. Воқеалар 
одатда деҳқонлар, майда савдогарлар, турли касб-кор эгалари 
ҳаётидан олинган. Комик операда маълум даражада халқ 
қўшиқлари, урф-одат ўйинлари, маросимлари кўрсатилиб, 
мақоллар, маталлар, истифолар ва шевалар кенг ишлатилар эди. 
Комик опера қаҳрамонларининг ижтимоий ва миллий 
табиатларини 
акс 
эттиришда 
халқ 
ижоди, 
фольклор 
материалларининг кенг қўлланилиши жанрнинг оммавий 
томошабин орасида муваффақият қозонишига асос бўлди. 
Комик опера XIX асрда театрлар репертуарда катта ўрин 
эгаллайдиган водевил жанрига замин тайёрлаган эди. 


34 
Биринчи рус комик операси М.Поповнинг «Анюта» номли 
асари бўлган. Пьеса 1772 йили саҳнада ижро этилган. 
Поповнинг «Анюта»сидаги деҳқонлар тили билан помешчиклар 
танқид қилинади, оддий одамларга меҳрибонлик, ҳайрихоҳлик 
хислари баён қилинади. Айни вақтда деҳқонлар оммаси нафис 
ҳиссиётларга, ҳақиқий севгига ноқобил деб талқин қилинади. 
Н.Николевнинг 1776 йили саҳналаштирилган «Розана ва 
Любим» комик операсида крепостной тузум анча қаттиқ 
қораланган дейиш мумкин. Деҳқон қизи Розананинг хусни-
жамоли помешчик Шедровни мафтун қилади. Помешчик қизни 
аврамоқчи бўлади, ўз қўрғонида тўкин-сочин ҳаёт ваъда қилади, 
бойликлари билан қизни ўзига бўйсундирмоқчи бўлади. 
Шедровнинг ҳийла-найранглари натижа бермагач, қизни 
ўғирлаб кетади. Пьеса зодагоннинг ноинсоф, киши хақ-
ҳуқуқларини топташини кўрсатиш билан деҳқонлар оммасида 
ўз хўжаларига нисбатан нафратнинг асосли эканини 
таъкидлайди. Қизнинг отаси Излет, синглиси, балиқчи Любим 
ва ўрмончи бирлашиб, қўлларига болта олиб Розанани қутқариш 
учун Шедров қўрғонига бостириб кирадилар. Помешчик Розана 
ва Любимнинг жўшқин муҳаббатига қойил қолади. Кекса 
Излетнинг гаплари Шедровни тўлқинлантириб юборади. 
Помешчик улардан кечирим сўраб, қизни қайтариб беради. 
XVIII аср комик опералари ичида яна бир машҳур ва узоқ 
йиллар саҳнадан тушмаган комик опера А.Аблесимовнинг 
«Сеҳргар, муғомбир ва совчи тегирмончи» бўлиб, у 1779 йили 
Москвада саҳнага қўйилган. Бу асарда халқни эзувчилар-
дворянлар ва помешчиклар иштирок этмайдилар. Пьесанинг 
бош қаҳрамони ақлли ва гапга чечан ва ишга моҳир 
тегирмончидир. Қишлоқда уни сеҳргар деб атайдилар. Қолган 
барча иштирокчилар-қишлоқ аҳолиси вакиллари. Спектакл 
воқеаларида халқ урф-одатлари, ашула ва рақслари табиий 
тарзда 
ижро 
қилиниб, 
бир-бирига 
қоришиб 
кетади. 
Аблесимовнинг операси XIX асрда ҳам рус театрларида катта 
қизиқиш уйғотиб келган. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling