Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


XVIII АСР II ЯРМИДАГИ РУС ТЕАТРИНИНГ


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

XVIII АСР II ЯРМИДАГИ РУС ТЕАТРИНИНГ 
ДАСТЛАБКИ АКТРИСАЛАРИ 
 
Айтиб ўтилганидек рус театрининг дастлабки фаолияти 
даврида аёллар ролларини жаҳондаги барча театрлар 
фаолиятининг бошланишида бўлганидек эркаклар ижро этиб 
келганлар. Ф.Волковнинг Ярославлдаги (1750) театрида 
И.Дмитревский, сўнг комик актёр Шумский ва бошқалар 
трагедиялар ва комедияларда аёл қаҳрамонлар образларини 
муваффақият билан яратсаларда, театр ижрочилик санъатининг 
табиий тараққиёти учун аёл ижрочилар зарур эди ва бу 
муаммони ҳал этиш «биринчи директор» А.Сумароковдан 
бошлаб, «биринчи актёр» Ф.Волков ва бошқа арбобларнинг 
доим диққат марказида бўлган. 1756 йили Петербургда Давлат 
театри ташкил этилган вақтидан эътиборан Москвада 
Университет қошида театр ташкил этилиб фаолият юрита 
бошлади. Университет муаллимлари ва талабалари театри 
биринчи Москва профессионал театри бўлиб 1759 йилдан 
эътиборан Рус театри деб атала бошлайди. Айнан шу театр 
Москва ва Петербург театрлари учун ҳам зиёли актёрлар билан 
бир қаторда актрисалар етишиб чиқиши учун пойдевор бўлди. 
Истеъдодли актрисаларни етиштириб, тарбиялаб умумрус 
саҳнасига етказиб берган манбалардан яна бири Крепостной 
театрлар эди. «Крепостной театр» тушунчаси ҳам XVII-XVIII 
аср рус воқелигидан шаклланган, ўзига хос сиёсий-ижтимоий 
тузумнинг табиати билан боғлиқ эди. Рус магнатлари-минглаб 
крепостной дехқонларнинг ҳуқуқи чекланмаган эгалари
моҳиятан қуллари-крепостнойлар қўллари билан қўрғонларида 
ҳашаматли театрлар, тасвирий санъат асарлари галлереялари, 
тўй-томошалар, баллар ўтадиган саройлар қурар эдилар. 
Масалан граф Шереметъев, князь Юсуповлар театрлари ўз 
репертуари хилма-хиллиги, актёрларининг истеъдодлари, 
саҳналарининг техник имкониятлари, декорациялар 
ва 
костюмларнинг бойлиги жиҳатидан Император театрлари билан 
рақобатлашар эди. Крепостной табақага мансуб артистлар, 
рассомлар, 
архитекторлар, 
композиторлар 
Рус 
миллий 
маданияти тараққиётига катта ҳисса қўшдилар. Бироқ, уларнинг 
инсоний тақдирлари барибир фожеавий эди. Уларнинг ажойиб 


32 
истеъдодлари ва маҳоратлари эгалари хоҳишига кўра исталган 
вақтда азоб-уқубатларга грифтор бўлишидан, ёки бошқа бир 
бойга қул сифатида сотиб юборилишидан сақлаб қололмас эди. 
Крепостной табақа артистлари аянчли ҳаёти ҳақида кўп 
адабиётлар мавжуд, улар ичида айниқса А.Герценнинг «Ўғри-
зағизғон», Шепкиннинг «Хотиралар»ини кўрсатиш мумкин. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling