Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат институти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/73
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1508202
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73
Bog'liq
Баяндиев Т , Исломов Т Жаҳон театр тарихи

Назорат саволлари 
1. 
Ярим профессионал ҳаваскорлик театри билан диний 
мактаб театри орасида қандай боғлиқликлар бор? 
2. 
Ҳаваскорлик театрлари артистлари кимлардан ташкил 
топган? 


15 
3. 
Ҳаваскорлик 
театрлари 
томошаларининг 
қандай 
персонажларини биласиз? 
ХУЛОСА 
 
Миллий театр, – ёзган эди улуғ рус драматурги 
А.Н.Овстровский, – худди академиялар, университетлар ва 
музейлар каби, миллий камолотининг белгисидир». Чамаси, бу 
маданий муассасаларни ҳаммаси Россияда қарийб бир даврда – 
рус миллатининг миллат сифатида шаклланиш, маданий 
уйғонишнинг биринчи тоши 1672 йили театр санъати билан 
қўйилганлиги рус театр санъатига катта маъно ва салобат бахш 
этади. Театрдан сўнг 1687 йили Москвада Славян – грек – лотин 
академияси, 1719 йили биринчи музей – Пётр кунст камераси, 
1725 йили Санкт-Петербург Фанлар Академияси, 1755 йили 
Москва Университети ташкил топганлиги маълум. 
Рус театри тарихининг биринчи босқичи 1672-1752 
йилларни ўз ичига олди. Бу давр театрнинг янги санъат тури 
сифатида туғилиш, шаклланишини белгиловчи, диний ва 
дунёвий тусдаги хатти-ҳаракатлардан иборат ҳаваскорлик даври 
бўлган. Бу даврда театрнинг интилишлари, изланишлари 
миллий, ижтимоий ва маданий жараён билан боғлиқ ҳолда 
кечади. Бу жараён эса рус жамиятининг ўрта асрлар 
хусусиятидан янги босқичга ўтиш даври, биринчи рус 
императори Пётрнинг ислоҳотлари, Россиянинг қиёфасини 
бутунлай ўзгартириб юборган, мамлакатни халқаро майдонда 
алоқалари кескин кучайиб, нуфузи ниҳоятда ошган давр эди. 
Бундай шарт-шароитда театр санъатининг ҳаваскорликдан 
Федор Волков ва Александр Сумароков асос солган 
профессионал театрга, сўнг Миллий театр даражасига ўсиб 
етишуви табиий ва қонуний ҳол бўлган. 
Рус театрининг илк фаолиятининг ўзига хослиги, мустақил 
хусусиятини, у шаклланган давр хусусияти белгилаб беради. 
«Пётр даври» деб аталган тарихий босқичнинг ўзи театр 
кўринишига эга хислатларга тўлиб тошган эди. Зотан, инсоният 
тарихида мисли кўрилмаган хатти-ҳаракатлар, унгача Русда 
азалий бўлиб келган удумлар, расм-русумлар, турмуш тарзи, 
барча сиёсий-иқтисодий, маданий-маърифий анъаналарни 


16 
кескин 
тарзда 
бузилиши, 
дабдабали 
манзаралар 
замондошларнинг ақлини шошириб, қандайдир маънода театр 
саҳнасидагина юз бериши мумкин бўлган воқеаларга ўхшаб 
кетар эди. 
Театрлар томошаларида узоқ ўтмишнинг тарихий ёки 
ривоятлардаги буюк подшолари – Артаксерск ва Навуходоноср, 
Кир ва Александр Македонский, турк султони Боязид ва Испан 
қироли (Гишспаский), дунёвий шон-шуҳрат топган афсонавий 
саркардалар Олоферн, Сципио Африкан, Оқсоқ Темур (Амир 
Темур) каби қаҳрамонлар намоён бўлардилар. Уларнинг 
қуршовида Юдиф ва Есфир, Тамира ва Нсонияда каби гўзал ва 
жасоратли маликалар бўлиб, қаҳрамонларнинг буюк ижтимоий 
фаолиятлари уларнинг шахсий тақдири, фуқаролик фаолияти, 
ишқий саргузаштлари, бахт бахтсизликлари, кўтарилиш-қулаши 
билан, бойлик-қашшоқлиги билан боғлиқ тарзда кўрсатиларди. 
Кўпинча фожеа комедия билан, «улуғ»лик «тубан»лик билан 
аралаш холда бўларди. 
Спектаклларни пролог ва эпилогларида ижрочилар 
подшоларга (Алексей Михайлович, Буюк Пётр ва б.) бевосита 
саҳнадан мурожаат қилиб, асар ғояси ва муаммосини эълон 
қилиб, уларнинг шоҳона илтифотларига умидворликларини 
билдирар эдилар. Шу билан бирга улар намоён бўладиган 
қаҳрамонларини (Артаксеркс ва Эсфир ёки бошқалар) ҳам 
томоша жараёнида бевосита иштирок этади, деган мазмунида 
таъриф қилар эдиларки, бу билан «томоша вақти» билан «сюжет 
вақти» орасидаги тафовутни йўқотиб, ўтмиш вакилларини ўз 
замонларига 
яқинлаштирган 
бўлардилар. 
Бадиий 
вақт 
муаммоларини тадқиқ қилатуриб, Д.С.Лихачев қадимий рус 
театрининг юқоридаги холатини ўзига хос тенденция деб 
белгилайди. Актёр прологни айта туриб, подшо Алексей 
Михайловичга муаллимона тушунтириб ўтар эди: «ҳозир 
сизнинг кўз ўнгингизда икки минг йилдан ортиқ тобут ичида 
ётган 
шоҳ 
Артаксеркс 
намоён 
бўлишни 
истайди... 
Қатнашувчиларнинг томошабинлар билан ўзига хос мулоқоти, 
ўзаро танишуви бўлиб ўтади». 
Сарой театри, семинаристлар ва ҳаваскорлар театрлари 
саҳналарида томошабинларга ёқиб қолган сюжетлар у ёки бу 
тарзда 
қайта-қайта 
ўйналиб 
турган. 
Подшо 
Алексей 


17 
Михайлович томоша қилган иккинчи спектакл «Иудиф» (1673) 
матни Пётр Биринчи қўлёзмалари ичида сақланган ва «Юдиф ва 
Олоферн ҳақидаги комедия» номи билан қайтадан ўйналган. 
Мамлакатдаги сиёсий, ижтимоий ва маданий-маърифий 
муҳит билан театр томошалари ўртасидаги боғланишларнинг 
белгилари, айниқса рус театрининг туғилишидан тортиб доимий 
равишда ғоявий ва бадиий изланишлари хусусиятини 
белгилаган эди. Бу социал алоқадорлик рус театри илк 
қадамлариданоқ ғарб театр санъатидан ибрат олиш билан бирга 
ўз мустақил табиатига ва қиёфасига эга бўлганлигини 
кўрсатади. Сарой ва аҳоли эътиборини баробар тортиб олган 
театр томошаларнинг сюжетлари дастлаб Библия ва жаҳон 
тарихий жанговор воқеаларини акс эттирган бўлса-да, яъни 
унинг дастлабки кунларида, масалан, «Оқсоқ Темур қиссаси» 
каби спектакллари бўлган бўлса, тез орада соф рус тарихига оид 
Феофан Прокоповичнинг «Владимир» пьесаси яратилган эди. 
Орадан ярим аср ҳам ўтмай миллий тарихий мавзу рус 
классицизми драматургияси ва театрининг етакчи мавзуига 
айланади. Рус театри тарихининг илк давриданоқ етакчи 
хусусиятга айланган тарихий драматургия театр санъатининг 
томошавийлигига 
аниқ 
ғоявийлик, 
маърифатпарварлик 
хусусиятларни, ўтган замонлар ва томоша қўйилаётган 
вақтларни қиёс қилиш, ўтмиш воқеаларидан сабоқ олиш, 
замонавий воқеа ва ходисаларни «баҳолай олиш» хисларини 
қўшиб шакллантирди. Бундай ҳиссиётлар икки асрдан кўпроқ 
мўғул босқинчилари оёғи остида топталган, ниҳоят, Москва 
князлиги остида бирлашиб мустақилликни қўлга киритган ва 
тарихан қисқа муддат ичида кўп сарой тўнтаришлари, ички 
қонли низоларни бошидан кечириб, охир-оқибат ички ва ташқи 
ҳаёт таризини остун-устун қилиб юборган Пётр ислоҳотлари 
билан юзма-юз бўлган Рус жамияти саҳнада ҳар қандай 
даҳшатли манзараларни ҳам кузатишга қобил эди. Театрнинг 
шакли-шамойили, ташкилий кўринишлари подшо Алексей 
Михайлович кўз ўнгида намойиш қилинган спектакллар 
воситасида ғарбдан кириб келганлиги маълум. Аммо, шу 
вақтдан эътиборан рус театри ўз репертуари, ифода воситалари, 
ташкилий усулларига эриша бошлади. Шунинг учун ҳам XVIII 
асрнинг 30-йилларидан бошлаб Россия адабиёт ва санъати, 


18 
айниқса, театр ва драматургиясининг ривожланиш йўлларини 
белгилаган рус классицизмининг ўзига хос хусусиятлари яққол 
кўринди. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling