O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet304/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЭЛЕЙ ҚОНУНИ — муҳитдаги со-
чилаётган ёруғлик интенсивлиги / нинг 
ёруғлик тўлқин узунлиги X нинг 4дара-
жасига тескари мутаносиблигини ифо-
далайдиган қонун: / ~ V. Бу қрнун зарра 
ўлчамлари, сочилаётган нурланиш X дан 
анча кичик бўлган диэлектрик муҳит 
учун ўринлидир. 1871 й.даЖ.У. Рэлей 
топган.
РЭНД — Жан. Африка Республикаси 
пул бирлиги. 1961 й.дан муомалага кири-
тилган 1 Р. = 100 цент. Халқаро ифодаси 
ZAR. Валюталар курси бўйича 1 АҚШ 
доллари = 7,9 Р. (2003, май). 
РЮЙТЕЛЬ Арнольд Фёдорович 
(1928.10.5, Саарема уезди) — Эстония 
давлат арбоби. Эстония қ.х. академия-
сини тугатган (1964). Қ.х. фанлари дри. 
Меҳнат фаолияти 1949 й.дан бошланган. 
Эстония чорвачилик ва ветеринария и.т. 
институтининг тажриба базасида бош зо-
отехник, шу инт директори ўринбосари 
(1957—63), «Тарту» сзи директори 
(1963—69), Эстония қ.х. академияси рек-
тори (1969—77). Эстония КП МК котиби 
(1977—79), Эстония Вазирлар Кенга-
ши раисининг 1ўринбосари (1979—83), 
Эстония Олий Кенгаши Президиуми 
(1983—90), Эстония Олий Кенгаши 
(1990—92) раиси. 2001 й. сент.дан Эсто-
ния Республикаси президента. Шунинг-
дек, Жаҳон «Яшил хоч» ташкилотининг 
Эстония бўлими ва «Эстония соҳили ва 
денгизи» ҳаракати раиси.


www.ziyouz.com кутубхонаси
317
РЮКЮ, Нансей — Япониядаги орол-
лар архипелаги, Кюсю ва Тайвань о.лари 
оралиғида. Шарқий Хитой денгизини 
Тинч океандан ажратиб туради. Шим.
шарқцан жан.ғарбга ёй шаклида 1200 км 
масофага чўзилган. Р. 98 оролни ўз ичи-
га олган 6 та йирик ороллар гуруҳидан 
иборат. Умумий майд. 4,8 минг км2. 
Йирик ороллари — Окинава ва Амами. 
Оролларнинг жан.шарқий қисми асосан, 
мезозойнинг карстли оҳактошларидан, 
шим.ғарби вулкан жинсларидан тузил-
ган. Сейсмик фаол зона, тез-тез зилзила 
бўлиб туради, 3 та ҳаракатдаги ва бир 
нечта сўнган вулкан бор. Ер юзаси пла-
то ва паст тоғлардан (бал. 300—500 м), 
шунингдек, паст соҳилбўйи террасала-
ридан иборат. Энг баланд жойи 1935 м 
(Яку о.да). 29° ш.к.дан жанубда ороллар 
маржон рифлари б-н ўралган. Фосфорит 
ва тошкўмир конлари бор. Иклими шим.
да субтропик, жан.да тропик, муссонли 
(йиллик ёғин 2000—3500 мм), вақтвақти 
б-н тайфунлар бўлади. Ўртача т-ра янв.да 
14—18°, июлда 27— 28°. Доим яшил тро-
пик ўрмонлар бор. Шоли, батат, шакар-
камиш экилади. Балиқ овланади. Шойи 
тўқилади. Энг катта шаҳри — Наха. 
РЯБИНА (Sorbus) — атиргулдош-
лар оиласига мансуб дарахтлар ва бу-
талар туркуми, манзарали ва мевали 
ўсимлик. Шим. ярим шарнинг мўътадил 
минтақаларида 100 га яқин тури ўсади. 
Меваси 2—5 уйли майда олма. Айник,са, 
кўпроқ оддий P. (S.aucuparia) экилади. 
Дарахти (бал. 15 м гача) ёки бутаси-
нинг пўстлоғи силлиқ, кулранг, меваси 
юмалоқшарсимон, қизил. Қушлар учун 
озиқ ҳисобланади. Меваси таркибида 
4—8% қанд (фруктоза, глюкоза, саха-
роза), 2,7% гача олма, лимон, узум ва 
каҳрабо кталари, пектин ва ошловчи 
моддалар, аскорбин кта (200 мг% гача), 
каротин (20 мг%) ва витамин РР мавжуд. 
Пўстлоғида 14% танин, уруғида эса 22% 
гача мой мавжуд. Сент.окт. ойларида 
пишади. Р. вегетатив усуллар (пархиш, 
илдизидан, бачкисидан, пайвандлаш) 
б-н кўпайтирилади. Меваси янгилиги-
да истеъмол қилинади. Қандолат и.ч.да, 
мармелад, пастила, мураббо, шунингдек, 
вино, ликёр, сирка, квас тайёрлашда иш-
латилади.
Европанинг Шим.Ғарбида ва Сибир-
да сибирь Р.си (S. sibirica) ўсади. Қрим, 
Жан.Ғарбий Европа, Ўрта денгиз атроф-
ларида боғ Р.си (S. domestica) боғларга 
экилади. 
РЯБИЧЕВ 
Дмитрий 
Борисович 
(1926.1.9, Малин, Украина — 1995.25.4) 
— ҳайкалтарош, Ўзбекистон (1976) ва 
Россия Федерацияси (1978) халқ рассо-
ми. Ленинград муҳандислик қурилиши 
ин-ти (1949) ва Москва бадиий саноат 
билим юрти (1954) ни тугатган. Асосан 
ҳайкалтарошликнинг монументал ёдгор-
лик соҳасида ижод қилади, асарларида 
композицион яхлитлик, шакл ифодали-
лиги ва улуғворликка эришган: «Влади-
мир шаҳрининг 850 йиллиги» (бронза, 
1959, Владимир ш.да), «Ойбек» (гранит, 
1971, Тошкент), «Жасорат» (бронза, гра-
нит, 1976, Тошкент), «Халқлар Дўстлиги» 
(бронза, гранит, 1982, Тошкент) ва б. мо-
нумент ва ёдгорлик ҳайкалларнинг муал-
лифи. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Дав-
лат мукофоти лауреати (1964). 
РЯЗАНЬ — РФдаги шаҳар, Рязань 
вилояти маркази. Ока дарёси бўйида. Йи-
рик пристань. Т.й. тугуни. Аҳолиси 533,1 
минг киши (1998). Машинасозлик (ста-
ноксозлик, «Тяжпрессмаш», «Рязсель-
маш») и.ч. бирлашмалари, автомобиль 
агрегатлари, автомобиль аппаратураси, 
электрон приборлар, ҳисоблашаналитик 
машиналар, иситиш приборлари, нефтни 
қайта ишлаш, кимёвий тола, картонрубе-
роид здлари, қурилиш материаллари и.ч., 
озиқ-овқат, енгил ва ёғочсозлик саноати 
корхоналари ишлаб турибди. 2 илмий 
тадқиқот инти, 4 олий ўқув юрти, 3 театр, 
тарихиймеъморий музейқўриқхонаси, ба-
диий музей, И.П.Павлов уймузейи бор. Р. 
йилномаларда биринчи марта 1095 й.дан 
тилга олинган. Дастлаб Рязань князли-


www.ziyouz.com кутубхонаси
318
ги маркази Р. деб аталган ва ҳозирги 
Р.дан 50 км жан.шарқца бўлган. Шаҳар 
1237 й.да мўғуллар томонидан вайрон 
қилинган. 14-а. ўрталарида князлик мар-
кази Переяславль—Рязанский шаҳрига 
кўчирилган (бу князлик 1521 й.да Мо-
сква давлати таркибига қўшилди). Шаҳар 
1778 й. дан Р. деб атала бошлаган. 1778—
1929 й.ларда Рязань губерняси маркази. 
19-а. ўрталарида Р.да чўян қуйиш ҳамда 
ёғ корхоналари ва б. қурилган. 1929—30 
й.ларда Р. Москва вилояти округ маркази, 
1937 й.дан вилоят маркази. Меъморий ёд-
горликлардан Кремль ансамбли таркиби-
да: Христорождественский (15-а., 19-а.), 
Архангельский (16-а.), Успение (17-а.) 
соборлари, Архиепископ палаталари (17-
а.), Спас монастири мажмуи (17— 18-а.
лар), 17-а.га оид бир қанча черковлар, 
классик услубдаги бинолар, касалхона-
лар (19-а. бошлари), савдо расталари (19-
а.нинг 1-ярми) ва б. сақланган.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling