O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РУШОН ТИЗМАСИ — Ғарбий По-
мирдаги тоғ тизмаси (Тожикистон). Уз. 120 км. Энг баланд жойи Патхор чўққиси — 6080 м. Р.т. гранитоид, метаморфик ва гилли сланецлар, кварцит, қумтош, оҳактош, гнейслардан таркиб топган. Ён бағирлари тош уюмларидан, субтро- пик даштлар ва шувокли чала чўл ҳамда чўл водийси ландшафтларидан иборат. Дарё водийларида тол, жирғаноқ, терак, дўлана, қайин ўсади. РУЪБ, Руб — ўрта асрлардаги То- харистон шаҳарларидан бири. Араблар истилоси даврида (7-а.) Р. Симинжон ш. б-н ягона мулкни ташкил этиб, унинг шоҳи туркийча Руъбхон унвони б-н аталган. Халифаликка 826—827 й.ларда 12600 дирҳам миқдорида хирож тўлаган. Р.да маҳаллий ҳукмдор — Руъбхоннинг қароргоҳи бўлган. РУҚИЯ БЕГИМ (15-а.) — тему- рий маликалардан. Шоҳрухнинг ўғли Иброхим Мирзонинг хотини. Уларнинг никоҳидан 3 ўғил фарзанд: Султон Абу Исҳоқ Мирзо (1419—27), Исмоил Мирзо (1423 — 32), Абдулло Мирзо (1433—51) дунёга келган. Р.б. Эри вафотидан сўнг, Форс вилоятига ҳоким қилиб тайинлан- ган Абдулло Мирзо ёш бўлгани туфайли отабек Шамсуддин Шерозий б-н бирга давлатни идора этган. РУҲ (араб. — жон) — ғайримоддий асосни англатувчи тушунча. Инсон ва ҳайвонлар танасида яшовчи, уйқу ва ўлган пайтда танани қисман ёки бутунлай тарк этувчи ўзига хос куч (қ. Анимизм, Жон). P. тушунча- сининг талқини тарихан ўзгариб борган. Юнон фалсафасида Р. олам асосида ётув- чи пневма, нус (ақл), логос деб тушунил- ган. Аристотель «нус»ни тартибсиз мате- рияни шакллантирувчи куч деб билган. Ўрта аср мутафаккирлари Р.ни табиатдан олдин мавжуд бўлган ва уни яратувчи куч деб ҳисоблаганлар. Форобий, Ибн Сино, Ғазолий ва б. файласуф, мутафаккирлар Р.ни турлича талқин қилишган. Форобий Р.ни бир танадан иккинчи танага кўчиб юришини рад этган. Шарқ табиблари Р.ни «латиф буғ» деб тушунишган. Ма- териалистик фалсафага кўра, Р. деганда юқори даражада уюшган материянинг маҳсули деб қаралувчи онг, тафаккур тушунилади, материяга нисбатан икки- ламчи хдообланади. Идеалистик фалса- www.ziyouz.com кутубхонаси 314 фага кура, Р. деганда материяга нисбатан бирламчи деб ҳисобланадиган ва бу- тун борлиқнинг негизини ташкил этган ғайримоддий асос, илохий куч тушуни- лади. И. Кант Р.ни гоя сифатида, Гегель борлиқни дунёвий Р.нинг ривожланиш босқичлари сифатида карайди. Р. иде- алистик таълимотларда марказий ўрин тутиб, тушунча (панлогизм), субстанция (пантеизм), шахс (теизм) сифатида намо- ён бўлади. Христианликда «муқаддас Р.» — муқаддас учликдят 3шахс. Диний тушун- чага кура, Р. — киши ҳаётида у б-н бир- га, вафотидан кейин эса, танадан чиқиб абадий қоладиган кўзга кўринмас нарса. Баъзи уламолар Р.ни қон, бошқалари на- фас деб ҳисоблайди. Айримлари эса, Р.ни латиф ва нафис ҳаводан иборат деб, уни моддий нарсалар қаторига қўяди. Қуръонга кўра, Аллоҳ одамзодни ярат- масдан олдинроқ қиёматга қадар келади- ган одамларнинг Р.ларини пайдо қилган. Ислом динида Р.нинг мохияти ҳақида баҳс юритиш ман этилади. Қуръонда (алИсро сураси, 85оят) Р. Аллоҳнинг илмига ҳавола этиладиган сир экани, Р. тўғрисида одамлар жуда оз маълумотга эга эканликлари таъкидланган. Кучма маънода — инсоннинг ички ҳолати, ҳистуйғулари, кайфия- ти. Шунингдек, ишҳаракат, воқеа ва ҳодисаларнинг кечишидаги белгили ху- сусиятни ҳам англатади. Мас, замон Р.и, қонун Р.и, таълимот Р.и ва б. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling