O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РУС-ЯПОН УРУШИ (1904-1905) —
Узоқ Шарқда ҳукмронликни қўлга олиш учун Россия б-н Япония ўртасидаги уруш. Корея ва Хитойни бўлиб олишга интилган давлатлар ўртасидаги кураш натижасида келиб чиққан. Япония то- монидан бошланган. 1904 й.даги асосий воқеалар: япон флотининг ПортАртурга ҳужуми; ПортАртур мудофааси, Рос- сиянинг Ялу, Ляоян, Шахэ дарёлари- даги жангларда енгилиши; 1905 й.даги воқеалар: Мукденда рус армияси, Цу- симада рус флотининг тормор этилиши. Уруш АҚШ воситачилигида Портсмут сулҳ шартномаси (1905.18.5) б-н якун- ланган. Шартномага биноан, Россия Кореяни Япониянинг таъсир доирасида деб эътироф қилган, Сахалиннинг жан. қисми Японияга ўтган. Япония Ляодун я.о.дан (ПортАртур ва Дальний б-н бир- га) ижарага фойдаланиш ҳуқуқини ол- ган. Россия учун оғир мағлубият, катта курбонлар олиб келган. Р.я.у. 1905—07 й.лар инқилоби бошланишини тезлаш- тирган. РУТА (Ruta) — тошбақатол оиласига мансуб ўсимликлар туркуми. Кўп йиллик ўт ва чала бута. 60 га яқин тури бор, асо- сан, Ўрта денгиз атрофида учрайди. Бар- ги 2—3 марта патсимон қирқилган, кет- макет жойлашган. Гуллари сарғишяшил, майда, тўпгули рўваксимон. Меваси думалоқ кўсак. Қуритилмаган P. заҳарли бўлиб, ёқимсиз ҳиди бор. Қуритилган гуллари атиргул ҳидини эслатади. Ер устки қисми таркибида эфир мойи (0,1— 0,15%), рутин ва б. моддалар бор. Дори- вор ўсимлик сифатида ўстирилади. РУТА — икки томонга уланувчи www.ziyouz.com кутубхонаси 310 нақш тақсимп; нақш мужассамотини ўраб турадиган ҳошия нақш. Амалий безак санъатининг деярли барча турлари (наққошлик, ганч ва ёғоч ўймакорлиги, мискарлик, гиламчилик ва ҳ.к.)да кенг қўлланади. Р.нинг кенглиги нақш мужас- самотида турлича бўлиши мумкин, унинг кетмакет ҳамда тўнкарма усулда улана- диган хиллари мавжуд. Кетмакет уланув- чи Р.лар 1, 2, 3 йўналишли бўлиб, ҳар бир йўналиш биттадан чиқиш нуқтасига эга бўлади. Тўнкарма Р.нинг тақсим асоси- ни уста 2 букланган қоғозга чизади, бу- кланган қоғозни очганда тўнкарма Р. ахта (улги)си ҳосил бўлади; унда 1—2, баъзан 3 чиқиш нуқтаси бўлиши мумкин, бун- дай Р.да 3чиқиш нуқтаси (одатда, ўртада бўлади) бўш жойларни тўлдиришга хизмат қилади. 2 чиқиш нукали Р.ларда «айланма нусха» деб аталадиган ком- позиция ҳам учрайди (яъни 2 нуқтадан чиққан новдалар ҳалқа ҳосил қилади), тўлдирувчи бўлаклар ҳам новдаларнинг ўрнашган жойига мослаб чизилади. РУТЕНИЙ (лот. Ruthenium), Ru Менделеев даврий системасининг VIII гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тар- тиб раками 44, ат. м. 101,07. Табиий Р. масса сонлари 96, 98—102 ва 104 бўлган 7 та баркарор изотопдан иборат, энг кўп тарқалгани 102Ru (31,61%). Р. 1844 й.да Қозонда К. Клаус томонидан кашф этил- ган ва Россия шарафига Р. деб аталган. Р. Ер пўстининг масса жиҳатидан 510—7% ини ташкил қилади. Р., асосан, платина гуруҳидаги металлар б-н бирга учрай- ди. Туғма платинада 0,02% атрофида Р. бўлади. Урал конларидан олинадиган осмийли иридийда 20% гача Р. бор. Р. кумуш ранг, жуда қаттиқ металл, сую- кланиш траси 2250°, кайнаш траси 4900°, зичлиги 12,2 г/см3. Р.нинг аморф ва кри- сталл модификациялари мавжуд. Аморф Р. кора тусли кукун, у Р. бирикмалари- ни эритмаларда қайтариш натижасида ҳосил бўлади. Аморф Р.ни суюқ қалайда эритиб, қайта кристаллаш йўли б-н кри- сталл Р. олинади. Р.нинг ўз бирикмаларида валентли- ги 0 дан 8 гача. Р.нинг металл бўлаги зар сувида ҳам эримайди, лекин кукун ҳолатдагиси сульфат ва перхлорат кис- лоталар б-н реакцияга киришади. Р.нинг RuO4 таркибли оксиди, Ru(OH)3nH2O таркибли гидроксиди, RuCl2, RuCl3, RuCl4, RuBr3, Rul3, RuF5 таркибли гало- генидлари, RuS2 таркибли сульфиди ва Ru(NO3)36H2O таркибли кристаллоги- драти маълум. Р. жуда кўп комплекс бирик- малар ҳосил қилади. Осмий б-н Р. қотишмасидан перо, баъзи асбобларнинг магнит хоссаларга эга бўлмаган деталла- ри тайёрланади. Р.нинг никель, кобальт, молибден, вольфрам, бор ва кумушли қотишмаларидан электр лампаларнинг чўғланиш толалари, заргарлик буюмла- ри, лаб. жиҳозлари, контакт материаллар ва симлар ишланади. Катализатор сифа- тида, чинни ва сопол учун бўёқ тайёр- лашда, K2[RuCl6] таркибли комплекс тузи фотографияда қўлланади. РУТИЛ (лот. rutilus — сарғишқизил) — оксидлар синфига мансуб минерал. TiO2 титан оксидининг 3 полиморф мо- дификациясидан бири. Изоморф шакли- да Fe, Cr, Nb, Та, V, Sn қўшимчалари бўлади. Та2О5 қўшимчаси 47% гача бўлса стрюверит; Nb2O5 (42% гача) — ильменорутил, темир қўшилса — нигрин деб ажратилади; Тетрагонал сингонияда кристалланади. Кристаллари призма- тик, устунсимондан нинасимон шак- лгача. Ранги қизғишқўнғир, тўқ қўнғир, сарғиш, кўкимтир, қора, баъзан яшил бўлади. Қаттиқлиги 6,5. Зичлиги 4200 кг/м3. Мўрт Р. — титан рудаларининг муҳим компоненти, локбўёқ ва электрод и.ч.да, заргарликда қўлланилади. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling