O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet295/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РУС-ТУЗЕМ МАКТАБЛАРИ (рус. 
туземец — маҳаллий аҳоли) — Турки-
стонда Окт. тўнтаришига қадар маҳаллий 
аҳоли болалари учун очилган бошланғич 
рус мактаблари. Уни очишдан асосий 
мақсад ўлкани руслаштириш эди. Тур-
кистон генералгубернатори К.П. фон 
Кауфман «мусулмон ва рус мактаблари-
нинг ажралиб туриши»ни иқтисодий ва 
сиёсий жиҳатдан зарарли деб ҳисоблади. 
Бу ғояни Кауфманнинг издоши генерал-
лейтенант Н.О. Розенбах давом этти-
риб, ибтидоий турдаги янги мактаблар 
— Р.т.м. тармоғини яратиш лойиҳасини 
ишлаб чиқди. Биринчи рустузем макта-
би 1884 й. 19 дек.да Тошкентда очилган. 
Унда 41 бола ўқиган. 1891 й. Хивада, 
1894 й. Бухорода ҳам очилган. Улар-
нинг сони 19-а. охирида 100 дан ошган. 
Р.т.м.да таълим муддати 4 й. бўлган. Р.т.м. 
русча ва маҳаллий синфларга бўлинган. 
Рус тили, ўқиш, ёзиш, ҳисоб, геом., та-
рих, бошланғич ўзбек тили, араб тили 
ва ислом дини асослари ўқитилган. Рус 
тили, ҳисоб, ёзув, геом., тарих дарсла-
рини рус ўқитувчиси, ўзбек тили, араб 
тили, ислом дини асосларини ўзбек му-
аллими ўқитган. Саидрасул Саидазизов-
нинг «Устоди аввал» (1902), Алиасқар 
Калининнинг «Муаллими соний» (1903), 
С.М.Граменицкийнинг 3 қисмдан иборат 
ўқиш китоблари Р.т.м. ўқувчиларининг 
асосий дарсликлари бўлган. Айрим Р.т.м. 


www.ziyouz.com кутубхонаси
308
қошида катталар учун (рус грамматикаси 
асосини ўргатиш мақсадида) кечки мак-
таблар, кўчманчи аҳоли учун эса интер-
натлар ташкил килинган. Кейинчалик 2 
й.лик ва аёллар учун ҳам Р.т.м. очилган. 
Р.т.м. маҳаллий аҳолининг бир қисмига 
ўша давр учун илғор бўлган маданият 
ютуқларидан бахраманд бўлиш имкони-
ни яратган. 
РУС-ТУРК УРУШЛАРИ (18—19-а.
лар) — Россия б-н Туркия ўртасида Қора 
денгиз ва унинг атрофидаги ҳудудларга 
эгалик қилиш учун олиб борилган уруш-
лар:
1) 1735 — 39 й.лардаги уруш. Қора 
денгизга чиқиш ва қримтатарларнинг та-
лончилик юришларига чек қўйиш учун 
Россия (Австрия б-н иттифокликда) то-
монидан олиб борилган. Рус қўшинлари 
Азов, Очаков, Хотин, Яссини, 2 марта 
Қримни эгаллаган. Белград сулҳ шартно-
маси (1739)га кўра, Россия Азовни ўзига 
қайтариб олган;
2)1768 — 74 й.лардаги уруш. Россия 
ўз қўшинларини Польшадан олиб чиқиб 
кетишни рад этгандан кейин Туркия то-
монидан бошланган. Руслар томонидан 
Ларга ва Кагулда турк қўшинлари ва 
Чесма жангида турк флоти тормор этил-
ган, Қрим эгалланган. Кучук—Қайнаржа 
сулҳ шартномасига кўра, Россия Жан. 
Украинанинг Жан. Буг дарёсигача бўлган 
ҳудудини ва Қора денгизга эркин чиқиш 
қуқуқини олган;
3) 1787 — 91 й.лардаги уруш. Тур-
кия томонидан Қрим ва б. ҳудудларни 
қайтариб олиш мақсадида бошлан-
ган. А.В.Суворов қУмондонлигидаги 
рус қушинлари Кинбурн, Фокша-
на, Римник, Измаилда, Ф.Ф.Ушаков 
қўмондонлигидаги рус флоти Калиакри-
яда ғалаба қозонган. Ясси сулҳи (1791)га 
кура, Қримнинг Россияга қўшилиши тас-
дикланган ва рустурк чегараси Днестр 
дарёсидан деб белгиланган;
4) 1806—12 й.лардаги уруш. Шим. 
Қора денгиз буйи ва Кавказдаги собиқ 
мулкларни қайтариб олиш ва Болкрнда 
Россия таъсирининг ёйилиши муно-
сабати б-н Туркия томонидан бошлан-
ган. Рус қўшинларининг ғалабалари ва 
ММ.Кутузовнят дипломатик санъати 
Бухарест тинчлик шартномаси (1812)ни 
имзоланишига олиб келган. Унга кўра, 
Бессарабиянинг Россияга қўшилганлиги 
тасдикланган;
5) 1828—29 й.лардаги уруш. Греция 
миллий озодлик инқилоби (1821—29) 
туфайли Усмонли турк империясида ву-
жудга келган сиёсий инқироз натижасида 
келиб чиққан. Рус қўшинлари Закавка-
зьеда Каре ва Арзирумни эгаллаган, Бол-
гарияда турк қўшинларини тормор этиб, 
Константинополга яқинлашиб келган. 
Адрианополь сулҳ шартномаси (1829)га 
кўра, Кавказнинг Қора денгиз соҳиллари 
(Батумидан ташқари), Ахалцих рни 
Россияга ўтган. Греция мустақилликка 
эришган. Молдова, Валахия ва Сербияга 
мухторият ҳуқуқи берилган.
6) 1877—78 й.лардаги уруш. Бол-
крнда миллий озодлик ҳаракатининг ку-
чайиши ва халқаро муносабатларнинг 
кескинлашуви натижасида бошланган. 
Асосий воқеалари: Шипкадаги жанг, рус 
қўшинлари томонидан Плевна ва Каре 
(Закавказье)нинг қамал қилиниши ва 
эгалланиши, 1878 й. қишида рус армияси-
нинг Болқон тоғлари орқали утиб, Шип-
каШейновода, Филиппополда ғалаба 
қозониши, Адрианополнинг эгаллани-
ши. СанСтефано сулхи (1878) б-н уруш 
тугаган. Сулҳ қарорлари Берлин кон-
гресси (1878)да қайта куриб чиқилган. 
Унга кўра, Руминия, Сербия ва Черно-
гория мустақилликка эришган. Болга-
рия турк мустамлакасидан озод бўлган. 
Жан. Украина, Бессарабия, Қрим, Шим.
Ғарбий Кавказ, Кавказнинг Қора денгиз 
бўйлари, Жан.Ғарбий Грузия ва Туркия 
Арманистоннинг шим. қисми Россияга 
қўшиб олинган. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling