O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet292/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РУСТАМ МИРЗО (13811424) — 
темурийлараян. Умаршайх Мирзонинг 
2ўғли. Ироқ ва Форс ҳукмдори (1414— 
24). 1403 й. Амир Темур Р.М.га Исфаҳон 
ҳукмронлигини берган. 1406 й.да у акаси 
Пирмуҳаммад Мирзо Шерозий (1379—
1410) ва Умар Мирзо б-н биргаликда Абу-
бакр Мирзога қарши уруш қилган. Хар-
бура мавзеида бўлган бу жангда унинг 
қўшини мағлубиятга учрайди. Кейин-
чалик акаукалар ўртасида пайдо бўлган 
ихтилофга P.M. нинг бекларидан амир 
Сайд Барлос ўз «ҳиссаси»ни қўшган. 
P.M. укаси Искандар Мирзо б-н иттифоқ 
тузиб, акаси Пирмуҳаммад Мирзога 
қарши уруш ҳаракатларини бошлайди. 
Бироқтезда у Искандар Мирзо б-н ҳам 
ихтилофга боради ва жангда мағлубиятга 
учраб (1410), Кора Юсуф туркман 
ҳузурига ёрдам сўраб кетади. 1412 й.да у 
Табриз орқали Исфаҳон, сўнгра Ҳиротга 
келган. 1414 й. Шоҳрух уни Искандар 
Мирзо ўрнига Ироқ ва Форс ҳукмдори 
қилиб тайинлайди. Фурсатни ғанимат 
билган P.M. ўз укаси Искандар Мирзо-
нинг 2 кўзига мил торттириб, кўр қилади 
ва кейинчалик қатл қилдиради (1415 й. 
июнь). P.M.нинг 2 ўғли бўлиб, улар отаси 
тириклигида вафот этишган.
Манба.Абдураззоқ 
Самарқандий, 
Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн, Т., 
1969.
Ад.: Файзиев Т., Темурийлар шажара-
си, Т., 1995.
РУСТАМОВ Алибек (1931.15.5, 
Янгийўл ш.) — манбашуностилшунос 
олим. Ўзбекистон ФАакад. (1995), филол. 
фанлари д-ри (1968), проф. (1968). Ўрта 
Осиё ун-ти шарқ ф-тининг эронафгон 
бўлимини тугатган (1955). Шу унтнинг 
тилшунослик кафедрасида лаборант 
(1956—57), аспирант (195759), ўқитувчи 
(1960). Ўзбекистон ФА Тил ва адаби-
ёт ин-ти катта илмий ходими (196061), 
ТошДУ шарқ ф-ти доценти (196165), 
Республика рус тили ва адабиёти педа-
гогика ин-ти умумий тилшунослик кафе-
драсининг мудири (1965—90), Тошкент 
шарқшунослик ин-ти туркиишунослик 
кафедрасининг мудири (1991—99), кафе-


www.ziyouz.com кутубхонаси
306
дра проф. (2000 й.дан). Р. асарлари турки-
ишунослик ҳамда умумий тилшунослик-
нинг амалий ва назарий масалаларига
қад. туркий (узбек) тили ва ёзуви, На-
воий асарлари тилини ўрганишга, услуб 
ва услубшунослик, аруз шеър тизими, 
мумтоз адабиёт терминлари тадқиқига 
бағишланган; у, шунингдек, илмий ва 
бадиий таржима б-н шуғулланади (Мас, 
Атоуллоҳ Ҳусайнийнинг «Бадое усса-
ное» асарининг форсчадан узбекчага, 
Алишер Навоийнинг «Маҳбуб улқулуб» 
асарининг русчага таржимаси); «Ўзбек 
тилининг изоҳли луғати»ни (1981) ту-
зишда қатнашган.
Ас: Маҳмуд Замахшарий, Т., 1971; 
Навоийнинг бадиий маҳорати, Т., 1979; 
Қадимги туркий тил (ҳамкорликда), Т., 
1982; Навоий тилининг грамматик ху-
сусиятлари (ҳамкорликда), Т., 1984; Сўз 
хусусида сўз, Т., 1987; Адиблар одобидан 
адаблар, Т., 2003.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling