O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РУСТАВЕЛИ Шота (12-а.) — грузин
шоири. Янги грузин тили асосчиси. Био- графиясига оид маълумотлар «Йўлбарс терисини ёпинган пахлавон» достони (1712) муқаддимасида учрайди. Шоир Грузияда Тамара (1184—1213) ва унинг эри Давид Сослани хукмронлиги даври- да давлат хазиначиси бўлган. «Йўлбарс терисини ёпинган пахлавон» достони жаҳон адабиёти дурдоналаридан бири. Унда ижтимоий, ахлоқий масалалар адиб- нинг юксак идеаллари б-н қўшиб талқин қилинган. Асарда қаҳрамонлик, чин ин- соний муҳаббат, олийҳимматлик, поклик улуғланган, зулмкорлик қораланган. Тур- ли халқ вакиллари — Автандил (араб), Тариэл (ҳинд) образлари орқали халқлар дўстлиги мадҳ этилган. Нестон — Дари- жон мисолида эса аёлларга хос ажойиб инсоний фазилатлар умумлаштирилган. Асар қаҳрамонлари бахт ва адолат тан- танаси учун курашувчи кишилар бўлиб, уларда 12-а.да Грузияда яшаган илғор кишиларнинг энг яхши фазилатлари му- жассамлашган. Шоир қўрқоқ ва иккиюз- ламачи шохларни қоралаган. Аммо ин- сонпарвар подшо бошчилигидаги ягона, бирлашган, кучли давлат тузилишини орзу қилган. Р. жаҳон адабиётида биринчи бўлиб, савдогарлар ҳаётининг реал картинасини чизган ва уни идеаллаштирилган сарой рицарлари ҳаётига қарама-қарши қўйган. Шахе эркинлиги, фикр ва туйғулар эркинлиги мадҳ этилган. Умумбаша- рий ғояларни биринчи ўринга қўйиб, қаҳрамонлар психологияси, воқеалар моҳиятини чуқур оча билган. Кад. мил- лий маданиятни, фольклорнинг энг яхши анъаналарини ўзлаштириб, грузин шеъ- риятини юқори поғонага кўтарган. Р.нинг поэтик нутқи мажозийлиги, ҳикматларга бойлиги б-н ажралиб туради. Асари жаҳон халқлари тилларига, жумладан, ўзбек тилига таржима қилинган (Мирте- мир, Шайхзода ҳамкорликда, 1959). Тош- кентнинг марказий кўчаларидан бирига Р. номи берилган. Ac: Йўлбарс терисини ёпинган пахла- вон, Т., 1959. Ад.: Барамидзе А., Шота Руставели, М, 1966; Иноғомов Р., Грузин адабиёти- нинг қуеши, Т., 1966. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling