O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet287/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   283   284   285   286   287   288   289   290   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

302
РУСА I — Урарту подшоси (мил. ав. 
730— 714). Сардури II нинг ўғли. Оссурия 
б-н бўлган урушда Урарту енгилгач, тахт-
га ўтирган. Давлатни мустаҳкамлаган, 
Севан ва Урмия кўллари атрофидаги 
ерларни босиб олиши ҳисобига унинг 
ҳудудини бир қадар кенгайтирган. Оссу-
рия ва киммерийлар б-н кураш олиб бор-
ган, улардан енгилган. P.I даврида Урарту 
зодагонларининг йирик қўзғолонлари со-
дир бўлган. 
РУСАНОВ 
Фёдор 
Николаевич 
(1895.25.5, Челябинск уезди — 1979, 
Тошкент) — ботаник олим. Ўзбекистон 
ФА акад. (1966), Ўзбекистонда хизмат 
кўрсатган фан арбоби (1965), биол. фан-
лари д-ри (1944), проф. (1955). Омск қ.х. 
институтини тугатган (1927). Ўзбекистон 
ФА ботаника боғи асосчиси ва директори 
(1943—76), 1976 й.дан илмий консуль-
тант. Илмий ишлари Устюрт, Манғишлоқ, 
Муюнқум, Кизилкум, ЧуИли водийлари-
нинг флораси, ўсимликлар қоплами ва 
хом ашёсини ўрганишга бағишланган. 
Р. маълум иқлим шароитида ўсадиган 
ўсимликларни иклими бошқача жойда 
ўстириш (интродукция) ва иклимлашти-
риш усулларини ишлаб чиққан. «Туркум 
комплекси» ва «Умумфлора интродук-
цияси» усули шулар жумласидандир. Р. 
чатиштириш йўли б-н гибискус, гокк, 
пирамидасимон дуб сингари манзарали 
ўсимлик навларини яратган. Р. рахбар-
лигида 14 жиддли «Ўзбекистон дендро-
логияси», «Ўзбекистон интродукцияси» 
номли 27 тўплам чоп этилган.
Ас: Грунтовое цветоводство в Узбеки-
стане, Т., 1948; Озеленение в архитектуре 
городов Узбекистана, Т., 1951; Гибрид-
ные гибискусы, Т., 1965; Теория и опыт 
переселения растений в условиях Узбе-
кистана, Т., 1974.
РУСАФИЙ 
(арРусафий), 
Маъ-
руф ибн Абд алҒани (1875, Бағдод — 
1945.16.4) — араб шоири ва адабиётшу-
носи. Янги араб шеъриятидаги «ижти-
моий мактаб» асосчиси. Диний мактаб-
ни тугатиб (1899), Истанбул, Дамашқ, 
Қуддусда араб адабиётидан даре берган. 
Ижоди 1910 й.дан бошланган. Р.нинг 
«Фақирлик ва касаллик» (1915), «Етим 
байрамда» (1928), «Етимхона» (1932) 
шеърлари ижтимоий-сиёсий мавзуда. 
«Урушга» (1911), «Триполида» (1944) 
шеърларида Триполи халқининг итальян 
босқинчиларига қарши олиб борган ку-
раши акс этган. «Биз ва халқаро аҳвол» 
(1942), «АлЖавоҳирийга нома» (1944) 
достонларида ватанпарварлик мотивлари 
ифодаланган. Р. асарлари «Девони ар-
Русафий» тўпламига жамланган (1959). 
«Араб тили ва адабиётидан маърузалар» 
(1928), «Араб адабиётидан маърузалар» 
(1932) каби китоблар муаллифи.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   283   284   285   286   287   288   289   290   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling