O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet283/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РУМИНИЯ АКАДЕМИЯСИ — 
Руминиянинг олий илмий муассасаси. 
1948 й. Бухарест ш.да ташкил топган. 
Ўтмишдоши 1866 й.да ташкил этил-
ган Руминия академиясидир. Турли фан 
соҳалари бўйича бир нечта бўлими, 100 
га яқин аъзоси, 20 дан ортиқ и.т. инсти-
тута ва илмий маркази, кутубхонаси мав-
жуд. Илмий жур.лар нашр этади. 
РУМИНИЯ ЗИЛЗИЛАСИ, Вранча 
зилзиласи — 1977 й. 4 мартда Шарқий 
Карпат тоғларининг Вранча массиви (Ру-
миниянинг Вранча уезди)да рўй берган. 
Эпицентрда зилзила кучи 8 балл бўлган. 
Зилзила ўчоғи 100—110 км чуқурликда 
жойлашганлиги учун силкинишлар жуда 
катта майдонга тарқалган. Сейсмик те-
бранишлар Европанинг бир қанча мам-
лакатларига, жумладан, Финляндияга 
қадар етиб борди. Руминия пойтахти 
Бухарест ш.даги турар жой бинолари 
ва б. иншоотлар жиддий зарар кўрди. 
Биргина Бухарест ш.нинг ўзида 1600 га 
яқин киши харобалар остида қолиб ҳалок 
бўлди. Зилзиладан Молдавия, Украина, 
РФ шаҳарлари ҳам шикастланди. Сейс-
мик тебраниш Ясси ш.да 7—8 балл, Ки-
шиневда 7 балл, Одессада 6 балл, Вин-
ницада 5 балл, Киев ва Львовда 4 балл, 
Москвада 2—3 балл бўлди. Сейсмик 
тўлқинларнинг ер устида тарқалишини 
ўрганиш натижасида Р.з.га Вранча тоғ 
массивидаги ёриқлар бўйлаб тоғ жин-
сларининг кескин силжиши сабаб бўлган 
дейилади. 
РУМИНЛАР (ўзларини — роман-
лар деб аташади; лот. романус — «рим-
лик» дан) — халқ, Руминиянинг асосий 
аҳолиси (20,55 млн. киши). Умумий сони 
21 млн. киши (1990-й.лар ўрталари), жум-
ладан, Россия Федерациясида 6 мингга 
яқин киши. Румин тилида сўзлашади. 
Диндорлари — асосан, православлар. 
Румин халқининг шаклланишида собиқ 
Қад. Рим империясининг провинциялари 


www.ziyouz.com кутубхонаси
299
(вилоятлари) Дакия ва Мёзияда яшаган 
ва Рим ҳукмронлиги даврида (106—271 
й.лар) романлашган кабилалар (дакия-
ликлар, гетлар ва б.), шунингдек, роман-
лашмаган эркин дакияликлар ва 6-а.дан 
славянлар қатнашганлар. 10-а.дан Визан-
тия, славян, сўнгра венгер тарихий ман-
баларида Р. «влахлар», «волохлар» номи 
б-н қайд этилган. 1862 й. ягона Руминия 
давлати барпо этилган. Ахрлисининг 
асосий қисми қ.х. ва саноат корхоналари-
да банд. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling