O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet281/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РУКНИДДИН САМАРҚАНДИЙ
Абу 
Ҳомид 
Муҳаммад 
алАмидий 
(? — 1218.15.9, Бухоро) — файла-
суф олим, диний арбоб. Бир неча вақт 
Ҳиндистонга кетиб султон Алоуддин 
Мардон I (ҳукмронлик даври 1208— 
1211) ҳузурида Бенгалиянинг пойтахти 
Лаҳнати Ғаврда қозилик қилган. Умри-
нинг кейинги қисми Бухорода ўтган. Р.С. 
диалектика соҳасида бир қанча асарлар 
ёзган. Унинг араб тилида ёзилган «Иршод 
фи илм алхилоф валжадал» («Ихтилоф ва 
диалектика учун қўлланма»), «анНафоис 
филжадал» («Диалектика ҳақида нафис 
фикрлар») асарлари Шарқлд машҳур 
бўлган. Ҳожи Халифанинг ёзишича, Р.С. 
диалектика бўйича биринчи бўлиб асар 
ёзган олим ҳисобланиб, Шарқда унинг 
китобларига кўплаб шарҳлар битилган.
Ад.: Абдуллаев И., Ҳикматуллаев Ҳ., 
Самарқандлик олимлар, Т., 1969.
РУКНИДДИН 
ҒУРСАНЧТИ 
(тахм. 1206—1222) — Муҳаммад 
Хоразмшоҳнинг ўғли. Отаси унга Ироқ 
вилоятини бошқаришни топширган. 
Хоразмшоҳ Муҳаммад Ғур вилояти босиб 
олинганлиги шарафига унга «Ғурсанчти» 
номини берган. У ҳуснихат соҳиби 
бўлиб, ўсмирлик чоғидаёқ Қуръони ка-
римни ўз қўли б-н қайта кўчирган. Р.Ғ. 
олийҳиммат, адолатли бўлган. Мўғуллар 
истилоси даврида P. F. Субутой баҳодир 
ва Жебе нўён қўшинларидан қочаётган 
отасига ёрдам бериш учун 30 минглик 
қўшин б-н Фаррозин қалъаси яқинида 
пешвоз чиққан, сўнгра уни Қорун, 
Саржаҳон қалъаларигача кузатиб бор-
ган. Р.Ғ. Исфаҳон ноиби Жамолиддин 
Муҳаммад ибн ОйОба исёнини бости-
риш б-н банд бўлиб турганида унга 
қарши мўғуллар қўшини келаётганидан 
хабар топган. Р.Ғ. Устунаванд қалъасига 
ўрнашиб олган. Мўғуллар қалъани қамал 
қилиб эгаллашган ва Р.Ғ.ни қатл этишган.
Ад.: Шихабад-Дин Мухаммад ан-
Насави, Жизнеописание Султана Джалал 
адДина Манкбурны, Баку, 1973; Анушта-
гин хоразмшоҳлар давлати (1097— 1131), 
Т., 1998.
РУЛЬ (голландча — гоег) — кема, 
учиш аппарати ва рельссиз ғилдиракли 
машиналарни бошқариш қурилмаси: 
1) кема рули — вертикал ўқ атрофида 
айланадиган суйри пластина. Кемани 
курсда ушлаб туриш ва сузиб кетаётган 
пайтда буриш учун хизмат қилади. Ке-
манинг куйруғига (баъзан, олд қисмига) 
ўрнатилади. Сув ости кемаларида бун-
дай вертикал Р.дан ташқари кеманинг 
тумшуғи ва қуйруғида горизонтал Р.лар 
ҳам бўлади; 2) учиш аппарати рули — 
ҳаво ва газ Р.ларига бўлинади. Ҳаво 
рули — ҳавода аэродинамик куч ва аэро-
динамик момент ҳосил қилиб, учиш ап-
паратини бошқарадиган харакатланув-
чи сирт. Газ рули — газ оқими вужудга 
келтирадиган тортиш кучи йўналишини 
ўзгартирадиган қурилма. Учиш давомида 
ҳаво рули иш бермаган жойларда газ рули 
ишлатилади. У газ оқимининг тортиш 
кучи йўналишини ўзгартирадиган пла-
стиналардан иборат бўлиши, ҳатто му-
раккаб сопло аппаратини ташкил этиши 
мумкин. Тик кўтариладиган ва қўнадиган 
самолётларда газ рули кўтарилиш ва 


www.ziyouz.com кутубхонаси
290
қўниш режимларида, ракета ва космик 
кемаларда эса учишнинг бош участкала-
рида ва ҳавосиз бўшлиқда ишлатилади; 
3) рельссиз ғилдиракли машиналар (авто-
мобиль, трактор ва б.) да рулли бошқарув 
(йўналишни ўзгартириш механизми)
нинг буриш элементи. 
РУМ — қадимда айрим Шарқ мам-
лакатларида Римнинг, кейинчалик Рим 
империясининг кенг тарқалган номи. 
Рим империясининг бўлинишидан кей-
ин (мил. 4-а.) Р. номи фақат Византия-
га нисбатан ишлатилган. Кичик Осиё 
салжуқийлар томонидан босиб олин-
ган даврда Р. номи б-н аталган (шундан 
Салжуқийлар ёки Кўния султонлигинпнг 
бошқа номи — Рум султонлиги олинган). 
Усмонли турклар Византияни босиб ол-
гач, Болқон я.о.даги вилоят шу ном б-н 
атала бошлаган (қ. Румелия).
РУМБ (инг. rhumb — айланма 
ҳаракат) — дунё томонлари (ғарб, шарқ, 
шимол ва жануб)га нисбатан кўринма 
уфқ нуқталарига қараган йўналиш ёки 
шундай 2 йўналиш орасидаги бурчак. 
Навигацияиа кемалар, самолётлар ва 
б. йўлини ёки маёқ, бурун ва ҳ.к.га то-
мон йўналишни, метеорологияда шамол 
йўналишини, океанографияда денгиз 
оқимлари, тўлқинлари ва музларнинг 
сузиб юриши йўналишини белгилаш 
учун ишлатилади. Денгиз навигацияси-
да кўринма уфқ айланаси 32 Р.га (икки 
Р. орасидаги бурчак 1Г15’га тенг), мете-
орологияда ҳамма уфқ 16 Р.га бўлинади. 
Бундаги шимол, шарқ, ғарб ва жануб 
йўналишига мос келган Р. бош Р.лар дей-
илиб, лот. N, Е, W, S ҳарфлар б-н белги-
ланади. Геодезшда бирор белгиланган 
йўналишнинг географик меридиан б-н 
ҳосил қилган ва 0 дан 90° гача бўлган 
бурчаги ҳам Р. дейилади. 
РУМЕЛИЯ (туркча Румэли) — 14—
15-а.ларда Усмонли турк империяси то-
монидан Болқон я.о.даги босиб олинган 
ерларнинг умумий номи. 16-а. охиридан 
19-а.гача маркази София бўлган турк 
вилояти (Болгария, Сербия, Герцегови-
на, Албания, Македония, Эпир ва Фес-
салияни ҳам ўз таркибига олган). Тур-
киянинг, Истанбулдан ташқари, Европа 
қисмининг ҳоз. номи. 
РУМИЙ Жалолиддин (1207, Балх — 
1273, Кўня) — шоир ва мутафаккир. Та-
саввуфдаги мавлавия тариқатининг асос-
чиси. Араб, форс ва туркий тилларида 
ижод қилган. Отаси Баҳоуддин Валад су-
фийлар ва фиқҳ донишманди бўлган. Шу 
боис ҳам султон Муҳаммад Хоразмшоҳ 
(1199—1220) саройга таклиф этган. Пе-
кин Валад унинг таклифини рад этиб, 
мактабдорлик ҳамда илмийижодий иш 
б-н машғул бўлган. Хоразмшоҳ б-н кели-
шолмаган Валад ҳаж сафари баҳонасида 
оиласи б-н Балх ш.ни тарк этган. Р. Мак-
ка йўлида Фаридиддин Аттор б-н уч-
рашган. 1220 й. Рум султони Алоуддин 
Кайқубод I нинг даъвати б-н Кўня (Ки-
чик Осиё) га келган. Р. Ҳалаб, Дамашқ ва 
Бағдод мадрасаларида ўқиган, мударрис-
лик қилган.
Р. шахсияти камолотида шоир ва шайх 
Шамси Табризийнинг ўрни катта. У 3 
йил Р.га даре беради: фалсафа, хусусан, 
суфийлик таълимотини ўргатади. Шоир-
нинг ўзи ҳам бир байтида «Агар Аттор 
менга руҳ бахш этган бўлса, Шамси Та-
бризий тилсим калитини тутқазди», де-
ган. 1244 й. Р. устозини ниҳоятда ҳурмат 
қилгани учун ўз ғазалларида «Шамси 
Табризий», «Шамси» тахаллусларини 
қўллай бошлаган. Шоир ғазалларининг 
«Шамси Табризий девони» номи б-н 
шуҳрат қозонишининг боиси ҳам шунда 
[42 минг байтли «Девони Кабир» («Улуғ 
девон»)нинг иккинчи номи «Девони 
Шамси Табризий»].
Р. ижоди усмонли турк адабиётининг 
сарчашмаси ҳисобланади.
Р.дан шеърлар девони, «Макотиб», 
«Ичиндаги ичиндадир» («Фиҳи мо 
фиҳи») ҳамда «Маснавийи маънавий» 
китоблари мерос бўлиб қолган. «Ичинда-
ги ичиндадир» насрий асар бўлиб, олим-


www.ziyouz.com кутубхонаси
291
нинг турли мажлис ва суҳбатлардаги 
фалсафий нуткларининг мажмуасидир. 
«Макотиб» эса, муаллифнинг замондош-
лари ва устозлари б-н бўлган турли ёзиш-
малари — мактубларидан иборат. Ҳар 2 
асарда муаллифнинг ижтимоийфалса-
фий, ахлоқийтаълимий мушоҳадалари, 
тасаввуфга доир назарий қарашлари ўз 
ифодасини топган. Шоир девони турли 
жанрлардан иборат 25 минг байтдан зиёд 
шеърларни ўз ичига олган.
Р. шеърияти, асосан, илоҳий ишқ б-н 
боғланган. У ўзининг барча асарлари-
да еру кўкнинг соҳиби бўлмиш Аллоҳ 
ва унинг заминдаги халифаси ҳазрати 
инсонни улуғлайди. Р.нинг машҳур аса-
ри «Маснавийи маънавий»дир. Асарда 
Қуръони карим ва Ҳадиси шариф маъно-
ларини ўзига сингдирган, инсон ҳаёти б-н 
боғлиқ барча масалалар бадиий йўсинда 
баён этилган. 6 жилд (дафтар)дан иборат 
асарнинг дастлабки қисмларини адиб-
нинг шогирди Ҳисомиддин Чалабий 
устози оғзидан ёзиб олиб, тахлилдан 
ўтказган. Чалабий вафотидан сўнг му-
аллиф асарнинг давомини 10 й.да ёзиб 
тугатади. Қуръони карим оятларининг 70 
фоизи моҳиятини ўзида мужассамлаш-
тирган, 270 дан зиёд ҳикояларни, юзлаб 
панду ҳикматларни ўз ичига олган бу ки-
тоб ўз вақтида ва кейинчалик ҳам ёзувчи 
номининг дунёга кенг тарқалишига са-
баб бўлган. Чунки Р. маснавийда ўзигача 
бўлган Шарқу Ғарб донишмандлари-
нинг фалсафий қарашларини, исломий 
фарзларни содда бир услубда, шеърий 
йўл б-н бадиий ифодалаган. Агар Р. 
«Ҳар эрталаб беморлар шифо тилаб Исо 
алайҳиссалом эшигига боришгани», «Ло-
чиннинг ўрдакларни саҳрога чиқаргани», 
«Зарвон аҳли қиссаси», «Мажнун Лай-
ли кўйида юрган итни ўпиб, эркала-
гани», «Бўёқчининг хумига тушган 
шақалнинг товуслик даъво этгани», «Хо-
рут ва Морут қиссаси» сингари қисса 
ва ҳикояларида пайғамбарлар ҳаётидан 
турли мўъжизалар келтириб, исломий-
тасаввуфий ғояларни тарғиб этган бўлса, 
бошқа туркум ҳикояларида бевосита ин-
соннинг кундалик турмуши, илммаъри-
фат касб этиши, ҳунар ўрганиш йўлидаги 
риёзатларини бадиий тасвирлаб, чуқур 
фалсафий хулоса чиқаришга ундаган.
Р. ижоди юксак бадиияти б-нгина эмас, 
балки мантиқ кучи, фалсафий фикрларга 
бойлиги б-н ҳам катта таъсир кучига эга. 
Унинг табиат ва жамият ҳодисаларининг 
доимий ўсиш, ўзгаришда экани, эскининг 
йўқолиб, янгининг пайдо бўлиши — «ду-
нёнинг зиддиятлар бирлигидаги зиддият-
лар жанги»дан иборатлиги тўғрисидаги 
қарашлари, немис файласуфи Гегелнинг 
эътирофича, унинг диалектик методни 
яратишига ёрдам берган.
Р. асарлари кўпчилик форсигўй ва 
туркигўй шоирлар ижодига катта таъсир 
кўрсатган, маснавийхонлик халқимиз 
ўртасида кенг тарқалган. Ўзбекистон 
ФА Беруний номидаги Шарқшунослик 
ин-тида Р.нинг «Маснавийи маънавий» 
асари сақланади. Истикдол йилларида 
Р. ҳаёти ва ижодига кизиқиш янада ку-
чайди. Ш. Шомуҳамедов, А. Маҳкам ва 
б. шоирнинг турли жанрдаги шеърлари-
дан намуналарни ўзбек тилига таржима 
қилишди. Шоир Жамол Камол «Масна-
вийи маънавий» таржимасини ниҳоясига 
етказди, 6 китобдан иборат бу йирик 
асарнинг 4 жилди босилиб чиқди (2002, 
2003). «Ичиндаги ичиндадир» асари ҳам 
ўзбек ўқувчиларининг маънавий мулкига 
айланган.
Ас: Учмоққа қанот йўқ вале учгай-
ман [ривоятлар ва рубоийлар], Т., 1994; 
Инжулар уммони, Т., 1988; Ичиндаги 
ичиндадир, Т., 1997; Ишқ дафтари [рубо-
ийлар], Т., 2000; Маснавийи маънавий [6 
ж.ли], 1—4ж.лар, Т., 20022003.
Ад.: Фиш Р., Жалолиддин Румий, Т., 
1986; Жумаев Р., Мавлоно Жалолиддин 
Румий, Т., 2003.
Ҳамиджон Ҳомидов, Эргаш Очилов. 
РУМИЙ 
Қозизода 
(Салоҳиддин 
Мусо ибн Муҳаммад) [тахм. 1360, Кичик 
Осиёдаги Брусса ш. (ҳоз. Туркиянинг 
Бурса ш.) — 1437, Самарқанд] — мате-
матик ва астроном. Хуросон ва Моваро-


www.ziyouz.com кутубхонаси
292
уннахрда билим олган. Тахм. 1400 й.да 
Самарқандга ўқиш ва илмий фаолияти-
ни давом эттириш учун келган. Амир 
Темур саройининг бош астрономи Мав-
лоно Аҳмад қўлида ҳам ўқиган. Улуғбек 
илмий мактабининг яратилишида Р.нинг 
иштироки катта. Хусусан, Р. ташаббу-
си б-н Ғиёсидцин Жамшид Коший ва б. 
олимлар Самарқандга таклиф этилган. У 
Улуғбек мадрасасида мат. ва астрономия-
дан маъруза ўқиган. Р.ни замондошлари 
«Афлотуни замон» (ўз даврининг Пла-
тони) деб аташган. Улуғбек расадхонаси 
қурилишининг раҳбарларидан бири. Ко-
ший вафотидан сўнг умрининг охирига-
ча унинг нозири. Р. Улуғбекнинг барча 
илмий тадбирларида, жумладан, «Зижи 
Кўрагоний» тузишда иштирок этган.
Р. арифметикага оид тенгламаларни 
ечишнинг Коший таклиф қилган итера-
цион усулига оид рисола ва б. асарлар 
ёзган. Кошийнинг бу мухим ихтиро-
си бизгача фақат Р. ва Мирам Чалабий 
асарлари орқали (ҳар иккисида турли-
ча баёнда) етиб келган. Шунингдек, 
Махмуд алЧағминийнинг «Астроно-
миянинг қисқа баёни», Жамшиддин 
Самарқандийнинг геометрия асосларига 
доир, Масъуд Тафтазонийнинг «Илмлар 
калити» асарларига Р. ёзган шарҳлари 
кенг тарқалган. Р.нинг ўғли Ҳасан Чала-
бий, невараси Мирам (Мириам) Чалабий 
ҳам таниқли олим бўлишган.
Ад.: ҚориНиёзий Т. Н., Улуғбек ва 
унинг илмий мероси, Т., 1971.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling