O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet282/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РУМИН ТИЛИ — роман тилла-
рининг болқонроман гуруҳига мансуб 
тил, Руминия Республикасининг рас-
мий тили. Руминиядан ташқари Мол-
давия, Украина, Венгрия, Македония, 
Болгария, Греция, Германия, Словакия, 
Албания, АҚШ ва Канадада тарқалган. 
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 25 
млн. кишига яқин. Р.т.да банат, кришан, 
валашмолдаван, марамуреш; Руминия-
дан ташқарида македонрумин, мегланру-
мин, истрорумин лаҳжалари мавжуд.
Р.т.да флектив ва аналитик унсурлар 
бирлашиб келган. Унли товушлар каттик 
ва юмшоқ талаффуз этилади. Аниқлик 
артикли отдан кейин келади; аниқлик ва 
ноаниқлик артикллари турланади; отлар-
да жинс (род) категорияси 3 та: мужской, 
женской, средний. Р.т.да славян тиллари-
га хос сўз ясовчи қўшимчалар ишлатила-
ди; лексикасида хам жан. славян тилла-
рининг таъсири кучли.
Р.т.даги дастлабки ёзма ёдгорликлар 
(мактублар, расмий иш қоғозлари, диний 
матнларнинг таржималари) 16-а. бош-
ларига тааллуқли. Адабий Р.т.нинг шак-
лланиши 17-а.дан бошланган, бадиий 
адабиёт эса 18-а. охирида пайдо бўлган. 
Дастлабки даврларда кирилл алифбоси-
дан фойдаланилган, 1860 й.да у лотин 
алифбоси б-н алмаштирилган.
РУМИНИЯ (Romania) — Европа-
нинг 
жан.шарқидажойлашгандавлат. 
Майд. 237500 км2. Аҳолиси 22,3 млн. 
киши (2002). Пойтахти — Бухарест, ш. 
Маъмурий жиҳатдан 40 уезд (iudet) ва 
уездга тенглаштирилган Бухарест муни-
ципиясига бўлинади.
Давлат тузуми. Р.— республи-
ка. Амалдаги конституцияси 1991 й. 
8 дек.даги умумхалқ, референдумида 
маъқулланган. Давлат бошлиғи — прези-
дент (2000 й. 20 дек. дан Ион Илиеску). У 
аҳоли томонидан умумий тўғри, тенг ва 
яширин овоз бериш йўли б-н 4 й. муддат-
га сайланади ва 2 муддатдан ортиқ сай-
ланиши мумкин эмас. Қонун чиқарувчи 
ҳокимиятни 2 палатали парламент, ижро-
чи ҳокимиятни ҳукумат амалга оширади.
Табиати. Р. ҳудудининг аксари 
қисмини тоғлар ва тепаликлар (ўртача 
бал. 800 м) эгаллайди. Асосий тоғ тиз-
маси — Карпат мамлакат ҳудудида кат-
та ей шаклини ҳосил қилади (энг ба-
ланд нуқтаси — Молдавяну тоғи 2544 
м). Карпат тоғларида кучли зилзилалар 
бўлиб туради. Трансильвания платоси 
ва Ғарбий Руминия тоғлари ҳам Карпат 
тизмасига мансуб. Жан .да Қуйи Дунай 
пасттекислиги ва Ғарбда Ўрта Дунай 
пасттекислиги жойлашган. Дунай эта-


www.ziyouz.com кутубхонаси
293
клари б-н Кора денгиз оралиғида Добру-
жа платоси чўзилган. Р. худудида Кора 
денгиз соҳилининг уз. 245 км. Констан-
цадан шим. роқда қирғоқлари аксари 
қисми паст, айрим жойлари ботқоқ, қум 
тиллари ва лиман (қўлтиқча)лар б-н пар-
чаланган, қирғоққа яқин жойларда орол 
кўп. Фойдали қазилмалардан нефть ва 
газ, тошкўмир, темир, полиметалл, мис 
ва олтин рудалари, боксит, тоштуз конла-
ри топилган. Иқлими — мўътадил конти-
нентал иқлим.
Энг катта дарёси — Дунай. Унинг 
асосий ирмоқлари: Прут, Сирет, Олт, 
Яломица. Пасттекисликларда, асосан, 
унумдор қора тупроқ, баландликларда 
қўнғир ва кулранг ўрмон, тоғларда, асо-
сан, тоғўтлоқ тупроқлар тарқалган. Дарё 
қайирларида ўтлоқ, қамишзор, ўрмонлар 
бор. Трансильвания платоси, Молдавия 
қири, Добружанинг энг баланд жойлари 
ва Карпат тоғ олдида (400— 700 м ба-
ландликкача) қорақайин аралаш эман-
зорлар мавжуд. Карпат тоғларида (800—
1200 м баландликкача) қорақайинлар, 
баландроқда (1500—1800 м гача) игна 
баргли дарахтлар усади. Тоғларнинг 
энг баланд жойлари субальп ва альп 
ўтлоқлари б-н банд.
Ҳайвонот 
дунёси 
хилмахил. 
Ўрмонларда бўри, тулки, қоплон, бўрсиқ, 
қуён, олмахон, қушлардан бойўғли, 
қизилиштон, какку ва б. яшайди. Тоғ 
эчкиси, тўнғиз, айиқ, буғу, даштларда 
суғур, юмронқозиқ, дала сичқони учрай-
ди. Р. ҳудудида Ретезат миллий бои ва 
бир неча қўриқхона ташкил этилган.
Аҳолисининг 90%га яқини румин-
лар. Венгер, немис, лўли, украин, серб ва 
руслар ҳам яшайди. Расмий тил—румин 
тили. Шаҳар аҳолиси 55,4%. Диндорла-
рининг аксарияти—православхристиан-
лар. Йирик шаҳарлари: Бухарест, Клуж-
Напока, Тимишоара, Ясси, Брашов, Га-
лац, Крайова, Констанца, Плоешти.
Тарихи. Р. ҳудудида одам илк палео-
лит давридан яшайди. Трансильвания, 
Молдова ва Валахияда дак қабилалари 
яшаган. Мил.ав. Iа. ўрталарида гетда-
клар кабила иттифоқи шаклланиб, кей-
инчалик унинг асосида давлат пайдо 
бўлабошлаган. Мил. 2-а. бошларида 
даклар яшайдиган ҳудудни Рим босиб 
олиб, Дакия номи б-н ўз вилоятига ай-
лантирди, даклар эса романлаштирилди. 
271 й. Рим империяси инқирозга учраши 
натижасида римликлар Дакиядан чиқиб 
кетишга мажбур бўлди. Кейинроқ бу ер-
ларга гуннлар, гепидлар, аварлар кириб 
кела бошлади. 6— 7-а.ларда славянлар 
кўчиб келиб ўрнашди. 8—10-а.ларда 
Р. ҳудудининг талайгина қисми Бирин-
чи Булғор подшолиги таркибига кирди. 
10—11-а.ларда бижанаклар, қипчокдар, 
13-а.да мўғуллар бостириб келди. 14-а.
да икки мустақил давлат — Валахия ва 
Молдова князликлари ташкил топди. 
16-а.га келиб, улар Усмонли турк импе-
рияси қўл остига ўтди. 1688 и. Транс-
ильвания Габсбурглар давлатига қўшиб 
олинди. 17—19-а.даги Россия — Туркия 
урушлари натижасида Усмонли турк им-
перияси заифлашди, бу эса Валахия ва 
Молдова халқларининг миллий озодлик 
курашига қулай шароит яратди. Валахия 
ва Молдова князликлари мухториятга 
эришди, уларнинг халқдари ягона дав-
лат (1861 й.дан Руминия)га бирлашди-
лар. 1862 й. Бухарестда миллий мажлис 
чақирилиб, ягона ҳукумат тузилди. 1877 
й. Р. тўла мустақиллииса эришди ва 1881 
й қироллик деб эълон қилинди.
1-жаҳон уруши бошларида Р. Антанта 
давлатлари б-н иттифоқ тузиб, Австрия 
Венгрия ҳудудининг бир қисмини қўшиб 
олди ва урушга киришди. Уруш натижа-
сида Р. ҳудуди ва аҳолиси икки баравар 
кўпайди: 1918 й. унга Трансильвания 
қўшиб берилди. Шу йили Бессарабия ва 
Шим. Буковинани босиб олди.
1929—33 й.лардаги жаҳон иқтисодий 
бўҳрони Р. саноати (нефтдан ташқари) 
ва қ.х.га салбий таъсир қилди. 1928—33 
й.ларда ҳукумат тепасига вақтивақти б-н 
миллатчицаранистлар партияси келиб, 
мамлакат иқтисодиётини ғарбга тобе 
қилиб қўйди. Натижада Р.нинг ғарбга 
қарам бўлиши кучайди. Чет элга бадарға 


www.ziyouz.com кутубхонаси
294
қилинган (1926) тахт вориси Кароль 1930 
й. мамлакатга қайтиб келди ва Кароль II 
номи б-н тахтга чикди. 1931 й. «Темир 
гвардия» деган фашистик ташкилот ту-
зилди. 1939 й. мартда Р. б-н Германия 
ўртасида тузилган иқтисодий битим мам-
лакат иқтисодиётини асоратга солди.
2-жаҳон уруши бошланишида Р. 
ҳукумати бетарафлик сиесатини эълон 
қилди, лекин 1940 й. ёзида бундан воз 
кечди. Мамлакат фашизм йўлига ўтди. 
Ўша йил 23 нояб.да Р. Берлин пактига 
қўшилди ва 2жаҳрн урушида қатнаша 
бошлади. 1944 й. 23 авг.да Р. ҳукумати 
ағдариб ташланди. Мамлакатнинг янги 
ҳукумати 24 авг. куни Германияга уруш 
эълон қилди. 1944 й. 25 окт.да Р. ҳудуди 
батамом озод этилди. 1947 й. монархия 
тугатилиб, Р. Халқ Республикаси эълон 
қилинди (1965 й. 21 авг.дан 1989 й. 22 
дек. гача Социалистик Республика деб 
аталган).
1948—89 й.ларда Р. Компартия-
си (1921 й. ташкил этилган, 1948—65 
й.ларда Р. Ишчи партияси деб номланган) 
ҳукмронлиги даврида мамлакат Совет 
Иттифоқи таъсирида бўлди. Айниқса, Н. 
Чаушеску диктаторлик режими (1965—
89) давлат ривожига ҳалокатли таъсир 
қилди. 1989 й. қўзғолони натижасида 
ҳукумат ағдариб ташланди, Чаушеску 
қатл этилди, Руминия КП тугатидди, 
мамлакат номи ўзгартирилиб, «Руминия» 
деб атала бошлади. Ҳокимият тепасига 
Миллий қутқариш фронти кенгаши, 1990 
й. фев.дан Муваққат миллий келишув 
кенгаши келди. 1990 ва
1992 й.ларда биринчи марта демокра-
тик сайлов ўтказилди. Р. — 1955 й.дан 
БМТ аъзоси. ЎзР суверенитетини 1991 
й. 20 дек.да тан олган ва 1995 й. 6 окт.
да дипломатия муносабатлари ўрнатган. 
Миллий байрами — 1 дек. — Р. миллий 
куни (1918).
Асосий сиёсий партиялари ва касаба 
уюшмалари. Демократик партия, 1993 й. 
асос солинган; Миллий либерал партия, 
1990 й. рўйхатга олинган; Руминлар мил-
лий бирлиги партияси, 1990 й. тузилган; 
Р. Социалдемократик партияси, 2001 й. Р. 
социал демократия партияси б-н Р. Соци-
ал-демократик партияси қўшилиши на-
тижасида ташкил топган; Р. венгерлари 
демократик иттифоқи, 1989 й. тузилган; 
«Букж Руминия» партияси, миллатчи 
партия. Р. эркин касаба уюшмалари мил-
лий конфедерацияси, 1993 й. тузилган; 
Миллий касаба уюшма блоки; «Альфа» 
миллий касаба уюшма картели.
Хужалиги. Р. — индустриалаграр 
мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда сано-
атнинг улуши 41%, қишлоқ ва ўрмон 
хўжалигининг улуши 19%, хизмат 
кўрсатиш тармоғи улуши 40%.
Саноати. 
И.ч. 
воситалари 
иш-
лаб 
чиқарувчи 
тармоқлар 
устун. 
Ёқилғиэнергетика базасининг негизини 
газ, кумир ва нефть ташкил этади. Электр 
энергия (1 й.да ўртача 55 млрд. кВтсо-
ат) нинг кўп қисми иссиклик электр ст-
яларида ҳосил қилинади. Нефть конлари, 
асосан, Жан. ва Шарқий Карпат этакла-
рида жойлашган. Темир, боксит, полиме-
талл рудалари, мис, олтин, тоштуз ва ҳ.к. 
қазиб олинади. Нефтни қайта ишлашнинг 
асосий марказлари — Плоешти, Брази, 
Питешти, Дэрмэнешти. Металлсозлик, 
қора ва рангли металлургия ривожлан-
ган. Слатинада алюминий, КопшаМикэда 
қўрғошин ва рух, БаяМареда мис эрити-
лади. Машинасозлик, асосан, нефть қазиб 
олиш ва уни қайта ишлаш, кимё саноати, 
енгил ва озиқ-овқат саноати, энергетика 
учун технология машинаускуналари ва 
электртехника маҳсулотлари и.ч.га ихти-
сослашган. Автобус лар, т.й. транспорти 
воситалари, қурилиш машиналари, кема-
лар ва тракторлар ҳам ишлаб чиқарилади. 
Кимё саноатининг асосий маҳсулотлари: 
сода, хлор, олтингугурт кислотаси, ми-
нерал ўғит, синтетик каучук, пластмасса, 
смола, кимёвий тола, доридармон, бўёқ, 
лок ва б. Бинокорлик материаллари и. ч., 
целлюлозақоғоз, ёғочсозлик (айниқса, 
мебель), тўқимачилик тармоқлари ри-
вожланган. Озиқ-овқат (мева ва сабзавот 
консервалари, ёғ, вино, пишлоқ) саноати-
нинг ҳам салмоғи катта. Асосий саноат 


www.ziyouz.com кутубхонаси
295
марказлари: Бухарест, Констанца, Ясси, 
Тимишоара ва б.
Қишлоқ хўжалигига яроқли барча 
ерлар салкам 15 млн. гектар. Шундан 
салкам 2,5 млн. гектари суғорилади. 
Деҳқончилик устун. Асосий экинла-
ри: маккажўхори, буғдой, арпа, сули. 
Техника экинларидан қанд лавлаги ва 
кунгабоқар етиштирилади. Сабзавотчи-
лик, боғдорчилик ва узумчилик (асосан, 
винобоп навлар) ривожланган. Гўшт чор-
вачилиги етакчи: қорамол, чўчқа, қўй, 
эчки боқилади. Балиқчилик, парранда-
чилик, асаларичилик, пиллачилик, ўрмон 
хўжалиги ривожланган. Қ.х. мамлакат-
нинг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини 
60% қондиради.
Транспорти. Р.нинг Марказий Евро-
па мамлакатларидан Қора денгиз ва Ду-
найга ўтиладиган транзит йўлларидаги 
аҳамияти катта. Мамлакатнинг умумий 
юк айланмасида т.й.нинг улуши қарийб 
39,5%, денгиз транспортининг улуши 
48,8%, автомобиль транспортининг улу-
ши 7,1%, трубопровод транспортининг 
улуши 3,2%, дарё транспортининг улу-
ши 1,4%. Т.й. узунлиги 11,4 минг км, ав-
томобиль йўллари 153 минг км. Асосий 
денгиз порти — Констанца, дарё портла-
ри — Брэила, Журжу ва Галац. Бухарест 
(Отопень) ва Констанцада халқаро аэро-
портлар бор.
Ташқи иқтисодий алоқалари.Р. чет-
гатрактор, автомобиль, транспорт во-
ситалари, кимёвий ўғит ва нефть 
маҳсулотлари, қора металлар прокати, 
қувур, мебель, цемент, пойабзал, газлама, 
товуш ёзиш аппаратлари, минерал хом 
ашё ва б. чикаради. Четдан турли маши-
намеханизмлар, кимёвий моллар, ёкилғи 
ва хом ашё, озиқ-овқат, кенг истеъмол 
моллари келтиради. Ташқи савдода Гер-
мания, Италия, Россия, Франция б-н 
ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги — лей. 
Тиббий хизмати. Давлатга қарашли поли-
клиника ва касалхоналар б-н бир қаторда 
хусусий шифохоналар ҳам бор. Врач ва 
фармацевтлар 5 та тиббиётфармацевтика 
ин-тида, ўрта тиббиёт ходимлари тибби-
ёт мактаблари ва лицейларда тайёрлана-
ди. Р.да 100 дан ортиқ бальнеология ва 23 
иқлимий курорт бор. Энг машҳурлари: 
Эфория, Мангалия, Констанца, Синая, 
ПоянаБрашов ва б.
Маорифи, илмий ва маданиймаъри-
фий муассасалари. Р.да таълим тизими 
куйидагича: 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган 
болалар учун болалар боғчалари мавжуд. 
6 ёшдан 8 й.лик мактабда таълимтарбия 
берилади, сўнг 2 й.лик лицей боски-
чи бошланади. 10 йлик мактаб негизи-
да ҳунартехника тайёргарлиги амалга 
оширилади. Лицейни битирганлар олий 
ўқув юртида ўқишни давом эттириши 
мумкин. Йирик олий ўқув юртлари: Бу-
харест ун-ти (1864), КлужНапока, Бра-
шов, Крайова, Галац, Ясси, Тимишоара 
ш.ларида унтлар, политехника интлари 
ва б. ўқув юртлари бор. Р.да Фанлар ака-
демияси, Тиббиёт фанлари, Қ.х. фанлари 
ва ўрмон академияси, ижтимоий-сиёсий 
ФА, уларнинг филиаллари ва и.т. инсти-
тутлари, идоравий и.т. институтлари бор. 
ФАнинг кутубхонаси, Марказий давлат 
кутубхонаси, Бухарест ун-тининг марка-
зий кутубхонаси, политехника ин-тининг 
кутубхонаси ва б. кутубхоналар, шунинг-
дек, тасвирий санъат, тарих, этнография, 
археология, ёдгорлик музейлари мавжуд.
Матбуоти, 
радиоэшиттириши 
ва 
телекўрсатуви. Р.да кўпгина газ., жур. ва 
бюллетенлар нашр этилади. Энг мухим-
лари: «Адевэрул» («Ҳақиқат», мустақил 
кундалик газ., 1989 й.дан), «Азь» («Бу-
гун», кундалик газ., 1990 й.дан), «Вик-
торул роминеск» («Руминия келажаги», 
кундалик газ., 1990 й.дан), «Вяца капи-
талей» («Пойтахт ҳаёти», кундалик газ., 
1990 й.дан), «Демокрация» («Демокра-
тия», ҳафтанома, 1990 й.дан), «Дрептатя» 
(«Адолат», кундалик газ., 1990 й.дан), 
«Лумя азь» («Бугунги дунё», мустақил 
ташқи сиёсат ҳафтаномаси, 1963 й.дан), 
«Роминия либерэ» («Озод Руминия», 
кундалик мустақил газ., 1943 й.дан), 
«Трибуна экономика» («Иқгисодий мин-
бар», ҳафталик жур., 1990 й.дан). А. М. 
Прес — Мустақил хусусий агентлик, 


www.ziyouz.com кутубхонаси
296
1991 й. асос солинган; Миллий ахборот 
агентлиги — Ромпрес, 1990 й. «Ажер-
прес» агентлиги қайта ташкил этилиши 
натижасида тузилган. Радио ва Эркин ру-
мин телевидениеси, 1989 й. Румин радио 
ва телевидениеси асосида барпо этилган.
Адабиёти. Асрлар давомида маро-
сим, дойна (ишқий) ва гайдук қўшиқлари 
миллий адабиёт шакли, румин тилининг 
такомиллашув воситаси бўлиб келган. 
Бояр Някшунинг хати (1521) дастлаб-
ки ёзма ёдгорлик ҳисобланади. 16-а.да 
дунёвий мазмундаги дидактик асар яра-
тилиши, диний китоблар румин тилига 
таржима қилиниши таржимачилик ва но-
ширлик ривожига туртки бўлди. Румин 
тили ва адабиётининг қарор топишида Г. 
Уреке (1590—1647), М. Костин (163391), 
Й. Некулче (1672—1745) ва б. ижодининг 
аҳамияти катта. Уларнинг қаламига ман-
суб йилнома ва хроникалар адабий мавзу 
ва услуб намунаси бўлди. 18-а. охири ва 
19-а. 1-ярмида Д. Кантемирнинг аллего-
рик насри, Е. А. ва Н. Вэкэрескуларнинг 
лирик ва эпик шеърияти адабиёт риво-
жига салмокли ҳисса қўшди. Г. Асаки 
б-н Й. ЭлиадеРэдулеску халқ ижодиё-
тига асосланувчи янги румин адабиёти-
ни яратдилар. 19-а. 1-ярмиадабиётига 
ёрқин романтизм рухи синга бошлади. 
В. Кирлови, Г. Александреску, А. Панн, 
А. Руссо каби ёзувчилар миллий тарих ва 
фольклорга алоҳида эътибор бердилар. 
19-а. охири ва 20-а. бошларида, айниқса, 
1-жаҳон урушидан сўнг ҳаётни ҳаққоний 
акс эттирувчи адиблар (Й. Агирбичану, 
Л. Ребряну, К. Петреску, Ж. Кэлинеску) 
ижод қила бошлади. Хусусан, М. Садо-
вяну асарларида қад. ва янги давр румин 
турмушининг турли қирралари ўз ифо-
дасини топди. 2-жаҳон урушидан сўнг, 
айниқса, мамлакат социалистик ривож-
ланиш йўлига ўтгач, адабиётга социали-
стик реализм зўрлаб тиқиштирилди, на-
тижада адабий асарлар бир ёқлама, саёз 
тус олди.
Меъморлиги. Р. ҳудудида фракийлар, 
скифлар, кельтларнинг маданият ёдгор-
ликлари, Қора денгиз бўйларидаги антик 
шаҳарлар (Каллатия, ҳоз. Мангалия; Ис-
трия; Томи, ҳоз. Констанца) қолдиклари, 
Трансильвания 
тоғларида 
даклар 
қалъаларининг харобалари сақланган. 
Трансильвания ўрта асрлар маданияти 
Марказий Европа мамлакатлари, Вала-
хия маданияти эса ВизантияСербия меъ-
морлиги б-н бирга, молдован меъморли-
ги ўзига хос тарзда ривожланган. 14—17-
а.ларда тош ва ғиштдан уйлар, маҳобатли 
минора ва дарвозали истеҳкомлар 
қурилган. Халқ турар жойлари очиқ гале-
реялар б-н, ўймакорлик, нақшинкорлик 
ва кошинкорлик усулида қурилди. 16—
18-а.ларда барпо этилган маҳобатли ин-
шоотлар (КуртядеАржашдаги епископ 
черкови, 1512—17; Бухарестдаги Став-
рополис черкови, 1724—30; Бухарест 
яқинидаги Могошоая саройи, 1700—02 
ва б.) ҳам шундай усулларда безатилди, 
ҳашамдорликка интилиш кучайди, 18-
а. охири меъморлигида классицизм урф 
бўлди. 19-а. 2-ярмида саноат ва шаҳарлар 
ривожланиши б-н қоришиқ меъморлик 
руҳида жамоат бинолари (Бухарестда-
ги Атенеум, Адлия саройи ва б.) ва халқ 
меъморлиги анъаналари асосида бинолар 
(Бухарестдаги Буфетул) қуриш авж олди. 
20-а. 30-й.ларида неоклассицизм белги-
лари устунлик қилган бўлса (Бухарестда-
ги Республика саройи), асрнинг 2-ярмида 
индустриал усуллар жорий этилди, янги 
шаҳарлар барпо қилинди.
Тасвирий санъати Эгей маданиятига 
яқин. Неолит даврига мансуб гулдор со-
пол идишлар, ҳайкалчалар, 4-а.га ман-
суб заргарлик буюмлари топилган. 12-а.
дан бошлаб Трансильвания санъати 
Марказий Европа санъати б-н ҳамоҳанг 
ривожланган (14—15-а. деворий расм-
лари, дастгоҳ рангтасвири, 17-а. қабр 
ҳайкалтарошлиги). 18-а. деворий рассом-
лиги ва ҳайкалтарошликда барокко услу-
би сезилади. 14— 18-а.лар амалий безак 
санъатида металлга бадиий ишлов бериш 
урф бўлди. Валахия ва Молдованинг ўрта 
асрлар санъати Византия, Сербия, Болга-
рия таъсирида бўлди. 16-а. черковлари 
деворий расмлар б-н, 17—18-а.ларда эса 


www.ziyouz.com кутубхонаси
297
ўймакорлик б-н безатилди. 14— 15-а.
ларда миниатюра (уста Гаврил Урик) 
ва рангтасвир (Куртяде Аржешда авлиё 
Николай черковидаги расмлар) пайдо 
бўдди. 16-а. рангтасвирида дунёвий рух 
юзагакедди. 17—18-а.лардаги Валахия 
рангтасвирида фольклор рухи (Фили-
пештидеПэдурдаги черков расмлари, 
1692 , рассом П. Муту) устунлик қилади. 
18-а. охири — 19-а. бошларида дунёвий 
санъат юксалди. 20-а. бошларидаги рас-
сомлар ижодида фовизм, кубизм ва экс-
прессионизм анъаналари халқчил мил-
лий идеаллар б-н қўшидди (Ш. Лукьян, Т. 
Паклади, К. Рессу ва б.). Сиёсий графика 
юқори даражага кўтарилди (Н. Тоница, 
А. Жикиди ва б.). 20-а. 2-ярмида амалий 
безак санъатининг ҳар хил турлари — ку-
лолчилик, бадиий ойначилик, каштачи-
лик ривож топди. Бу соҳада янги шак-
лларни излашга, қад. анъаналардан, ноёб 
ифода воситаларидан фойдаланишга 
қизиқиш кучайди. Мусиқаси. Маросим, 
меҳнат (чўпон), муҳаббат қўшикдари, 
аллалар, баллада ва дойналар, лапарлар 
ўзига хослиги б-н ажралиб туради. Халқ 
чолғу асбоблари: скрипка, кобза, цимба-
ла, флуер, флейта (най) ва б. Лэутар деб 
аталган моҳир мусиқачилар фольклорни 
оммалаштиришда катта иш қиддилар. Р. 
давлати юзага келиши б-н (1862) профес-
сионал румин мусиқаси ривож топди. А. 
Флехтенмахер, Э. Кауделла, Ч. Порумбе-
ску, Ж. Штефэнеску, К. Димитреску, Г. 
Дима, Г. Музическу дастлабки миллий 
саҳна, хор қўшикларини ижод қиддилар. 
20-а. 1-ярмида бу мактаб ғоят равнақ топ-
ди. Композиторлик мактаби асосчиси Ж. 
Энеску, шунингдек, М. Жора, С. Драгой, 
М. Андрику, П. Константинеску каби ис-
теъдодли композиторлар етишиб чикди. 
1920 й. румин композиторлар жамияти 
тузилди, мусиқашунослик ривожланди. 
20-а. 2-ярмида оратория, кантата, опе-
ретта, оммавий қўшиқ, эстрада, театр ва 
кино мусиқаси каби жанрлар юзага кел-
ди. Р.да 10 та мусиқа театри, 20 та симфо-
ник оркестр, халқ мусиқа ансамбллари, 
хор жамоалари, 2 та консерватория бор. 
М. Басараб, К. Сильвестри, М. Бредича-
ну каби дирижёрлар, 3. Палли, Н. Херля, 
А. Флореску, Т. Л укачу каби хонандалар, 
Ш. Георгиу, Й. Войку, Ш. Руха каби со-
зандалар машҳур.
Театри қад. ўйин ва маросимлардан 
бошланган. Улар орасида «келушарий» 
(никоҳ маросими) ва «брезая» (янги йил 
маросими) айниқса ўзига хос. Р.да дастав-
вал мактаб театрлари пайдо бўлди. 1841 
й. Яссида театр биноси қурилди. 1852 й. 
Бухарестда Катта театр (1877 й.дан Мил-
лий театр) иш бошлади. Сўнгра бир қанча 
шаҳарларда турли йўналишдаги театрлар 
очилди. 19—20-а.ларда Г. Манолеску, А. 
Романеску, К. Ноттара, А. Прутяну, кей-
инчалик уларнинг издошлари А. Деме-
триаде, Т. Буландра ва б. реалистик анъ-
аналарни давом эттирдилар. Улар жаҳон 
мумтоз драматургияси асарларини ва 
маҳаллий муаллифларнинг пьесаларини 
саҳналаштирдилар. Энг машҳур актёр-
лари: Р. Белиган, А. Бузеску, Г. Васили-
уБирлик, К. Антониу, М. Бачу, Д. Коча, 
реж.лари: М. Гелертер, Л. Журжеску, С. 
Александреску, Й. Пола, Л. Чулей ва б.
Киноси. Фильмлар 1897 й.дан суратга 
олина бошлаган. 1911 й. биринчи фильм 
— «Пешонага ёзилган муҳаббат» ишлаб 
чиқарилди. 1950 й. «Водий жаранги», 
1952 й. «Митря Кокор» фильмлари яра-
тилди. 20-а.нинг 2-ярмида «Ташналик», 
(реж. М. Дрэган), «Дунай тўлқинлари» 
(реж. Л. Чулей), «Панжарасиз осмон» 
(реж. Ф. Мунтяну), «Ҳокимият ва 
ҳақиқат», «Фитна» (реж. М. Маркус), 
«Девор» (реж. К. Ваени), «Лаҳза» (реж. 
Витанидис) каби фалсафий, ахлоқий 
фильмлар яратилди. Й. ПопескуГопо-
нинг мультфильмлари жаҳонга машҳур. 
Таникли актёрлари — Р. Белиган, М. По-
гонат, М. Барбу, И. Петреску ва б. 1963 й. 
кино ходимлари жамияти тузилган. Кино 
мутахассислари Й.Л.Каражале номидаги 
театр ва кино санъати ин-тида тайёрлана-
ди.
Ўзбекистон — Р. муносабатлари. 1994 
й. Ўзбекистон Республикаси билан Р. 
ўртасида «Савдо иқтисодий ҳамкорлик 


www.ziyouz.com кутубхонаси
298
тўғрисида» имзоланган битим ва ЎзР 
Президенти И. Каримовнинг 1996 й. Р.га 
қилган расмий ташрифи вақтида имзо-
ланган икки томонлама ҳужжатлар икки 
давлат ўртасидаги иқтисодий ва илмий-
техникавий ҳамкорлик учун ҳуқуқий 
асос яратди. Ўзбекистон Р.га пахта тола-
си, газлама, калава ип ва турли хизмат-
лар экспорт килади. Р. эса пластмасса ва 
ундан тайёрланган маҳсулотлар, мой ва 
ўсимлик ёғи, доридармонлар юборади. 
Эндиликда мамлакатларимиз ўртасида 
пахтани қайта ишлаш, тўқимачилик, 
саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, 
қ.х. хом ашёсини қайта ишлаш, нефть 
ва газ саноати соҳаларида ҳамкорлик 
йўлга қўйилган. ЎзР Ташқи иқтисодий 
фаолият миллий банки Р.нинг бир қанча 
етакчи банклари б-н шериклик муно-
сабатлари ўрнатган. «Ўзбекнефтгаз» 
миллий холдинг компанияси ускуналар 
етказиб бериш ҳақида Р. компаниялари 
б-н битимлар тузган. Р. сармояси ишти-
рокидаги спиртли ичимликлар ишлаб 
чиқарадиган «Афсар Компани» қўшма 
корхонаси барпо этилган. Ўзбекистон 
— P. ҳукуматлараро иқгисодий кенгаши 
самарали фаолият кўрсатмоқда. 2002 й. 
якунига кўра, икки мамлакат ўртасидаги 
товар айланмаси 5,4 млн. АҚШ доллари-
ни ташкил қилди. Ҳар икки давлатнинг 
ТРАСЕКА транспорт йўлагини барпо 
этиш дастури доирасидаги ҳамкорлиги 
муҳимдир. Р. Президенти Ион Илиеску-
нинг 2003 й. апр.да Ўзбекистонга таш-
рифи чоғида туризм соҳасида ҳамкорлик 
қилиш ҳақида ҳамда иккала мамлакат-
нинг дипломатик ва хизмат паспортлари 
бўлган фуқароларига визаларни бекор 
қилиш тўғрисида консуллик конвенци-
яси каби янги ҳужжатлар имзоланди. 
ЎзР билан Р. БМТ, Европа Хавфсизлик 
ва ҳамкорлик ташкилоти, НАТО каби 
ташкилотлар доирасида халқаро терро-
ризм, диний экстремизм, уюшган жино-
ятчилик, қуроляроғ ва наркотик модда-
лар контрабандаси, миллий, минтақавий 
хавфсизликка тахлика соладиган бошқа 
хавфхатарларга қарши биргаликда кура-
шиш ҳақида келишиб олган. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling