O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet284/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РУМШЕВИЧ Леонид Владимирович 
(1905.13.5, Петербург — 1953.30.5, Тош-
кент) — селекционер олим. Ўрта Осиё 
пахтачилик ва ипакчилик ин-тини ту-
гатган (1932). СоюзНИХИ Марказий се-
лекция ст-ясининг «Пахталикўл» таянч 
пункти мудири (1932— 37), СоюзНИХИ 
нинг Фарғона қишлоқ хўжалиги тажриба 
ст-яси (ҳоз. Ўзбекистон пахтачилик и.т. 
ин-тининг Л. В. Румшевич номидаги Ан-
дижон филиали)да илмий ишлар бўйича 
директор ўринбосари ва айни вақтда ғўза 
селекцияси бўлими мудири (1938—53). 
Илмий фаолияти ғўза селекциясига 
бағишланган. Р. серҳосил, вилтга чидам-
ли юқори технологик кўрсаткичларга 
эга бўлган ўрта толали ғўза навлари 
(108Ф, 137Ф, 147Ф, 152Ф, 153Ф, 159Ф)
ни яратди. У яратган 108Ф нави (қ. Бир 
юз саккиз Ф) жаҳон пахтачилигида энг 
яхши ҳосилдор, касалликларга чидамли 
ва юқори сифатли тола берадиган нав 
сифатида қабул қилинган ва ҳозир ҳам 
кўпгина мамлакатлар (Сурия, Хитой, 
Эрон, Афғонистон ва б.)да экилади.
РУНГ, рунглар — туркий халқларнинг 
қад. хитой манбаларидаги номи. Дастлаб 
мил. ав. 2минг йилликка оид манбаларда 
қайд этилган. Р. этнонимини ёзиш учун 
қўлланилган иероглиф «одам», «жанг-
чилар» каби маънони англатган. Мил.ав. 
15—8-а.ларга оид хитой манбаларида Р. 
куйрунг (гуйрунг, кунрунг ёки кун чиқар 
томондаги P.), шурунг (ғарбий Р.) каби 
қисмларга бўлинган. Кейинчалик шим.
даги турклар рунгди ёки дирунг (турк 
жангчилари) деб номлана бошланган.
Мил. ав. 2-а.да ёзилган «Шижи» («Та-
рихий хотиралар») асарининг Шия хон-
лари (тахм. мил. ав. 2197—1766 й.) таз-
кирасида ғарбий Р.нинг Кунлун, Шичжи, 
Чусўв, Чжипи каби 4 хонлиги борлиги 
кўрсатилган. Кейинчалик Дали, Йичу 
каби ғарбий Р. давлатларининг то 3-а.га 
қадар Гансу (Кенгсу) ўлкасида мавжуд 
бўлганлиги айтилган. Р. ди, (турк жанг-
чилари) атамаси мил. ав. 4-а.дан истеъ-
молдан чиқиб «ху» атамаси ишлатилган. 
Ҳунлар хоқонлиги ташкил топгач, шим.
да яшаган хулар, яъни Р.дилар «ҳун» 
(«шюнну», «сюнну») деб номланган. 
РУНДИ (ўзларини барунди деб ата-
шади) — банту халқлари гуруҳига ман-
суб халқ; Бурундининг асосий аҳолиси 
(4,5 млн. киши), шунингдек, Конго, 
Уганда ва Руандада ҳам яшайди. Умумий 
сони 8 млн. киши (1990-й.лар ўрталари). 
Диндорларининг бир қисми анъанавий 
эътиқодларни сақлаб қолган, қолгани — 
христианлар (асосан, католиклар).
РУНИК ЁЗУВ — германларда 
2—3-а.лардан то ўрта асрлар охири-
гача қўлланган алифбо; лотин ёзуви 
тарқалиши муносабати б-н истеъмолдан 
қолган. Р.ё белгилари, яъни руналар, асо-
сан, металлга, тошга ва ёғочга ўйиб ёзил-
ган, шунинг учун улар ўзига хос учли
найзасимон кўринишга эга бўлган. Ан-
глия, Исландия ва Гренландияда, Скан-
динавияда, Шим. Европанинг бир қанча 
ҳудудларида тарқалган. Катта (умум-
герман) руналари ҳамда кичик (сканди-
нав) руналари ўзаро фарқланади. Катта 
Р.ё.нинг тили бирон-бир қад. герман ти-
лига ўхшамайди, ундаги битиклар (150 
га яқин), асосан, қурол ва тақинчокларга, 
шунингдек, тошларга ёзилган. Кичик Р.ё 
эса қад, скандинав тиллари ёдгорликлари 
ҳисобланади, уларни, асосан, тошлардаги 
бир неча жумладан иборат хотира ёзувла-
ри (ёдномалар) ташкил этади. Катта ру-
налар 24 та, кичик руналар 16 та бўлган.


www.ziyouz.com кутубхонаси

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling