O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Қад. туркий ёзувлар, яъни урхунени- сей ёзувлари ҳам фин ва б. европалик олимлар томонидан «Р.ё.» деб аталган. РУПИЯ
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РУР КЎМИР ҲАВЗАСИ
- РУС АЛИФБОСИ
300
Қад. туркий ёзувлар, яъни урхунени- сей ёзувлари ҳам фин ва б. европалик олимлар томонидан «Р.ё.» деб аталган. РУПИЯ —1) Ҳиндистон Республика- си пул бирлиги. 16-а.дан бошлаб муома- лага киритилган. 1Р.= 100 пайса. Халқаро ифодаси 1NR. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚШ доллари = 46,89 Р. (2003, май); 2) Покистон Республикасининг пул бирлиги. 1948 й.дан муомалага ки- ритилган. 1Р.=100 пайса. Халқаро ифо- даси PKR. 3) Индонезия пул бирлиги. 1950 й.дан муомалага киритилган. 1 Р. = 100 сен. Халқаро ифодаси IDR. РУПОР (голландча георег — бақирмоқ) — то- вуш тўлқинларини маълум йўналишда кучайтириб тарқатадиган ҳамда товуш тўлқинини қабул қиладиган карнай. Юмалоқ ёки тўғри тўртбурчак (конус- симон) шакдда, учи томонга кенгайиб борадиган қилиб ясалади. Р. радиотех- никада, товуш кучайтиргичлар ва б.да қўлланилади. РУР КЎМИР ҲАВЗАСИ, Қуйи Рейн Вестфалия кўмир ҳавзаси — Гер- маниядаги Рур дарёси (Рейн дарё- сининг ўнг ирмоғи) соҳилида жой- лашган кўмир хавзаси. 13-а.дан маъ- лум, 19-а.нинг ўрталаридан фаол равишдаўзлаштирилган. Майдонитахм. 6200 км2. Кўмир карбон даврига мансуб 125 кўмир қатламларини ташкил қилган, улардан 30—40 таси саноат аҳамиятига эга (қалинлиги 0,8 — 4 м). Кокс бўладиган кўмирлари 65% ни ташкил этади. Р.к.ҳ.да кўмир ер ости усулида қазиб олинади. Кўмирнинг сифати юқори: ўртача кул- лилиги 3—8%, олтингугурт 0,5—1,5%, ёниш иссиклиги 36,2 МЖ/кг. Умумий захиралари (2000 м чуқурликкача) тахм. 214 млрд. т, саноат захиралари (1500 м чуқурликкача) 20,3 млрд. т миқдорида баҳоланган. РУС АЛИФБОСИ — русча нутқнинг товуш таркибини ифодаловчи ҳамда миллий рус тилининг ёзма ва босма ша- клини ҳосил қилувчи белгиҳарфларнинг изчил қатори. Р.а. аста-секин қад. славян ёзуви кириллица (қ. Кирилл ёзуви)п,ж келиб чиққан. 1918 й.да ҳоз. кўринишга эга бўлган. 33 ҳарфдан иборат: уларнинг 20 таси ундош товушларни (б, п, в, ф, д, т, з, с, ж, ш, ч, ц, щ, г, к, х, м, н, л, р), 10 та ҳарф унлиларни — а, э, о, ы, и, у соф унлиларни ва «й+унли» (я, е, ё, ю) бирик- маларини ифодалайди. Й ҳарфи «бўғин ҳосил қилмайдиган и» ни ёки j ундоши- ни билдирса, ъ, ь — айриш ва юмшатиш белгилари алоҳида товушни биддирмай- ди. Р.а. собиқ СССРдаги (ва ҳоз. Россия Федерациясидаги) кўплаб халқларнинг алифболарига асос бўлган (Мас, 1940 й. май ойида кабул килинган ва ҳозиргача амалда бўлган ўзбек алифбоси Р.а. асо- сида, унга муайян ўзгартишлар киритиш йўли б-н яратилган). Дастлаб (11-а.) қабул қилинган Р.а. узоқ вақт ҳоз. кўринишидан ҳарфлар таркиби ва уларнинг номланиши б-н фарқланиб турган. Ҳарфларнинг тар- киби эса кўп асрлар мобайнида деярли ўзгаришсиз қолган. Алифбо таркиби- нинг дастлабки қонуний ўзгариши Пётр I нинг (1708—10) ва Фанлар академия- сининг (1735, 1738 ва 1758) ислоҳотлари б-н боғлиқ (бунда ҳарфларнинг шаклла- ри соддалаштирилиб, бир неча эскирган белгиҳарфлар алифбодан чиқарилган; я, й сингари ҳарфлар киритилган). Бунга қадар бўлган ўзгаришлар ҳақида фақат рус тили ёзма ёдгорликларини кузатиш орқалигина ҳукм чиқариш мумкин. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling