O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet288/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РУС-АФҒОН 
МОЖАРОСИ 
(1885 й 18 март), Панди воҳаси ёхуд 
Тошкўприкдаги қуролли тўқнашув — 
амалда 19-а.нинг 80-й.ларида русафғон 
чегараси ўтказилиши муносабати б-н 
Буюк Британия ва Россия ўртасида ке-
либ чиққан можаро. 19-а.нинг 80-й.лари 
бошида Буюк Британия Афғонистон 
б-н 1878—80 й.лардаги уруш (қ. Ин-
глиз—афғон урушлари) натижасида бу 
давлатнинг ташқи сиёсати устидан на-
зорат қилишни ўз кўлига олиб ўз таъ-
сир доирасини Шим. Афғонистонга 
тарқатиш ва Россияни Ўрта Осиёда ку-
чайиб, мустаҳкам ўрнашиб олмаслиги 
учун ҳар қандай йўл бн ҳаракат қилган. 
Шу мақсадда Афғонистонни Россия-
га қарши гижгижлаган. 1884 й. ёзидг. 
.чнглиз зобитлари бош бўлган афғонлар 
отряди Туркманистон ҳудудига кириб 
Панди воҳасини эгаллаган. Тошкўприк 
(Тошкепри) ёнидаги қуролли тўқнашув 
натижасида афғон қўшинлари бу ерни 
тарк этган. 1885 й. 10 сент.даги битимга 
кўра, ЭронАфганистан чегарасидан то 
Амударёгача бўлган оралиқдаги Россия 
ва Афғонистон чегараси белгиланди. 
РоссияАфғонистон чегараси ҳақидаги 
русинглиз протоколини имзоланиши б-н 
(1887) ҳал бўлган. 


www.ziyouz.com кутубхонаси
303
РУСЕ — Болгариядаги шаҳар. Русе 
округининг маъмурий маркази. Аҳолиси 
162,1 минг киши (2001). Мамлакатнинг 
Дунай дарёси бўйидаги йирик порти. 
Транспорт йўллари тугуни. Т.й ва ав-
томобиль йўли кўприги орқали Руми-
ниянинг Журжу шаҳри б-н боғланган. 
Машинасозлик (хусусан, оғир, қ.х. ма-
шинасозлиги, электротехника), кема-
созлик, приборсозлик, кимё, озиқ-овқат, 
енгил саноат корхоналари мавжуд. Ме-
бель ишлаб чиқарилади. Опера ва драма 
театрлари, тарих музейи, қ.х. ин-ти бор. 
Шаҳарга 1-а.да римликлар асос солган. 
6-а.гача ҳарбий марказ бўлган. 
РУСИНОВ Владимир Алексеевич 
(1925.12.2, Ростов вилояти) — актёр. 
Ўзбекистон халқ артисти (1985). Тош-
кент театр ва рассомлик санъати ин-
тини тугатган (1950). 195061 ва 1963 
й.дан Ўзбекистон рус академик драма 
театрида. 1961—63 й.лар Польша теа-
трида ишлаган. Р. кенг диапазонли актёр 
бўлиб, бу нарса унга комедиями, дра-
мадами ёки фожиада ролларни ишонч 
б-н ўйнашига кенг йўл очиб берди. Ан-
дрей («Хайрли соатда»), Яков, Алёша, 
Актёр («Сўнггилар», «Тубанлиқца»), 
Герострат («Номи ўчсин»), шоҳ Фёдор 
(«Шоҳ Фёдор Иоаннович»), Гаев, Сорин 
(«Олчазор», «Чайка»), Қўзиев («Шоҳи 
сўзана»), Риккардо («Филумена Морту-
рано»), Махмуд («Катта севги»), Чўпон, 
Мулладўст («Майсаранинг иши»), Са-
идхон («Қонли сароб»), Жадов («Серда-
ромад жой»), Контролёр («Ўлдир мени, 
жонгинам!») каби роллари ижодида 
алоҳида ўрин тутади. «Элюрт ҳурмати» 
ордени (1998), «Шуҳрат» медали (1995) 
б-н мукофотланган.
РУСЛАР — халқ, Россия Феде-
рациясининг асосий аҳолиси (тахм. 
120 млн. киши). Украинада 11,35 млн. 
киши, Қозоғистонда 6,23 млн. киши, 
Ўзбекистонда 1,65 млн. киши, Белорус-
сияда 1,34 млн. киши, Қирғизистонда 
916,6 минг киши, Латвияда 900 минг 
киши, Молдавияда 560 минг киши, Эсто-
нияда 475 минг киши, Озарбайжонда 
390 минг киши, Тожикистонда 390 минг 
киши, Литвада 345 минг киши, Грузи-
яда 340 минг киши, Туркманистонда 
330 минг киши, Арманистонда 51 минг 
киши, шунингдек, Америка мамлакатла-
рида (асосан, АҚШда 1 млн. киши, Ка-
нада ва б. мамлакатларда жами тахм. 1,4 
млн. киши) ва Ғарбий Европада яшайди-
лар. Умумий сони 146,5 млн. киши (1990-
й.лар ўрталари). Рус тилида сўзлашади. 
Диндорлари — асосан, православлар. 
Р., украин ва белоруслар каби, уруғ-
қабилачилик муносабатларининг емири-
лиши ва Киев атрофида Қад. Русь давла-
ти вужудга келиши жараёнида шарқий 
славян қабилаларидан шаклланган кдд. 
рус элатидан пайдо бўлган. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling