O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet286/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РУС ЁШ ТОМОШАБИНЛАР ТЕА-
ТРИ — қ. Ўзбекистон ёшлар театри. 
РУС ПЛАТФОРМАСИ — қ. Шарқий 
Европа платформаси.
РУС ТИЛИ — рус халқи тили, 
жаҳонда кенг тарқалган тиллардан. Ав-
вал СССРда, сўнг РФ ва МДҲ да миллат-
лараро ва давлатлараро алоқа воситаси. 
Р.т. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти-
даги 6 расмий тилдан бири саналади. 


www.ziyouz.com кутубхонаси
301
Украин ва белорус тиллари б-н бирга-
ликда ҳиндевропа тиллари оиласига 
кирувчи славян тилларининг шарқий 
гуруҳини ташкил этади. Ўтган асрнинг 
80-й.ларидаги 
маълумотларга 
кўра, 
Р.т.да сўзлашувчиларнинг умумий сони 
250 млн. кишидан, жумладан, ҳоз. РФ 
ва МДҲ мамлакатларида 185 млн. ки-
шидан иборат. Бундан ташқари, мазкур 
ҳудудлардаги 60 млн.дан ортиқ киши 
Р.т.да эркин сўзлаша олади.
Р.т. жуда узоқ ва мураккаб ривожла-
ниш тарихига эга. Энг қад. рус адабий 
тили Киев Русида шаклланган бўлиб, у 
14-а.гача шарқий славянлар учун умумий 
тил ҳисобланган. 14—15-а.ларда қад. Р.т. 
3 тилга — великорус (рус), украин ва 
белорус тилларига бўлиниб кетади. Шу 
даврдан бошлаб Р.т. бошқача айтганда, 
великорус тили маркази Москва бўлган 
Рус давлати ҳудудида ривожлана бош-
лайди.
Р.т. лаҳжа ва шевалари 2 га: шим. ве-
ликорус («о» ловчи) ва жан. великорус 
(«а» ловчи) гуруҳларига бўлинади; ўрта 
рус шевалари мазкур ҳар иккала гуруҳ 
хусусиятларини ўзида акс эттиради. 16—
17-а.ларда шим. ва жан. лаҳжалар чега-
расида бўлган Москвада ўзига хос койне 
(умумий лахжа) шаклланиб, у намунали 
тилга айланади.
Қад. Р.т. хусусиятларини саклаб 
қолган адабий тил б-н сўзлашув тили 
ўртасида сезиларли тафовутлар пайдо 
бўлиб, 17-а.дан бошлаб рус миллати ва 
рус миллий тили шакллана бошлайди. 
17-а. охири —18-а. бошидаги адабий 
тил бой ва ифодали, кўплаб ғарбий ев-
ропа ўзлашмаларига эга эсада, барқарор 
бўлмаган. Уни тартибга солиш ва 
барқарорлаштиришда М. В. Ломоно-
совнинг хизматлари катта бўлган. 19-а. 
бошларида адабий тилнинг халқчиллиги 
бош муаммо ҳисобланиб, бу муаммонинг 
ечимида И. А. Крилов, А.С. Грибоедов, 
айниқса, А. С. Пушкин ижоди алоҳида 
ўрин тутади. Айни Пушкин ижодида 
умуммиллий рус адабий тилининг шак-
лланиши якун топади. Пушкиннинг буюк 
хизмати шундаки, унинг ижодида адабий 
Р.т.нинг умуммиллий меъёрлари ишлаб 
чиқилган ва мустаҳкамланган ҳамда бу 
меъёрлар Пушкиннинг замондошлари 
ва ундан кейинги авлод томонидан қабул 
қилинган.
Адабий тилнинг бойишига 19—20-а.
лардаги рус адабиётининг мумтоз вакил-
лари улкан ҳисса қўшдилар; 19 а.нинг 
2-ярмидан бошлаб унинг ривожланиши-
га ёзувчилар б-н бир қаторда жамоат ар-
боблари, фан ва маданият намояндалари 
ҳам катта таъсир кўрсатиб келмокдалар. 
Окт. тўнтаришидан сўнг ўзгача ижти-
моий тузум ҳамда фан ва техниканинг 
ривожланиши туфайли Р.т.да, айниқса, 
унинг лексикасида сезиларли ўзгаришлар 
пайдо бўдди, адабий тилнинг умумий де-
мократлашуви кучайди.
Р.т. 
флективсинтетик 
тиллардан 
бўлиб, унда 3 та грамматик жинс кате-
горияси, отларнинг 3 хил турланиши, 
феълларнинг 2 хил тусланиши мавжуд; 
кўмакчилар предлог кўринишида, яъни 
ўзи боғланадиган сўзлар олдидан жойла-
шади.
Ҳоз. рус алифбоси Кирилл ёзуви (ки-
риллица)га асосланган (қ. Рус алифбоси). 
Унда битилган энг қад. ёдгорликлар 11-а.
га тааллуклидир.
20-а. ўрталаридан бошлаб бутун 
жаҳонда Р.т.ни ўрганиш кенг тарқалади. 
Р.т. дунёдаги 100 дан ортиқ мамлакатда 
ўқитилади. 1967 й.да Рус тили ва адабиё-
ти ўқитувчиларининг халқаро ассоциаци-
яси, 1973 й.да А. С. Пушкин номидаги Рус 
тили ин-ти ташкил этилган. Шўро даври-
да Ўзбекистонда ва МДҲнинг бир қанча 
мамлакатларида Р.т.ни ўқитишўргатишга 
алоҳида эътибор берилган, ҳатто бу 
жараён мажбурий асосда олиб борил-
ган. Ҳоз. пайтда ҳам республикамизда 
Р.т.ни ўргатиш, аввалгидай мажбурий 
бўлмасада, ўз аҳамиятини йўқотмаган.
Ад.: Виноградов В. В., Русский язык. 
Грамматическое учение о языке, 2 изд., 
М., 1972; Русская грамматика, т., 1—2, 
М., 1980.
Абдуваҳоб Мадвалиев.


www.ziyouz.com кутубхонаси

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling