Адабий танкид адабиётшуносликнинг таркибий кисми сифатида. «Танкид» термини хакида
Download 107.5 Kb.
|
1405914604 56900
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
РежаАдабий танкид адабиётшуносликнинг таркибий кисми сифатида.«Танкид» термини хакида.Курснинг максад ва вазифалари.ТАЯНЧ ИБОРАЛАРАдабиётшунослик ва танкид.«Танкид» тушунчаси.«Танкид»нинг максад ва вазифалари.ТАНҚИД, адабий танқид, танқидчилик — адабий фаолият тури, бадиий асарни, шунингдек, бу асарда акс эттирилган ҳаёт ҳодисаларини тақлил ва талқин этиш. Танқид кўпинча адабиётшуносликнинг бир қисми сифатида таърифланиб келади. Лекин Танқид адабий фаолиятнинг мустақил соҳаси бўлиб, адабиётшуносликдан фарқли ўлароқ, асосан замонавий адабий ҳаётда содир бўлаётган жараёнларни кузатади, бу жараёндаги етакчи тамойилларни аниқлайди, газ. ва журнали сахифаларида эълон қилинган адабий асарларга муносабат билдириб, уларни одатда шу даврнинг ғоявий ва эстетик талаблари асосида таҳлил этади. Танқид адабий мерос намуналарининг театр, кино, мусиқа ва тасвирий санъатдаги янги талқини масалалари билан ҳам қизиқиб, ўз эътиборини кўпинча шу асарларнинг ҳоз. замон учун аҳамиятли томонларига қаратади. Танқиднинг асосий вазифаси ёзувчи ёки адабий асарни фақат танқид қилиш эмас, балки адабий асар ёки ҳодисага ҳаққрний баҳо бериш, ундаги ютуқ ва камчиликларни холислик билан ёритишдир. Танқид бадиий ижод билан қарийб бир вақтда пайдо бўлган. Ёзувчилар янги ёзган асарларини турли давраларда, йиғин ва саройларда ўқиб беришган, давра қатнашчилари эса шу асарларнинг ютуқ ва камчиликларини қайд этиб, айни пайтда ҳам ўқувчи (китобхон), ҳам танқидчи вазифасини бажариб келишган. Бу Т. тарихининг «оғзаки даври»дир. Танқиднинг ёзма адабиётдаги илк намуналарининг пайдо бўлиши эса тазкирачилик мактабининг шаклланиши билан бевосита боғлиқ. Давлатшоҳ Самарқандийнинг «Тазкират ушшуаро» (1487) асари энг қад. тазкиралардан бири бўлиб, унда 9—15-а. ларда Ўрта Осиё, Афғонистон ва Эронда яшаган машҳур шоирлар ҳақида маълумот билан бирга улар ижодидан намуналар ҳам берилган. Тазкирачиликнинг мумтоз намуналаридан бири — Навоийнинг «Мажолис уннафоис» (1491) асарида эса 15-а. да Хуросонда яшаган жами 450 дан ортиқ шоир, ёзувчи ва олимларнинг билим даражаси, дунёқараши, хулқатвори ва б. тўғрисида маълумот берилган. Шунингдек, Нисорий, Возеҳ, Фазлий, Табибий ва б. нинг тазкираларида муайян ёзувчилар ва уларнинг асарлари юзасидан берилган маълумотлар ўзбек адабиётида Танқиднинг пайдо бўлишидаги муҳим омиллардан бўлган. Танқид узоқ вакт мобайнида «амалий» ахамият касб этиб, ёзувчини мақташ, кўкка кўтариш ёки, аксинча, қоралаш, нуқсонларини фош этиш, унинг асарини эса умумий баҳолаш ва китобхонга тавсия этиш билангина кифояланиб келди. Адабиётнинг ривожланиши, унинг олдига жамият томонидан қўйилган вазифаларнинг мураккаблашиши билан Танқид ҳам адабий меҳнат соҳаси сифатида янги қирралар, сифатлар касб этди. 16—18-а. ларда Европа халклари адабиётида эстетик тафаккурнинг шаклланиши билан Танқид адабий ҳаракатнинг муҳим қисми сифатида ажралиб чиқди. 19-а. да Фарнцияда Ш. О. СентБёв бошчилигидаги «биографик танқид»нинг, Россияда В. Г. Белинский, Н. А. Добролюбов, Н. Г. Чернишевский сингари рус танқидчилари мактабининг шаклланиши билан Танқиднинг адабий ҳаётдаги аҳамияти беҳад ошди, мақсад ва вазифалари эса тубдан ўзгарди. Ўзбек адабиётида замонавий Танқиднинг пайдо бўлиши 20-а. нинг 10й. ларига тўғри келади. Чўлпоннинг «Адабиёт надур?» («Садои Туркистон», 1914) ва «Муҳтарам ёзувчиларимизға» («Садои Туркистон», 1915), М. Беҳбудийнинг «Театр надур?» («Ойна», 1914) сингари мақолаларининг эълон қилиниши билан ўзбек Танқид ининг том маънодаги тарихи бошланди. Ёзувчи ва танкидчилар шу даврда чоп этилган адабийтанқидий мақолаларида бадиий адабиётнинг янги тарихиймаданий даврдаги мақсади, вазифаси ва йўналишини белгилаб беришга ҳаракат қилдилар. 20й. ларнинг ўрталаридан Танқид совет мафкураси таъсирида адабий ҳодисаларга синфийлик ва партиявийлик нуқтаи назаридан ёндаша бошлади. Натижада ўзбек адабиётига катта зарар келтирган вульгарсоциологик Танқид майдонга келди. Бундай Танқид вакиллари совет воқелигини қабул қилмаган Чўлпон сингари ёзувчиларга қарши кураш эълон қилдилар. Ёзувчи маҳорати эмас, мавзунинг долзарблиги, ғоявийлик бадиий асар қимматини белгиловчи асосий мезонга айланди. 1937— 38 й. лардаги қатағон тўлқини бир қадар тинган 2жаҳон уруши йилларида Ойбекнинг «Навоий» романи, Шайхзоданинг «Жалолиддин Мангуберди» трагедияси, Ғафур Ғулом сингари шоирларнинг янги шеърий асарларининг чоп этилиши муносабати билан Танқид яна жонланиб, адабий ҳаётга бадиийэстетик талаблар асосида ёндаша бошлади. Шу тарзда Танқид ўз тарихининг турли босқичларида адабий ҳаётга ижобий таъсир кўрсатиш, адабий жараёндаги ижобий тамойилларнинг авж олишига кўмаклашиш ўрнига ёзувчининг эркин ижод этиш ҳуқуқини чеклаб келди. Лекин шу билан бирга ўтган асрнинг 10й. ларида ҳам, кейин ҳам Чўлпон, Ойбек, Абдулла Қаҳҳрр сингари ёзувчилар, Иззат Султон, Матёқуб Қўшжонов, Озод Шарафиддинов каби танқидчилар Танқиднинг тўғри йўлдан бориши ва адабиёт олдидаги вазифасини қалол ўташига ёрдам берадиган ибратли ишларни амалга оширдилар. Танқиднинг адабий портрет, адабийтанқидий мақола, тақриз, библиография, адабий шарҳ, эссе, бахс, суҳбат, очиқ хат, памфлет сингари жанр кўринишлари мавжуд. Танқидчи Танқиднинг бу барча жанрларидан ахлоқ ва одоб мезонларидан чиқмаган ҳолда фойдаланиши лозим. Download 107.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling