Адабий танкид адабиётшуносликнинг таркибий кисми сифатида. «Танкид» термини хакида


«Танкид санoат ва адабиёт асарларидаги «гузаллик» ва «нуксонларни» очиб берувчи фандир» А.С.Пушкин


Download 107.5 Kb.
bet5/7
Sana16.02.2023
Hajmi107.5 Kb.
#1204144
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1405914604 56900

«Танкид санoат ва адабиёт асарларидаги «гузаллик» ва «нуксонларни» очиб берувчи фандир» А.С.Пушкин.

  • «Адабиётшунослик бадиий адабиётни, унинг мохиятини, пайдо булитши ва ижтимоий алокаларни хар томонлама урганувчи фандир». «КЛЭ», т.4.

  • «Адабиётшуносликнинг вазифаси бадиий ижод дурдоналарини таргиб килиш ва урганишдан иборатдир» А.С.Бушмин. Демак, бадиий асардаги гузаллик ва нуксонларни очиш билан ана шу очилган гузаллик хамда камчиликларни урганиш - булар фанда алохида-алохида вазифалардир.

  • Танкид илмийлик ва бадиийликни узига хос коришувидан яралади. У илмий-мантикий ва образли тафаккурга асосланади.

    Адабий танкид фани бадиий адабиёт билан муштарак булган куйидаги асосий хусусиятларга эга:

    1. Хаётийлик адабий танкиднинг мустахкам замини ва кон томиридир. Танкидчи маoлум бир асарни текширганда уни реал хаётдан обoектив борликдан, аник вокеликдан ва умумий адабий жараёндан ажралган холда текширмаслиги керак. Бундай текшириш танкидда бир ёкламаликка олиб келади.

    2. Адабий танкиднинг асосий фазилатларидан бири замонавийликдир.

    3. Адабий танкид том маoнода халкчил булиши лозим.

    4. Одиллик ва холислик адабий танкиднинг асосий хусусияти хисобланади.

    «Одиллик хусусида тухталиб утирмайман», - деган эди А.С.Пушкин - зеро, кимда ким танкид мулкига-санoатга нисбатан соф мухаббатдан бошка хар кандай ният билан кадам куймасин кулларча паст, гаразли истаклар билан иш курадиган тудага кушилиб кетади. Санoатга мухаббат булмаган жойда танкид хам йукдир».

    Узбек адабий танкид тарихининг тараккиёт боскичларини аниклаш масаласи утган асрнинг 70-йилларидан бошланди. Чунки, бу пайтга келиб, адабий танкид тараккиётига катта эoтибор берила бошланди, алохида давлат мукофотлари таoсис этилди, олий укув юртларида махсус фан сифатида урганила бошланди. Энди унинг фан сифатида узига хос хусусиятлари тараккиёт боскичлари ва жанрларини аниклаш вазифаси тугилди. Дастлаб, бу мухим ишга йирик адабиётшунос Х.Ёкубов хисса кушди. Кейрн бу муаммони Н.Худойберганов, А.Расулов, Б.Назаровлар хал этишга киришдилар. Лекин уларнинг барчасида уша давр мафкурасининг таoсири аник сезилиб, даврлаштиришда адабий-эстетик нуктаи-назар эмас, балки тарихий-сиёсий принцип устиворлик киларди. Хусусан, олимлар адабий танкид тараккиёти боскичларини фаннинг узига хос ривожланиш хусуситларини эмас, балки умумсовет адабиёти тараккиёти боскичларига караб белигашга харакат килдилар. Шу боисдан бу даврлаштиришлар хозирги талабларга жавоб беролмайди.


    Download 107.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling