O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet280/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РУЗВЕЛЬТ (Roosevelt) Теодор 
(1858.27.10, Нью-Йорк — 1919.6.1, Сага-
морХилл, ОйстерБей, Нью-Йорк штати) 
— АКШнинг 26президенти (1901—09); 
Республикачилар партиясидан. Лотин 
Америкасига нисбатан босқинчилик 
сиёсати олиб борган («катта тўқмоқ» 
сиёсати, 1906—09 й.ларда Кубани окку-
пация қилиниши, Панама канали зонаси-
нинг эгаллаб олиниши ва б.). 1904—05 
й.лардаги русяпон уруши даврида Р. 
ҳукумати Японияни қўллабқувватлаган. 
Портсмут сулҳини имзоланишидаги хиз-
матлари туфайли халқаро Нобель тин-
члик мукофотини олган (1906). 
РУЗВЕЛЬТ (Roosevelt) Франклин 
Делано (1882.30.1, ХайдПарк, Нью-Йорк 
штати — 1945.12.4, УорлСпрингс, Жор-
жия штати) — АҚШнинг 32президенти 
(193345). Демократлар партиясидан (4 
марта президентликка сайланган). Гар-
вард ва Колумбия унтларини тугатган. 
Нью-Йорк штати губернатори (1928 
й.дан), ҳуқуқшунос. Р. ижтимоий соҳада 
меҳнаткаш омма манфаатини кўзлаб 
бир неча ислоҳотлар ўтказган («Янги 
курс»). 2-жаҳон уруши бошлангач, фа-
шистлар Германиясига қарши бўлган 
Буюк Британия, Франция ва СССР ни 
қўллабқувватлаш (1941 й. июндан) та-
рафдори, гитлерчиларга қарши коали-
цияни тузишда муҳим хисса қўшган. 
БМТни тузишга ва урушдан кейинги 
халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга 
катта аҳамият берган. 
РУКН (араб. — асос, устун) — 1) 
арузда қисқа, чўзиқ ва ўта чўзиқ ҳижо 
(бўғин)ларнинг 
мисраларда 
муай-
ян тартибда гуруҳланиб такрорлани-
ши. Р.лар жузв(қисм)лардан, жузвлар 
эса 
қисқаликчўзиқлик 
сифатларига 
эга бўлган ҳижолардан иборат бўлади. 
Р.лардан вазнлар ҳосил бўлади. Муай-


www.ziyouz.com кутубхонаси
289
ян шеър вазнини аниқлашда байтдаги 
ҳижоларнинг қисқа (V), чўзиқ (—) ёки 
ўта чўзиқ (—V ёки ~) эканлиги тегиш-
ли белгилар б-н чизиб кўрсатилади (қ. 
Аруз); 2) газета, журнал ва ш.к.да бирор 
бўлимнинг, умумлаштирувчи мавзунинг 
сарлавҳаси; рубрика. 
РУКН — исломда энг муҳим саналган 
5 та вазифа. Унга калимаи шаҳодат, на-
моз, закот, рўза ва ҳаж ибодатлари кира-
ди. Р. талабларини бажариш исломда ҳар 
бир мусулмон учун фарз ҳисобланади. 
Лекин баъзи истисно ҳолатларда бу маж-
бурият зиммадан соқит бўлади. Мас, бой-
лиги шариат белгилаган маълум миқдор 
(нисоб)га етмаган киши закот бермайди 
ёки имкони бўлмаган мусулмон учун 
ҳаж ибодатини амалга ошириш шарт 
ҳисобланмайди.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling