O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet277/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   273   274   275   276   277   278   279   280   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РУДАЛАРНИ БОЙИТИШ — фой-
дали минералларни кераксиз тоғ жин-
слари (қум, оҳактош ва б.)дан тозалаш. 
Махсус цехлар ва бойитиш фабрикалари-
да бажарилади. Табиий рудалардан бево-
сита фойдали компонентларни ажратиб 
олиш кўпинча иқтисодий самара бермай-
ди ва аксари ҳолларда техник жихатдан 
мумкин эмас. Шунинг учун металлургия, 
кимё ва б. саноат жараёнлари фойдали 
компонентлар б-н бойитилган махсус 
маҳсулотлар — концентратлар ни қайта 
ишлашга асосланган. Мас, қўрғошин 
рудасидаги қўрғошин 1,5% ни ташкил 
этиши мумкин, металлургия шароити-
да эритиш учун эса рудадаги қўрғошин 


www.ziyouz.com кутубхонаси
287
миқдори 3070% бўлиши зарур ва ҳ. к. 
Р. б. натижасида руда концентрат ва де-
ярли кераксиз тоғ жинсларидан иборат 
чиқиндига ажралади. Р.б. фойдали ком-
понентлар миқдори (концентрацияси) 
ундан бир неча юз баробаргача ортади. 
Мас, таркибида 0,1% молибден бўлган 
руда бойитилиб, 50 фоизли концентрат 
олинади.
Р. б.да аввал руда маълум даражада 
майдаланади, сараланади, физик-кимё-
вий жиҳатдан бойитилади. Физиккимё-
вий бойитишнинг гравитацион, магнит, 
электростатик, қиздириш, флотацион 
ҳамда майдайириклиги, шакли бўйича 
саралаш ва б. усуллари бор. 
РУДАЛИ ТОҒЛАР, Крушне-Гори 
— Европадаги тоғлар, Чехия тоғ масси-
вининг шим.ғарбий чеккаси. Уз. 150 км. 
Энг баланд жойи 1244 м. Гнейс, гранит, 
филлит, слюдали сланец жинсларидан 
тузилган. 800—900 м гача баландликда-
ги ён бағирлари аралаш ўрмонлар, қия, 
тўлқинсимон тоғ тепалари ўтлоклар 
б-н қопланган. Вольфрам, висмут, рух 
ва б. металл рудалари топилган (номи 
ҳам шундан). Иссиқ булоқлар бор. 
Қишки спорт мусобақалари ўтказилади. 
Иқлимий ва бальнеологик курортлар куп. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   273   274   275   276   277   278   279   280   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling