O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet273/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РУБЕРОИД (лот. rubes — кизил ва 
юн. eidos — ўхшаш) — ўрама (рулон-
ли) картон қоғозга нефть маҳсулотлари 
(битум)ни шимдириб тайёрланадиган 
қурилиш материали. Чидамлилигини 
ошириш мақсадида битум қопламага 
майда тўлдиргичлар қўшилади, сиртига 
эса тальк, майдаланган слюда ёки йи-
рик донали минерал кукунлар сепилади. 
Бинокорлиқда қўлланиладиган Р.нинг 
стандарт кенглиги — 750, 1000 ва 1025 
мм, бир рулони 10 ёки 20 м2 бўлади. Р. 
томга ёпишдан ташқари, биноларнинг 
ер ости қисмларини намдан муҳофаза 
қилиш мақсадларида (гидроизоляция ма-
териали сифатида) ҳам кўлланилади.
РУБИДИЙ [лот. rubidus — қизил, тўқ 
кизил (спектрнинг қизил қисми чизикла-
ри бўйича кашф этилган), лот. Rubidium], 
Rb — Менделеев даврий системасининг 
1 гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тар-
тиб рақами 37, ат.м. 85,4678. Табиий изо-
топларининг масса сонлари 85 (72, 15%) 
ва 87 (27,85%). 10 дан ортиқ сунъий ра-
диоактив изотоплари олинган.
Р. Бунзен ва Г. Кирхгоф 1861 й.да Гер-
маниядаги Дюркгейм минерал сувини 
спектрал анализ қилиб, Р.ни кашф этган-
лар. Бунзен 1863 й.да металл Р.ни олишга 
муваффақ бўлган. Р. бирикмалари таби-
атда калий бирикмалари б-н бирга уч-
райди, у Ер пўстининг масса жиҳатидан 
3,110~2%ини ташкил қилади. Р. нинг ион 
радиуси калий ва цезийнинг ион радиус-
ларига яқин бўлганлиги учун бу элемент 
бирикмалари ўзаро изоморфдир.
Р. суюлтирилган рубидий хлоридни 
электролиз қилиб олинади. Р. ишқорий 
металлар жумласига киради. Р. жуда 
юмшоқ, кумуш ранг — оқ металл. Сую-
кланиш траси 39,5°, қайнаш траси 685°, 
зичлиги 1,248 г/см3. Р. саноатда карнал-
лит ва лепидолитдан ажратиб олинади. 
Кимёвий жиҳатдан жуда фаол; сув ва 
кислоталар б-н реакцияга киришганида 
портлаш юз беради. Бирикмаларида +1 
валентли. Кислород б-н рубидий перок-
сид Rb2O2 ва рубидий гипероксид RbO2 
ҳосил қилади. Р.нинг гидроксиди RbOH 
кучли ишкорлар жумласига киради. Р. 
жуда кўп элементлар б-н бевосита би-
рикади. Р. гидрид RbH беқарор бирикма. 
Унинг нитриди Rb3N билвосита йўл б-н 
ҳосил қилинади. Р.нинг Rb2C2 таркиб-
ли карбиди, Rb2S таркибли сульфиди 
бор. Р. баъзи металлар б-н қотишмалар 
ҳосил қилади. Киздирилса ёки ёритил-
са, ўзидан электронлар чиқаради. Ме-
талл ҳолатдаги Р. ҳавосиз муҳитда берк 
идишларда сақланади. Қаттиқ ҳолатдаги 
Р. гидроксидга озон таъсир эттирилса
жуда кучли оксидловчи Р. озонид RbO3 
ҳосил бўлади. Р. 300°да графит б-н 
қиздирилганида RbCg ва RbC]6 таркибли 
Р. графитидлар келиб чиқади.
Р., асосан, кундузги лампалар и.ч.да, 
вакуум техникасида (газютгич) ва б. 
сохаларда ишлатилади, ионли ракета-
лар учун цезий каби келажаги порлоқ 
«ёнилғи» ҳисобланади. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling