O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet269/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РОТШИЛЬДЛАР — молия магнат-
лари сулоласи. 18-а.да франкфуртмайн-
лик банкир Майер Амшель Ротшильд 
асос солган. 19-а.нинг 1-ярмида унинг 5 
ўғли Париж, Лондон, Вена, Франкфур-
тМайн ва Неаполь ш.ларидаги банкларда 
раҳбарлик қилганда Р.нинг мавқеи анча 
ощди. Европа банкларининг кўпчилиги 
Р. банкига молиявий қарам эди. Кейинча-
лик Вена, ФранкфуртМайн ва Неаполда-
ги Р. банклари ўз фаолиятини тўхтатди. 
Париж ва Лондондаги банклар мустақил 
молиявий иш юритди. Р. гуруҳи инглиз ва 
француз тармоқларига бўлинади. Букж 
Британиядаги «РотшильдСэмюэлОппен-
геймэр» ва Франциядаги «Банк де Рот-
шильд» банки, «Сосьете дэнвестисман 
дю Нор» холдинг компанияси (1972) ҳар 
икки тармоқнинг асосини ташкил этади. 
Р. Буюк Британия ва Франция сиёсий 
ҳаётида муҳим ўрин тутади. 
РОУЛИНСОН (Rawlinson) Генри 
Кресвик (1810.11.4, Чадлингтон, 
Оксфорд — 1895.5.3, Лондон) — инглиз 
шарқшуноси ва дипломати, оссурияшу-
носликнинг асосчиларидан бири. 1827—
39 й.ларда Британиянинг Ҳиндистондаги 
ва кейинчалик Эрондаги ОстИндия ком-
паниясида зобит бўлиб хизмат қилган. 
1840—43 й.ларда инглиз ҳукуматининг 
Қандаҳор (Афғонистон)даги махсус ваки-
ли, сўнгра Бағдод, кейинчалик Теҳронда 
консул. Месопотамия (ҳоз. Ироқ)даги 
қад. шаҳар харобаларида қазиш ишла-
ри олиб борган. 1878—81 й.ларда Осиё 
қироллик жамияти, 1871—72 ва 1874—
75 й.ларда География қироллик жамияти 
президента. Қад. форс ва ОссурияБобил 
миххатларини ўқишга ҳисса қўшган. 
Беҳистун китобалариик ўқиган. 
РОУС (Rous), Раус Фрэнсис Пейтон 


www.ziyouz.com кутубхонаси
274
(1879.5.10, Балтимор — 1970.16.2, Нью-
Йорк) — америкалик патолог ва онколог. 
АҚШ Миллий ФА аъзоси. Жонс Хопкинс 
ун-ти тиббиёт мактабини тугатган. 1909 
й.дан Нью-Йоркдаги тиббий тадқиқот 
ин-тида ишлаган, 1945 й.дан шу интнинг 
фахрий аъзоси. У товуқларда саркома 
пайдо қиладиган онкоген вирусларни 
кашф этган. Ўсмалар этиологияси ва па-
тогенезида вируслар ва канцероген мод-
далар ролини тадқиқ этган. Нобель муко-
фоти лауреати (1966). 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling