O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РОСТОК УНИВЕРСИТЕТИ —
Европадаги қад. унтлардан бири. 1419 й. ташкил этилган. Германиянинг Росток ш.да. Ўрта асрларда Шим. Германия ва Скандинавия мамлакатлари учун таъ- лим маркази бўлган. 1437—43 й.ларда вақтинча Грейфсвальд, 1487—90 й.ларда Висмар ва Любек ш.ларида жойлашган. Мат. Ва табиий фанлар, кемасозлик, тиб- биёт, қ.х., иқтисодиёт бўйича мутахас- сислар тайёрлайди. Кутубхонасида 1,5 млн.дан ортик, асар сақланади. Унтда 6 мингдан ортиқ талаба таълим олади. РОСТРОПОВИЧ Мстислав Лео- польдович (1927.27.3, Боку) — виолон- челчи, дирижёр, жамоат арбоби. Халқ артисти (1966). 20-а. мусиқа санъати атоқли намояндаси. Дастлабки мусиқа сабоқларини отасидан олган. Москва консерваториясини тугатган (1946). Москва филармонияси якка созандаси (1948— 74), айни пайтда Москва (194874) ва Ленинград (1967—74) консерватори- яларида ўқитувчи, проф. (1968), Катта театр дирижёри (1968—71); Вашингтон- даги Миллий симфоник оркестри бош www.ziyouz.com кутубхонаси 272 дирижёри (1977—94). Ижро услубига кўтаринки руҳ, теран мазмун, мукаммал композиция ҳиссиёти хос. Репертуаридан виолончель учун деярли барча мумтоз ва йирик замонавий асарлар ўрин олган. 20-а.нинг энг машҳур композиторлари (жумладан, С. Прокофьев, Б. Бритен, О. Мессиан, А. Шнитке, Д. Шостакович ва б.) унга бағишлаб асарлар ёзишган. С. Рихтер, Э. Гилельс, Л. Коган ва Д. Ой- страхлар б-н турли ансамбдда чалган. «Ростропович фонди», «Вишневская — Ростропович» хайрия жамғармаларининг президенти. Мусиқа ижоди ҳамда хайрия фаолияти учун 30 га яқин Европа, Осиё, Америка давлатларининг олий мукофот ва орденлари б-н мукофотланган. Жаҳон бўйлаб (жумладан, Ўзбекистонда ҳам) гастролда бўлган. РОТА (полякча rota, нем. Rotte — туда, отряддан) — кўпгина давлатлар қуролли кучларидаги мотоўқчи (мотопиёда аскар- лар, пиёда аскарлар), танк, муҳандислик қўшинлари ва б.даги тактик бўлинма. Дастлаб 15-а. охири — 16-а. бошида Ғарбий Европа давлатларининг ёлланма армияларида тузилган. Ҳоз. замонда Р. бир неча взводдан иборат бўлиб, бата- льон (полк) таркибига киради, мустақил хам бўлиши мумкин. Ўзбекистон Респу- бликаси Қуролли Кучларида Р. гуруҳ деб номланади. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling