O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РОСТОВ ВИЛОЯТИ — РФ тар-
кибидаги вилоят. 1937 й. 13 сент.да ту- зилган. Жан. федерал округига киради. Майд. 100,8 минг км2. Ахрлиси 4406,7 минг киши (2002), асосан, руслар, шу- нингдек, украин, арман, белорус ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси — 67,6%. Вилоят таркибида 43 маъмурий туман, 23 шаҳар, 25 шаҳарча бор. Маркази — РостовДон ш. Бошқа йи- рик шаҳарлари: Таганрог, Шахти, Ново- черкасск, Волгодонск, Новошахтинск. Р.в. Россия Европа қисмининг жан.да жойлашган. Жан.ғарбда Азов денгизи- нинг Таганрог қўлтиғига туташ. Релье- фи, асосан, текислик. Ғарбида Донецк кряжининг шарқий этаклари (энг баланд жойи — 253 м), шим.да Дон грядаси, жан.шаркда Ергени қирлари, жан.да Ку- маМанич ботиғи жойлашган. Фойдали қазилмалари: темир рудаси, антрацит, коксланувчи кумир, кварцит, оҳактош, қурилиш материаллари, ош тузи, табиий газ ва б. Иқлими мўътадил континентал. Янв. нинг ўртача траси —9° дан (шим.да) — 5°гача (жан.да), июлники 22°, 24°. Ўртача йиллик ёғин 400—650 мм. Веге- тация даври 165—180 кун. Асосий дарё- лари — Дон ва унинг ирмоқлари (Севере кий Донец, Сал, Манич ва б.). Қоратупроқ, каштан, шўртоб тупроқлар тарқалган. Ҳар хил бошо- клилар, бетагачалов, шувоқ ўсади. Тул- ки, сайғоқ, сассиқкўзан, юмронқозиқ, қўшоёқ, бедана, каклик яшайди. Вилоят ҳудудида Ростов қўриқхонаси жойлаш- ган. Саноатининг етакчи тармоқлари: ма- шинасозлик ва металлсозлик, шу жум- ладан, қ.х. (комбайнлар, культиваторлар ва б. — «Ростсельмаш» и.ч. бирлашма- си), энергетика; темирчиликпресслаш («Донпрессмаш» и.ч. бирлашмаси), металлургия, нефть, савдо жиҳозлари, металлсозлик станоклари, асбоблар, электровозлар (Новочеркасск электро- воз зди), экскаваторлар, оптикамехани- ка, уйрўзғор электр асбоблари, нефть- газни қайта ишлайдиган жиҳозлар ва б. маҳсулотларни ишлаб чиқариш. Қора ва рангли металлургия, кимё ва нефть кимё- си (кимё толаси, пластмасса, техник ре- зина, локбўёқ маҳсулотлари), озиқ-овқат (гўшт, ёғмой, консерва ва б.) саноатлари ҳам ривожланган. Қурилиш материалла- ри ишлаб чиқарилади. Тошкўмир қазиб www.ziyouz.com кутубхонаси 271 олинади (Донецк ҳавзаси). Новочеркасск ва б. иссиқлик электр станциялари, Цим- лянск ГЭС бор. Қ.х.нинг етакчи тармоғи — деҳқончилик. Буғдой, арпа, шоли, кунгабоқар, полиз, сабзавот, картошка, емхашак экинлари экилади. Токчилик ва мевачилик ривожланган. Чорвачилиги гўштсутга ихтисослашган. Қорамол, қўй ва эчки, чўчқа, парранда боқилади. Азов денгизи, Дон, Северский Донец, Ғарбий Манич дарёларида кема қатнайди. Денгиз порти — Таганрог; дарё портлари — Ро- стовДон, УстьДонецкий. Т.й.лар уз. 1865 км, каттик қопламали автомобиль йўллар уз. 10988 км (2002). 16 олий ўқув юрти, 8 музей, 7 театр, филармония, цирк, кимиз б-н даволайдиган Манич иклим курорти, Вёшенская курорти ва 12 санаторий мав- жуд. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling