O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet260/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   256   257   258   259   260   261   262   263   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РОССИЯ-БУХОРО ШАРТНОМА-
ЛАРИ — Россия империяси б-н Бухо-
ро амирлиги ўртасида 1868, 1873, 1885, 
1894, 1900 й. ларда тузилган шартнома-
лар. Бу шартномалар подшо Россиясига 
Бухоро амирлиги худудидан ҳар томон-
лама фойдаланиш имкониятини берган.
1868 й. 23 июнь сулҳ шартномаси. 
Бухоро б-н Россия қўшинлари ўртасида 
бўлган Зирабулоқ жангидан кейин 
Самарқандда имзоланган. Бу шартно-
мага биноан, Хўжанд, Ўратепа, Жиззах, 
Самарқанд ва Каттақўрғон ш.ларидан 
то Зирабулоққача бўлган Бухоро амир-
лигининг ерлари Россияга киритилди ва 
Туркистон генералгубернаторлиги тар-
кибида Зарафшон округи (кейинчалик 
Самарқанд вилояти) ташклл қилинди. 
Бухоро амири Музаффар олтин ҳисобида 
500 минг рубль ҳарбий товон тўлаган 
ва рус савдогарларига амирлиқда эркин 
савдосотиқ қилиш учун қулай шартша-
роит яратиб бериш мажбуриятини олган. 
Рус молларидан улар қийматининг атиги 
2,5% миқцорида бож оладиган бўлган.
1873 й. 28 сент. шартномасида Бу-
хоро амирлиги Россиянинг протектора-
ти (тобеси; ҳомийлиги остидаги ҳудуд) 
деб эълон қилинган. Зарафшон дарё-
сининг юқори қисми — Шарқий Бухо-
ро (Бадахшон, Помир)даги айрим ви-
лоятлар қўлдан кетган; Амударёнинг 
чап соҳилидаги ерлар эса (Балх, Мо-
зори Шариф, Шибирғон, Қундуз ва б.) 
Афғонистонга берилган. Бухоронинг 
хорижий давлатлар б-н мустақил алоқа 
юритиши тақикланган.
1885 й. 25 июль шартномасида Бухо-
ро амирлиги ҳудудидан т.й. ўтказишга 
келишилган. Йўл қурилиши учун 6 минг 
десятина ер ажратилиб, рус маъмурлари 
ихтиёрига топширилган. 1885 й. 12 нояб.
да Бухоро амирлигида «Россия импера-
торлигининг сиёсий агентлиги» таъсис 
қилинган (қ. Бухородаги ваколатхона-
лар).
1894 й. 27 май шартномаси иқтисодий 
хусусиятга эга бўлиб, унга кўра ҳар йили 
15 нояб.дан 10 мартгача Зарафшон дарё-
сининг суви амирлик ерларига тўлиқ, 10 
июндан 15 авг.гача (деҳқончилик учун 
сув энг керак пайтда) эса фақат 40% 
оқизиладиган бўлган.


www.ziyouz.com кутубхонаси

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   256   257   258   259   260   261   262   263   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling