O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet256/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РОНДОНИЯ — Бразилиянинг шим.
даги федерал ҳудуд, Мадейра дарёси 
ҳавзасида. Майд. 238,5 минг км2. Ах-
рлиси 1,4 млн. киши (2000). Маъмурий 
маркази — ПортуВелью ш. Р.нинг кат-
та қисми Бразилия ясситоғлигининг 
шим.ғарбий қисми, шим. Амазонка 
пасттекислигидан иборат. Иклими эк-
ваториал, иссиқ ва нам иклим. Ўртача 
ойлик тралар 23—24°, йиллик ёғин 
2000—2500 мм. Экваториал ўрмонлар, 
саванналар бор. Иқтисодиётининг асо-
сини ўрмон хўжалиги ташкил қилади: 
каучук, бразилия ёнғоғи йиғилади, 
қимматбаҳо ёғоч тайёрланади, овчи-
лик б-н шуғулланилади. Тоғ этакларида 
деҳқончилик қилинади. Саноати ўрмон 
махсулотларини қайта ишлашга ихтисос-
лашган. Олтин, касситерит қазиб олина-
ди. 
РОРАЙМА — Бразилиянинг шим.
даги федерал ҳудуд. РиуБранку дарёси 
ҳавзасида, Венесуэла ва Гайана чегара-
сида. Майд. 225,1 минг км2. Аҳолиси 
324,2 минг киши (2000). Маъмурий мар-
кази — БоаВиста ш. Р.нинг катта қисми 
Гвиана ясситоғлигининг жан. пастроқ 
чекка қисмида, қолган қисми Амазонка 
пасттекислигида жойлашган. Иклими 
шим.да субэкваториал, жан.да эквато-
риал, иссиқ ва нам иқлим. Ўртача ойлик 
тралар 26—28°, йиллик ёғин 1300—2300 
мм. Қимматбаҳо дарахтлар ўсадиган эк-
ваториал ўрмонлар. шим. ҳудудларида 
саванналар бор. Хўжалигининг асо-
сини 
ўрмончилик 
ташкил 
этади. 
Балиқовланади, овчилик ривожланган. 
Олмос ва олтин конлари бор. 
РОСАРИО, Росарио-де-Санта-Фе — 
Аргентинадаги шаҳар, СантаФе провин-
циясида. Аҳолиси 906 минг киши (2001). 
Транспорт йўлларининг йирик тугуни. 
Р.дан Панамерика шоссеси ўтган. Пара-
на дарёси бўйидаги йирик порт. Денгиз 
кемалари ҳам кира олади. Четга ғалла, 
гўшт, жун чиқарилади. Аэропорт бор. 
Озиқ-овқат саноатининг йирик корхона-
лари, цемент, ғишт здлари, кўнпойабзал, 
тўқимачилик ва б. корхоналар ишлаб ту-
рибди. Миллий унт, кутубхона, тарих му-
зейи, нафис санъат музейи бор. Шаҳарга 
1730 й.да асос солинган. 
РОСС (Ross) Роналд (1857.13.5, Ал-
мора, Ҳиндистон — 1932.16.9, Лондон) 
— англиялик паразитолог, микробио-
лог ва врач. Лондон Қироллик жамия-
ти аъзоси. Лондондаги тиббиёт макта-
бини тугатган (1879). 188199 й.ларда 
Ҳиндистонда ишлаган. Безгак чивинини 
ўрганиш бўйича Ғарбий Африкага уюш-
тирилган инглиз тиббиёт экспедицияси 
раҳбари (1899), 1926 й.дан тропик касал-
ликлар ин-ти директори. Безгакнп анофе-
лес уруғига мансуб чивинлар таркатиши-
ни аниқлаган. Нобель мукофоти лауреати 
(1902). 
РОСС ДЕНГИЗИ — Тинч океан-
нинг чекка денгизи, Антарктиданинг 
ғарбий қирғоқлари яқинида. Майд. 440 
минг км2. Энг чуқур жойи 2972 м. Ден-
гизнинг жан. қисми Росс шельф музли-
ги б-н қопланган, шим.да йил давомида 
музлар сузиб юради, айсберг (муз тоғ) 
кўп. Сувининг ўртача йиллик траси — Г 
дан паст, езда баъзан 2° гача кўтарилади. 
Шўрлиги 33,7—34,4%о. Сув кўтарилиши 
ҳар ярим суткада такрорланади (бал. 1 м 
гача). Тюлень ва китлар бор. Денгизни Ж. 
К. Росс кашф қилган. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling