O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet254/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РОМИТАН ТУМАНИ — Бухоро ви-
лоятидаги туман. 1926 й. 29 сент.да таш-
кил этилган. Бухоро вилоятининг марка-
зида жойлашган.
Туман ҳудуди шим.шаркдан катта 
масофада Пешку, жан.шаркдан эса Воб-
кент, Бухоро туманлари, жан,ғарбдан 
Жондор тумани, туманнинг Амударё 
б-н Қизилравот бўлаги Амударё орқали 
Туркманистон, шим.ғарбдан Хоразм ви-
лояти ва Қорақалпоғистон Республика-
си б-н чегарадош. Майд. 1,29 минг км2. 
Аҳолиси 105,5 минг киши (2003). Туман-
да 2 шаҳар (Ромитан, Газли), 7 қишлоқ 
фуқаролар йиғини (Боғитуркон, Дўстлик, 
Ромитан, Чилонғу, Шўрча, Қизилравот, 
Қўрғон) бор. Маркази — Ромитан ш.
Табиати. Туман ҳудудининг рельефи, 
асосан, текисликдан иборат. Шим.ғарбий 
қисми Амударё б-н чегарадош. Тўртдан 
уч қисми Қизилқум чўли б-н банд, шим. 
Кулжуқтов этакларидан иборат. Жануби 
Зарафшон дарёсининг қуйи этакларидаги 
Бухоро воҳасида жойлашган. Чўл зона-
сида ясси текисликлар бағрида алоҳида 
ифодаланган тепалар (Жагастепа — 226 
м, Нортепа — 191 м) бўртиб туради. Ак-
сарият майдонлар қумли, гипсли чўл яй-
ловзорлари б-н банд. Жан.дан Зарафшон 
дарёсининг ирмокдари оқади. Туманнинг 
асосий сув манбаи АмуБухоро машина 
каналидир. Иклими кескин континен-
тал. Янв.нинг ўртача траси 0°, —1,5°, 
Қизилравот атрофида —3°, —4°, энг паст 
т-ра —29°, июлнинг ўртача траси 28°—
31,3°, энг юқори т-ра 45°. Вегетация дав-
ри 200— 205 кунгача кузатилади. Йиллик 
ёғин 100—130 мм. Тупроқлари, асосан, 
ўтлоқи, бўз тупроқлар, чўлқум, тақир бўз 
тупроқлар, шўрхок ва шўртоблар учрай-
ди. Ёввойи ўсимликлардан боялич, кав-
рак, шўрашувоқ, янтоқ, ер ости сувлари 
яқин жойларда қамиш, қумлоқларда сак-
совул ўсади. Баҳорда ранг, қўнғирбош, 
ялтирбош, лола ва б. ўсади. Ёввойи 
ҳайвонлардан тароқ бармоқли қўшоёқ, 
ингичка бармокли юмронқозиқ, қўшоёқ, 
қумсичқон, қум бўғма илони, чарх илон, 
калтакесаклар, чаён, қорақурт ва б. бор.
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар (78,5%), 
шунингдек, қозоқ, тожик, рус ва б. мил-
лат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг 
ўртача зичлиги 1 км2га 81,8 киши. 
Шаҳарликлар 21,1 минг киши, қишлоқ 
аҳолиси 84,4 минг киши.
Хўжалиги. Пахтачилик, ғаллачилик, 
боғдорчилик етакчилик қилади. Чорвачи-
ликда қорамолчилик, қоракўлчилик, пар-
рандачилик, туячилик, балиқчилик йўлга 
қўйилган, пиллачилик ҳам ривожланган. 
858 фермер хўжалиги бор. 14 та муқобил 
МТП, 1 МТП акциядорлик жамияти фер-
мер хўжаликларга хизмат кўрсатади. 
Р.т.да 1667 кичик ва ўрта корхона бор.
Туманда газ саноати (Газли), пахта то-
залаш зди, ҳунармандчилик тармоқлари 
фаолият кўрсатади. Автотранспорт асо-
сий ўринда. Туман жамоа ва шахсий 
хўжаликларида 51,4 минг қорамол, 96 
минг қўй ва эчки, 400 га яқин от ва туя, 
53,4 минг парранда боқилади (2003).
Р.т.нинг умумий ер майдони қарийб 
419 минг га, шундан суғориладиган ер-
лар майд. 23,1 минг га дан зиёд, экин 
майд. 20,5 минг га дан зиёд, 12,7 минг 
га майдонга пахта, 6,2 минг га дан зиёд 
майдонга ғалла экилади, шунингдек, кар-
тошка, сабзавот ва полиз экинлари ҳам 
етиштирилади. 1300 га майдонда мева-
зор ва токзор бор. Яйловлар қарийб 254,9 
минг га майдонни эгаллайди. 45 умумий 
таълим мактабидан (26 мингдан ортиқ 
ўқувчи) 2 таси иқтидорли болалар ин-
тернат мактабидир. 1 лицей, 3 касбҳунар 
коллежи (1300 ўқувчи) бор. 41 кутубхона, 
маданият уйи фаолият кўрсатмоқда. Та-
рих ўлкашунослик музейи ишлаб туриб-
ди. 335 ўринли 4 касалхона, 5 поликли-


www.ziyouz.com кутубхонаси
245
ника, ташхис маркази, 3 қишлоқ врачлик 
амбулаторияси, 25 қишлоқ врачлик пун-
кта ва б. тиббий муассасаларда 240 врач, 
1300 ўрта тиббий ходим ишлайди (2003).
Р.т. б-н қўшни туманлар ўртасида ав-
тобуслар қатнайди. 1934 й.дан «Ромитан-
нома» туман газ. чиқади (адади 1600).
Ад.: Хал имов Т., Қобилов И. Қадимий 
ва навқирон Ромитан, Т., 1997.
Қаҳрамон 
Ражабов, 
Лола 
Муҳаммаджонова. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling