O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РОМАНОВА Валентина Николаев-
на (1938.20.9, Москва вилояти Химки ш. — 2003.14.4, Тошкент) — раққоса, балетмейстер. Ўзбекистон халқ артисти (1977). Тошкент хореография билим юр- тини (1955), Тошкент маданият ин-тини (1992) тугатган. 1955—57 й.лар Наво- ий театрида балет раққосаси, 1957—78 й.лар «Баҳор» давлат ашула ва рақс ан- самблининг яккахон раққосаси, 1978—82 й.лар балетмейстери. Унинг ижросидаги «Қўғирчоқ», «Жонон», «Фарғонача рез», «Занг», «Андижон полкаси», «Чўпон», «Хоразмча рақс», «Пилла», «Роҳат», «Каштадўзлар», «Салом» каби рақслар ўзининг шўхчанлиги, ҳаракатларининг тез ва аниқлиги, ўзбек рақс мактаби тех- никасининг устаси эканлиги б-н ажра- либ туради. Маданият ин-ти ва Миллий рақс ва хореография олий мактабида пе- дагоглик қилган (1996 й.дан доцент). М. Турғунбоева б-н биргаликда Давлат му- кофотига сазовор бўлган (1973). РОМАНОВЛАР — 1416-а.ларда Рос- сиядаги боярлар уруғи, 16-а. бошигача Кошкинлар, 16-а. охиригача Захарьин- лар деб аталган. 1613 й.дан подшолар, 1721 й.дан императорлар сулоласи. Р.дан чиққан 1подшо — Михаил Фёдорович, 1император — Пётр I, сўнгги император — Николай II; у 1917 й. фев. инқилобида тахтдан туширилган. РОМАНОВСКАЯ Елена Евгеньев- на (1890.24.5. ҳоз. Ленинград вилояти Пушкин ш. — 1947.22.11, Тошкент) — мусиқий фольклоршунос. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1944). 1917 й.дан Ўзбекистонда яшаган. Ленин- www.ziyouz.com кутубхонаси 238 град консерваториясини тугатгач (1929), Тошкент мусиқа билим юртида (1929— 36), Тошкент консерваториясида (1936 й.дан) педагог, «Ўзбек мусиқаси» курси- ни яратган. Ўзбек аёллар қўшиқлари, Хо- разм мақомлари, дутор куйларини нотага ёзиб олиб, нашр эттирган («Хоразм клас- сик мусиқаси», Т., 1939; «Ўзбек лапар- лари» Т., 1941; «Ўзбек чолғу мусиқаси», Т., 1948 ва б.). Булар орасида 2 жилдли «Ўзбек халқ қўшиқлари» (Т., 1939, И. Акбаров б-н ҳамкорликда) тўпламининг аҳамияти катта. Ас: Романовская Е. Е., Статьи и до- клады. Записи музыкального фольклора, Т., 1957. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling