O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet249/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РОМАНКОШ — Қрим я.о.даги энг 
[ баланд чўққи. БабуганЯйла тоғларида, 
Қрим тоғларининг Жан. грядасида. Бал. 
1545 м. Оҳактошлардан таркиб топган. 
РОМАНОВ САРОЙИ, Князь Рома 
новнинг сарой ва ов қўрғони — Тош-
кентдаги меъморий ёдгорлик. РоманВи-
зантия меъморлиги услублаштирилиб, 
овчилар қўрғонига ўхшатиб қурилган 
(1883—1906, меъмори А. Бенуа ва В. 
Гейнцельман). 1907 й.да ҳовли атрофи 
металл панжара б-н ўралиб, отхона, хиз-
матчилар уйи барпо этилган. Ҳовлида 
оҳу, от ҳайкаллари ўрнатилган. Р.с. П — 
тархди, 2 асосий қисм ва бинонинг бош 
тарзига бўрттириб ишланган портик (пе-


www.ziyouz.com кутубхонаси
237
шайвон)дан иборат. Бош тарзининг мар-
казидаги хона 2 қаватли, томи гумбазли, 
4 бурчагига безакли найзасимон минора-
лар ишланган. Уйнинг пастки қисмини 
равоқли омборхона ва хўжалик хоналари 
эгаллаган. 1қаватдакнязнинг қашаматли 
уйи, қабулхона жойлашган. Клравериш-
даги вестибюль орқали меҳмонхонага 
ўтилган. Ён қанотидаги айланма зи-
надан 2қаватдаги унча катта бўлмаган 
хонага, ундан болохонага ўтилади. Бо-
лохонанинг 2 ёнига овчи ит ҳайкали 
ишланган. Вестибюлнинг 2 томонида-
ги хоналар ойнаванд бўлиб, марказда-
ги хоналар б-н ўзаро боғланган. Ғарбий 
бурчагидаги гумбазли хона «шарқона», 
шарқий қанотидаги хона (зал) «евро-
пача» безатилган. Бош тарзидаги дера-
залар равокли готика услубида ишлан-
ган. Шарқий зални безашда Наманган
Бухоро, Самарқанд, Тошкент усталари 
қатнашган. Р.еда дастлаб Туркистон халқ 
ун-ти музейи, кейинчалик Республика 
марказий бадиий музейи (1924), Респу-
блика пионерлар саройи (1934—80), 
Ўзбекистон заргарлик санъати буюмлари 
музейи (198093) жойлашган. 1993 й.дан 
таъмирланиб, Ташқи ишлар вазирли-
гининг қабул маросимларини ўтказиш 
учун мослаштирилган. РОМАНОВ ҚЎЙ 
ЗОТИ — пўстинбоп тери берадиган 
дағал жунли кўй зоти. 18-а.да Ярославль 
губернияси (Россия)нинг Волгабўйи 
ҳудудларида маҳаллий шим. калта дум-
ли қўйлардан халқ селекцияси асосида 
яратилган. Қўчқорларининг тирик ваз-
ни 65—70, совликлариники 45—55 кг. 
Қўчқорларидан 2—3 кг, совлиқларидан 
1,5—1,7 кг жун олинади. Жуни уз. 3—8 
см. Жунидан кигиз этик (пийма) босила-
ди. Р.қ.з.нинг жун қопламида қилтиқ то-
лага нисбатан тивит толалар кўп, ўртача 
нисбати 1:5, 1:6. Тивит толасининг узун-
лиги бўйича қилтиқ толадан кўп бўлгани 
учун жун қоплами ошланган терида 
ётиб (яссиланиб) қолмайди. Р.қ.з.нинг 
энг муҳим хислати улар табиатан туғма 
серпуштдир. 100 қўйдан ўртача 225—235 
қўзи олинади. Айримлари 4 та, ҳатто 6 
тагача қўзи туғади.
20-а.нинг 80-й.ларида Р.қ.з. қоракўл 
қўйлари пуштини ошириш мақсадларида 
Ўзбекистон қоракўлчилик и.т. ин-тида 
ўрганилган. Қоракўл совлиқларини Р.қ.з. 
қўчқорлари б-н чатиштиришда эъти-
борга лойиқ натижалар олинган, лекин 
тадкиқртлар ҳали якунланмаган.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling