O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet245/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РОКОПЕРА — мусиқали театр 
жанри. 1960-й.ларда мюзикл ҳамда рок 
мусиқанниг ифодавий воситалари не-
гизида юзага келган («Сочлар», Г. Мак-
дермот, 1967; «Қутулиш», Т.Лин, 1969 
ва б.). Унда операга хос ария, хор, увер-
тюра каби шакллар, шунингдек, моно-
лог, диалог, замонавий рақс, ёритиш во-
ситалари ҳамда овоз чиқариш электрон 
мосламалари кенг қўлланилади. Ижрода 
симфоник оркестр ҳамда рок ансамбль 
чолғулари қатнашади. Р.о.да кўпинча ми-
фологик (диний), тарихий мавзулар за-
монавий талқинда намоён бўлади (Мас, 
«Исо Масиҳ — суперюлдуз», Э.Л. Уэб-
бер, 1971). А. Журбиннинг «Орфей ва 
Эвридика», А. Рибниковнинг «Юнона ва 
Авось» Р. о.лари Ўзбекистонда намойиш 
этилган. 
РОКСОЛАНЛАР (лот. Roxolani) 
кўчманчи чорвадор сармат қабилалари 
номи; кўчманчи қабилалар маркази — 
Шим. Азов бўйида жойлашган йирик хар-
бий-сиёсий итгифоқни тузганлар. Мил. 
ав. 2-а. охирида Р. скифлар б-н иттифок-
да Қримда Понт саркардаси Диофантга 
карши урушганлар. Мил. ав. 2—1-а.лар-
да скифлардан Дон ва Днепр дарёлари 
оралиғидаги даштни тортиб олишган. 
Мил. 1-а.да Р. Днепрдан ғарбдаги даштни 
эгаллашган. Тахм. 70-й.да улар Мёзия-
га чопкун уюштирганлар. 2—3-а.ларда 
Р. Дунай бўйида Рим б-н уруш олиб бо-
ришган, лекин афтидан уларнинг аксари-
яти гуннлар босқинига қадар (мил. 4-а.) 
Қора денгизнинг шим. даги даштларда 
истиқомат қилганлар. Гуннлар сармат-
лар иттифоқига барҳам бериб, Р.нинг бир 
қисмини ўзларига қўшиб, ғарбга юриш-
ни давом эттирганлар. 
РОКФЕЛЛЕРЛАР — АҚШдаги энг 
йирик молиясаноат гуруҳларидан бири. 
1870 й.да Жон Рокфеллер (18391937) 
«Стандарт ойл» компаниясини тузиб, 19-
а. охирида нефть саноати ва савдосини 
монополия қилиб олиши асосида юзага 
келди. 20-а.нинг 20-й.ларида АҚШдаги 
йирик монополистик гуруҳлар ичида 
Морганлариш сўнг 2ўринни эгаллади. 
1970 й. бошига келиб Р. назоратидаги ак-
тивлар 124,6 млрд. долларга етди. Р.нинг 
ҳоз. молиясаноат rypyxji ўзагини «Экс-
он» нефть монополияси (активи 1973 
й.да 36,8 млрд. доллар) ва «Чейз Манхет-


www.ziyouz.com кутубхонаси
232
тэн банк» тижорат банки ташкил килади. 
Р. гуруҳи кўпгина молиякредит муасса-
саларига эга. Машинасозлик, электро-
техника ва озиқ-овқат саноати тармокла-
рининг бир қанча корхоналари уларнинг 
тасарруфида.
Р. бошқа молиявий гуруҳлар б-н бир-
галикда бир қанча йирик саноат корпо-
рациялари ва банкларни назорат қилади. 
Р. АҚШ нинг сиёсий ҳаётида ҳам муҳим 
роль ўйнайди.
РОЛЛАН (Rolland) Ромен (1866.29.1, 
Кламси — 1944.30.12, Везле) — фран-
цуз ёзувчиси, мусиқашунос, жамоат ар-
боби. Дастлабки пьесалари Италиянинг 
Уйғониш тарихига бағишланган. Лекин 
улар матбуотда чоп этилмаган. Тарихий 
мавзудаги «Эътиқод фожиаси» номи б-н 
умумлашган 3 пьесасида ўз ватандошла-
рини эътиқод, мардлик ва ишончга даъ-
ват қилган. Р.нинг Шекспир руҳида ёзган 
2 тарихий пьесаси (30 йилдан сўнг ёзган) 
учинчи — «Робеспьер» б-н якун топган. 
«ЖанКристоф» (1 — 10 ж.лар, 1904—12) 
романэпопеясида Бетховен типидаги 
даҳо мусиқачининг тарихи 20-а. бошла-
ридаги Европа маданияти инқирозининг 
реалистик картинаси фонида курсатил-
ган. «Кола Брюньон» қиссаси (1914, наш-
ри 1918) марказида эрксевар меҳнаткаш 
халқ устаси образи туради. Р.нинг кей-
инги 
ижтимоий-сиёсий 
қарашлари 
«Мафтункор қалб» романэпопеяси (1—4 
ж.лар, 1922—33)да акс этган. Л. Бетховен 
(1903), Микеланжело (1907), Л. Н. Тол-
стой (1911), М. Ганди (1923) каби буюк 
кишиларнинг бадиий биографиясини 
ёзган. Мусикашуносликка оид асарлари 
ўзбек тилига таржима қилинган. Нобель 
мукофоти лауреати (1915). 
РОЛЬ (франц.) — 1) саҳнада, экран-
да актёр томонидан ижро этилган бади-
ий образ. Ҳажвий (комедик), фожиавий 
(трагик), драматик, трагикомедик, шу-
нингдек, биринчи (асосий) ва иккинчи 
даражали (эпизодик) Р. бўлади; 2) ак-
тёрнинг спектакль давомидаги нутқи; 3) 
кўчма маънода вазифа, аҳамият, мавқе, 
ҳисса ва ҳ.к. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling