O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet246/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РОЛЬГАНГ (нем. Rolle — гула ва 
Gang — йўл) — юкларни кичик масофа-
га ташиш учун мўлжалланган қурилма 
(роликли конвейер). Юритмали ва юрит-
масиз хиллари бор. Юритмали Р.да ро-
ликлар гуруҳли ёки хусусий юритма 
(ҳаракатлантиргич)га эга бўлади. Юрит-
масиз Р.да ташиладиган юклар (донали, 
қутига жойланган юклар) рамага бир-
бирига яқин қилиб ўрнатилган роликлар 
устига қўйилади. Юкни қўлда итарганда 
роликлар думалаб, юкни суради. Юкни 
махсус итаргичлар ёрдамида итариш 
(горизонтал Р.), ўз оғирлиги таъсирида 
силжитиш (кия Р.) ҳам мумкин. Шунда 
хам роликлар думалаб юкни суради. Р. 
Саноат корхоналарида, омборларда иш-
латилади. У к,, х., транспорт машиналари 
ва б.нинг бир қисми бўлиши ҳам мумкин. 
РОМ (инг. rum) — кучли спирт-
ли ичимлик, шакарқамиш шарбати-
ни ёки шакаркамишдан шакар и. ч. 
чиқиндиларини бижғитиб ва уни ҳайдаш 
йўли б-н олинадиган спиртдан тайёрла-
нади. Спиртга дистилланган сув (қуввати 
40— 45° ва ундан ортиқ бўлиши мум-
кин), 1 % қанд қўшилади ва аралашмага 
куйдирилган қанд қўшиб, ранг берилади. 
Эман бочкаларда ҳаво намлиги 70—80% 
ва ҳарорати 18—23° бўлган жойда ками-
да 4 йил сақланади. Р. барча шакарқамиш 
етиштириладиган мамлакатларда ишлаб 
чиқарилади. Дастлаб 17-а. да ВестИнди-
яяа тайёрланган.
Жаҳонда Ямайка, Куба, Гвадулепа, 
Мартиника Р.лари машҳур. Ўзбекистонда 
20-а.нинг 70-й.ларида Сурхондарё вило-
ятининг Денов ш.да жойлашган Денов 
ром (ҳоз. виноарақ) здида «Сурхон» Р. 
ичимлиги, Самарқанд вино к-тида «Со-
вет Роми» ишлаб чикарилган. Олимжон 
Алимов.
РОМАН (франц. roman) — насрий 
асар жанри; муайян шахс ёки бир неча 


www.ziyouz.com кутубхонаси
233
шахснинг шаклланиш ва камол топиш 
жараёни бадиий макон ва замонда тас-
вирланган асар. Р. ўрта асрларда роман 
тилларица ёзилган ҳар қандай асарни 
j, англатган. Р.да шахс ва жамият ҳаёти 
бир-бирини инкор этмайдиган маълум 
маънода мустақил олам сифатида таҳлил 
ва талқин этилади. Худди шу нарса Р. 
жанри мундарижасининг узига хосли-
гини белгилаб беради. Муайян шахс 
такдирининг оилавиймаиший, миллий, 
ижтимоий, маданий ва тарихий муҳит 
б-н узаро узвий алоқада тасвирланиши 
Р. жанрининг кулами ва ғоявийбадиий 
қимматини намойиш этади. Р. жанри 
марказида бош қаҳрамон образи тура-
ди. Бу бош қаҳрамон тақдири унинг жа-
миятда тутган мавкеи б-н ҳар доим ҳам 
муштарак булавермайди. Аксинча, инсон 
уз такдирига нисбатан катта ёки инсо-
ний фазилатларига кўра кичик бўлиши 
мумкин. Бинобарин, у б-н унинг так-
дири ёки жамиятдаги мавқеи ўртасида 
муайян зиддият бўлади ва худди шу 
зиддият Р. жанрининг мундарижасини 
— сюжет чизикларини ҳаракатлантириб 
туради. Бош қаҳрамоннинг шахс сифа-
тидаги фазилатлари ана шу жараёнда, 
бошқа қаҳрамонлар б-н муносабатида, 
курашида очилади. Бу муносабатларнинг 
кескинлиги ва бош қаҳрамон учун фо-
жиали хотима б-н тугаши ёки уларнинг 
енгил ва ҳажвий оқимда кечиши Р.нинг 
эпик жанр сифатидаги узига хос хусуси-
ятларини белгилаб беради. Ҳар иккала 
ҳолатда ҳам бош қаҳрамон б-н жамият, 
муҳит ёки урфодат ўртасидаги зидди-
ят ва кураш ўзида даврнинг ижтимоий 
ҳамда маънавийахлоқий муаммоларини 
қанчалик ёрқин ифодаласа, Р.нинг бадиий 
қиммати ва ижтимоий аҳамияти шунча-
лик катта бўлади. Р. ўз тарихининг даст-
лабки даврида мавжуд адабий жанрларга 
пародия сифатида майдонга келган. Кей-
инчалик Р.нависларнинг муайян услубий 
тузилма ва тасвирий воситалар тизимини 
сийқалаштиришга қаратилган уринишла-
ри ҳам пародия қилинган. Бу ҳол Р.нинг 
аввалбошданоқ муайян адабий шакллар-
ни қонунлаштиришни хуш кўрмайдиган 
ва ёзувчи қаршисида бадиий тасвирнинг 
барча имкониятларини очадиган жанр 
бўлганидан шаҳодат беради.
Мавзу, ҳажм, сюжетнинг мурак-
каблик даражаси, композицион тузи-
лиш ва тасвир усулларида муайян фарқ 
бўлишига қарамай, Р. жанрида баъзи бир 
бадиият унсурларининг (интрига, кон-
фликт, ечим каби) бўлиши талаб этилади. 
Шу б-н бирга Р. навислар бу унсурларга, 
шунингдек, бадиий тасвирнинг бошқа 
шакл ва воситаларига эркин муносабатда 
бўлишлари мумкин. Р.лар ўз тарихининг 
дастлабки даврида тузилишига кўра 2 
гуруҳга — «очиқ» ва «ёпиқ» Р.ларга аж-
ралган. «Очиқ» тузилмали Р.нинг ёрқин 
намунаси М. Сервантеснинг «Дон Ки-
хот» и бўлиб, унда жамият ҳаётининг 
хилмахил томонлари б-н бирга бош 
қахрамон иштироки характерининг та-
дрижий ўсиши хам муфассал тасвир-
ланган, бош қаҳрамон иштирок этган 
воқеа ва ҳодисаларга эса кўплаб персо-
нажлар жалб этилган. «Ёпиқ» тузилма-
ли Р.ларнинг дастлабки намуналаридан 
бири М.М. де Лафайетнинг «Малика 
Клевская» асаридир. Бу асарда ёзувчи 
эътибори фақат бир қахрамон ҳаёти, 
бир конфликт ва бир вазият тасвирига 
қаратилган. Кейинчалик, Р. жанри ички 
шохобчаларга бўлинган пайтда психо-
логик Р.жанри ана шу «ёпиқ» Р.дан ўсиб 
чиққан.
Р. антик адабиётда пайдо бўлганида, 
ёзувчилар кўпинча маиший мавзуда-
ги мифларнинг анъанавий сюжетла-
ридан фойдаланиб, уларга эмоционал 
олам манзараларини олиб кирганлар. 
Каҳрамонларнинг ички олами тасви-
ри бу асарларда воқеабандликнинг со-
ясида қолган. Аммо Лонгнинг «Даф-
нис ва Хлоя» ишқийбуколика Р.ида 
қахрамонларнинг 
саргузаштларига 
қараганда уларнинг ҳистуйғулари тас-
вирига шу қадар катта ўрин берилганки, 
натижада бу асар узоқ даврлар мобайни-
да психологик Р.нинг мумтоз намунаси 
ҳисобланиб келган.


www.ziyouz.com кутубхонаси
234
Р. жанри ана шу тарзда даврмадавр 
бойиб, бадиий тузилмаси ўзгариб бор-
ди. Ўрта асрларда романтик тасвир 
усулининг етакчилик қилиши натижа-
сида рицар Р.лари («Тристан ва Изоль-
да ривояти»), Уйғониш даврида кичик 
ҳикоялардан иборат Р.лар (Ж. Боккач-
чонинг «Декамерон»и), романлашган 
қисса (М. Боярдо, Л. Ариосто, Т. Тассо) 
ва драмалар (В. Шекспир) майдонга кел-
ди. Ана шу тарзда Р. табиатида кечаёт-
ган ўзгаришлар инсонпарварлик ғоялари 
устуворлик қилган Маърифатпарварлик 
даврида муайян даражада ўз якунига 
эришди. А. Ф. Превонпнг «Манон Ле-
ско» Р. и б-н адабиётга «ўрта» характер 
деб юритилган қаҳрамонлар образи ки-
риб келди ва шу давр Р.ларида руҳият 
тасвири кенг ўрин эгаллади.
19-а.дан бошлаб жаҳон адабиётида 
реалистик Р. жанри шакллана бошла-
ди. Г. Стендаль, О.Бальзак, Г. Флобер 
ва б. ёзувчиларнинг бадиий изланиш-
лари б-н Р. жанрининг сюжет доираси 
кенгайди, кўп планлилик, эпик кулам 
ва сюжетнинг шиддатли ҳаракати жанр-
нинг муҳим шартлари сифатида қабул 
қилинди. 19-а.нинг сўнгги чорагида на-
турализмнинг авж олиши натижасида 
Р. табиатида турғунлик, ҳатто таназзул 
ҳолати кўзга ташланди. Аммо 19-а. охи-
ри — 20-а. бошларида Ж. Голсуорси, Г. 
Манн, Т. Манн ва Ж. Лондон реалистик 
асарларининг яратилиши б-н Р. жанри ўз 
тараққиётининг янги босқичига эришди. 
Рус адабиётида «Евгений Онегин» (А. С. 
Пушкин) шеърий романининг яратили-
ши рус Р. навислигининг шаклланишига 
мухим туртки берди. Н.В. Гоголь, И. В. 
Тургенев, Л. Н. Толстой, Ф. М. Досто-
евский Р.ларининг майдонга келиши б-н 
реалистик рус Р. навислик мактаби ву-
жудга келди.
Ўзбек адабиётида Р. жанрининг пай-
до бўлишига Навоий «Хамса»сини таш-
кил этган «Фарҳод ва Ширин», «Лайли 
ва Мажнун» сингари достонлар, халқ 
китоблари ва достонлари муҳим манба 
бўлиб хизмат қилди. Миллий уйғониш 
адабиёти 
намояндалари 
дастлабки 
ўзбек Р.ларини яратишга киришганла-
рида мазкур миллий адабий тажриба 
ва анъаналардан самарали фойдалан-
дилар. Ҳамзанинг «Янги саодат ёхуд 
Миллий роман»и (1914), Мирмуҳсин 
Шермуҳамедовнинг «Бефарзанд Очил-
дибой» (1915) асарлари дастлабки ўзбек 
Р.ларини яратиш йўлидаги изланишлар 
эди. Кодирийнинг «Ўтган кунлар» (1926) 
асарининг яратилиши б-н ўзбек реали-
стик Р.и вужудга келди. Қодирий бу аса-
ри б-н миллий ўзбек Р.навислик мактаби-
га асос солди. Айни пайтда бу асар катта 
бадиий полотноларни яратишга қодир 
янги ўзбек адабий тилининг шаклланга-
нини ҳам намойиш этди. Кейинчалик Ко-
дирий «Меҳробдан чаён» (1928), Айний 
«Қуллар» (1934), Чўлпон «Кеча ва кун-
дуз», Абдулла Қаҳҳор «Сароб» (1935), 
Ойбек «Кутлуғ қон» (1939) ва «Навоий» 
(1944) асарлари б-н ўзбек Р.навислик 
мактабининг юксалишига катта ҳисса 
қўшдилар. Устоз адибларнинг ижодий из-
ланишлари туфайли шаклланган ўзбек Р. 
навислик мактаби кейинчалик А. Мухтор, 
Шуҳрат, Мирмуҳсин, Ҳ. Ғулом, Ш. Ра-
шидов, С. Аҳмад, Шукрулло, М. Исмои-
лий, О. Ёқубов, П. Қодиров, Ў. Ҳошимов, 
Т. Малик, О. Мухтор ва б. ёзувчиларнинг 
турли мавзуда ёзган асарлари б-н бойи-
ди. Ўзбек Р. навислигида Р. жанрининг 
турли куринишлари (тарихий, тарихий-
биографик, тарихийинқилобий, публи-
цистик, ҳарбий, саргузашт, фантастик 
Р.лар, шунингдек, Р. хроника, Р.новелла, 
Р.мунозара) ва шакллари (дилогия, три-
логия) пайдо булди.
Совет даврида яратилган айрим 
Р.ларда шу даврнинг ўткинчи ғоялари 
олға сурилган ва воқелик социалистик 
реализм талаблари асосида буяб, хаспуш-
лаб кўрсатилган. Шунга қарамай, ўзбек 
Р.и худди шу даврда миллий адабиётнинг 
етакчи жанрларидан бири сифатида пай-
до булиб, узининг юксак намуналарини 
берди.
Мустақиллик йилларида Ў. Ҳошимов, 
Ш. Холмирзаев, Т. Малик, Ҳ. Шайхов, 


www.ziyouz.com кутубхонаси
235
О. Мухтор, Муҳаммад Али, У. Наза-
ров, Тоғай Мурод ва б. ёзувчилар ўзбек 
Р. навислигини ўзларининг турли мавзу 
ва жанр кўринишларидаги асарлари б-н 
бойитмокдалар.
Ад.: Кожинов В. В., Происхождение 
романа, М., 1963; Днепров В., Черты ро-
мана XX века, М., 1965; Мирвалиев С, 
Ўзбек романи, Т., 1969; Бахтин М., Эпос 
и роман, М., 1970; Судьбы романа, М., 
1975; Пардае ва 3., Ўзбек романи поэти-
каси, Т., 2003.
Наим Каримов.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling