O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet242/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РОЗМАРИН (Rosmarinus) — лаб-
гулдошлар оиласига мансуб ўсимликлар 
туркуми, эфир мойли экин. Ўрта ден-
гиз ҳавзасида 1—3 тури усади. Доим 
яшил бута. Бўйи 1,5—2 м ча. Барги ва 
тўпгулидан эфир мойи олинадиган д о 
ривор P. (R. offi cinalis), асосан, Европа 
мамлакатларида, шунингдек, Қрим ва 
Кавказда ўстирилади. Қаламчасидан, 
камданкам уруғидан кўпайтирилади. 
2—3 йиллик кўчатлари экилади. Экил-
гандан кейин 2—3йилдан бошлаб барги 
ва тўпгули йиғиб олинади. Ҳосилдорлиги 
40—120 ц/га. Барги ва тўпгули таркибида 
парфюмерия ва тиббиётда ишлатилади-
ган 1,5 — 2,5% (қуруқ моддага нисбатан) 
эфир мойи, 0,5% гача розмарицин ва б. 
алкалоидлар, урсол ва розмарин кислота-
лари бор. Буталари 7 — 9 й.да ёшартири-
лади. Р. 2 0—25 й. ҳосил беради.
РОЗМАРИН, Оқ Розмарин — кечпи-
шар қишки олма нави. Италия (Жан. Ти-
рол)да чиқарилган. 19-а.нинг охирларида 
Қрим орқали Ўзбекистонга келтирилган. 
Дарахти кенг пирамидасимон, шохлари 
тик ва кучли усади. Бал. 13—15 м га бо-
ради. Гуллари йирик, оқ. Апр.нинг 2-яр-
мида гуллайди. Меваси ўртача (75—100 
г), сирти силлиқ, чўзиқ, пусти майин, оқ 
нуқталари бор, эти оқ, мулойим, сувли, 
хушхўр. Таркибида 83,6% сув, 0,34% 
кул, 10,8% қанд, 0,53% кта, 0,7% пек-
тин моддалари, 2,2 мг (1000 г да) темир 
моддаси мавжуд. Меваси окт. бошларида 
териб олинади. Ер ости суви чуқур, бўз 
тупроқли ерларда ҳар тупи 300—500 кг 
(айрим дарахтларидан 1,5—2 т) ҳосил 
олинади. 22—25 ёшида мўл ҳосил бе-
ради. Бироқ мевалари (айниқса, ҳосил 
йиғиштирилиши олдидан) кўп тўкилади. 
Мазаси сақланиши жиҳатдан энг яхши 
навлардан. Совуққа чидамли. 20-а.нинг 


www.ziyouz.com кутубхонаси
229
60-й.ларига қадар Ўзбекистонда асосий 
навлардан бири сифатида кўп экилган. 
РОЗО — Доминика пойтахти. Доми-
ника о.нинг жан.ғарбий қисмида, Гудвил 
ва Шарлот бухталари ўртасида, Розо да-
рёси бўйида жойлашган. Аҳолиси 15,8 
минг киши (1990-й.лар ўрталари). Денгиз 
порти; четга эфир мойи, тропик мевалар, 
сабзавот, зираворлар чиқарилади. Озиқ-
овқат, тикувчилик саноати корхоналари 
бор. Католиклар собори (1841), черков, 
Ҳукумат уйи ва б. меъморий бинолар, 
Виктория музейи, ботаника боғи бор. 
Шаҳарга 17-а.да французлар томонидан 
асос солинган. 
РОЙ Бимал (1909.12.7, Дакка — 
1967.8.1, Бомбай) — ҳинд кинореж.и, 
оператор, продюсер. Ҳинд киносида ре-
алистик йўналишнинг асосчиларидан. 
«Нью тиэтр» фирмасида операторлик 
мактабини тугатган (1933). 1935— 42 
й.лар оператор. 1943 й.дан реж. «Девдас» 
унинг биринчи мустақил иши. «Икки 
бигха ер», «Акаукалар», «Сирли киши», 
«Она муҳаббати», «Таҳқирланган», «Си-
нов», «Махбус» каби фильмлари б-н 
жаҳонга танилган. 
РОК — 1) Шашмақом таркибида-
ги Бузрук мақоми ашула бўлимининг 
иккинчи гуруҳ шўъбаларидан бири. 
Р.нинг 5 та шохобчаси булиб, улар «Рок», 
«Мустаҳзоди Рок», «Қашқарчаи Рок», 
«Соқийномаи Рок» ва «Уфари Рок» деб 
аталади. Булар ўз тузилиши жиҳатидан 
бошқа 2гуруҳ шўъбаларидан фарқ қилади. 
Унинг «Рок» қисми мураккаб чапандоз 
усулида, 2 қисми талқин доира усулида, 
3 қисми қашқарча усулининг ўзгарган 
шаклида, кейинги қисмлари соқийнома 
ва уфар доира усулларида ижро этилади. 
Р.нинг 1 ва 2 қисмларида Уззол намуди 
авж сифатида қўлланилган. Рок енгил 
ва шўх янграйди. Р. шўъбаси сурнайда 
ҳам чалиниб, «Шодиёна» деб аталувчи 
куйлар туркумининг бир қисмини таш-
кил этади; 2) уйғур муқомларидан бири. 
Унинг оҳанглари Шашмақомдаги Р.дан 
бутунлай фарқ қилади.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling