O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РОЗЕНБЛЮМ Леонид Моисеевич
(1910, Симферополь — 1983, Тошкент) — ихтирочи олим; пахта териш машинала- ри ихтирочиларидан бири. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1961). Бутуниттифоқ Қ.х.ни механизаци- ялаштириш ва электрлаштириш ин-тида (Москва) (1930—39), Ўрта Осиё Қ.х.ни механизациялаштириш ва электрлашти- риш ин-тида илмий ходим (1940—58), Ўзбекистон ФА Механика ва иншоот- ларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ин-тида катта ходим, бўлим мудири (1958 й.дан). Р. раҳбарлигида пневматик, механик пах- та териш машиналарининг тажриба нус- халари тайёрланган, горизонтал ва вер- тикал шпинделли машиналарни яратиш борасида илмий ва амалий ишлар олиб борилган. Р. Ўзбекистон шароити учун вертикал шпинделли машиналарнинг аф- заллигини исботлаган ва бир неча турини яратган. У пахта териш машиналарига та- аллукли 25 дан ортик, ихтиро муаллифи. Вертикал шпинделли пахта териш маши- наси учун муаллифлик гувоҳномасини олган (1937). Давлат мукофоти лауреати (1950). Ас: Трёхкратная обработка кустов хлопчатника вертикальношпиндельным аппаратом, Т., 1967 (ҳамкорликда). РОЗИЙ (тўлиқ номи Абу Бакр Муҳаммад ибн Закариё арРозий) (865.28.8 — Рай — 925.26.10) — шарқнинг қомусий олими, табиб ва мутафаккир. Ўрта аср Европасида лотинча Разес номи б-н танилиб, табобат соҳасида ўз дав- рининг Жолинус (Гален)и деб саналган. Шунингдек, кимё, ботаника, мат., астро- номия, мантиқ ва фалсафа каби фанлар- ни чуқур ўрганган; адабиёт ва мусиқа б-н ҳам шуғулланган. Р. бир қанча вақт Рай ва Бағдод шифохоналарини бошқарган. У Ўрта Осиё, жумладан, Бухоро илм ах- ллари б-н илмий мулоқотда бўлган. Кўз касаллигига учраб, умрининг охирида кўр бўлиб қолган. Р.нинг табобатга оид асарларидан 36 таси бизгача етиб келган. У терапия, хирургия, диагностика, санитария-гиги- ена, фармакогнозия, фармакология, ана- томия, психология каби илмларни янги ғоя ва ихтиролар б-н бойитган. Табобат б-н боғлиқ бўлган ботаника, минера- логия ва кимё фан и соҳасида қам анча муваффақиятларга эришган. Р.нинг энг муҳим асарларидан бири «Китоб алҳовий фиттиб» («Тиббиётга оид билимлар маж- муаси») номли тўпламидир. Унда антик даврдан то Р. замонасигача бўлган на- зарий ва амалий маълумотлар берилган (асарнинг айрим қисмлари Россия ФА шарқшунослик ин-ти Санкт-Петербург қўлёзмалар фондида, Мюнхен, Лондон, Оксфорд, Кембриж, Эскуриал (Испания), Истанбул ва Теҳрон кутубхоналарида сақланмокда). Р.нинг табобатга оид яна бир йирик асари — «ал-Куннош алМансу- рий» («Мансурга бағишланган тўплам») дир. Бу ҳам жуда кўп назарий ва амалий масалаларни ўз ичига олган (қўлёзма нусхалари Россия ФА шарқшунослик ин- тининг Санкт-Петербург фондида, шу- нингдек, Париж ва Теҳрон кутубхонала- рида сақланмокда). Асар 16-а.гача Шарқ табиблари ва Европа шифокорларининг асосий қўлланмаларидан бири бўлиб, унга кўп шархлар ёзилган. Р. «Китоб ал- жударий валҳасба» («Чечак ва қизамиқ ҳақида китоб») асарида тиббиёт тари- хида биринчи бўлиб, чечак ва қизамиқ касалликларининг бошқа юқумли ка- салликлардан фарқи ва таьрифи берил- ган; Р. чечак б-н бир марта касал бўлган киши иккинчи марта бу касалликка ду- чор бўлмаслигини аниқлаган ва чечакка қарши эмлаш керак деган фикрга келиб, уни амалга оширган. Р. ўз даври табоба- тини диагностика ва даволашнинг янги усуллари б-н бойитди; жаррохликда би- www.ziyouz.com кутубхонаси 227 ринчи бўлиб кетгут (қўй ичагидан тайёр- ланган ип) ишлатди. Р. машҳур кимёгар бўлиб, кимё фа- нига оид 26 та асар ёзган, бирок, бизгача уларнинг 4 тасигина етиб келган. Булар орасида «Китоб уласрор» («Сирлар кито- би») ва «Китоб сирр иласрор» («Сирлар сири китоби») асарлари алоҳида ўрин ту- тади; «Китоб уласрор»да ўрта аср Шарқ кимёси ўзининг тўла ифодасини топ- ган. Р.нинг бу асарлари унинг назарий жиҳатдан бир металлни иккинчи металл- га кимёвий йўл б-н айлантириш мумкин- лигига ишонганини кўрсатади (қ. Алки- мё). Гарчи амалий жиҳатдан унинг наза- рияси утопик бўлсада, олтин ва кумуш ҳосил қилиш йўлидаги уринишлари ту- файли Р. қозирги кимёни бир қанча янги моддалар, асбоблар ва кимёвий амаллар б-н бойитди. Р.нинг тиббиёт ва кимё соҳаларига оид асарлари ўрта асрларда Шарқ ва Ғарбда шу соҳаларнинг ривожланишига катта таъсир кўрсатган. Фалсафийижтимоий қарашлари. Р. ўртаасрЯқин ваЎрта Шарқ халқдари фалсафасида мавжуд бўлган таълимот- ларнинг бирортасига боғлиқ бўлмаган ҳолда борлиқ ва унинг моҳияти ҳақида ўз мустақил таълимотини яратди. Унингча, борлиқ — ягона бир-бирига бўйсунмаган 5 мустақил бошланғич моҳият (яратувчи, жон, вақт, макон, материя)дан вужудга келган. Буларнинг ҳар бири борлиқнинг вужудга келиши ва мавжуд бўлиб қолишида «зарўрий вужуд»лардир. Р. ма- терия, макон, замонни яратувчи ва жон б-н бир хил зарурий моҳият деб ҳисоблаб, моддийликни илоҳийликка, илоҳийликни моддийликка бўйсундирмади. У ўз дав- рининг йирик табиатшуноси сифатида моддий олам ҳодисалари ва жараёнла- рини материя ва унинг хусусиятлари б-н изохдашга ҳаракат қилди, ўз натурфал- сафий қарашларида маълум даражада илмий нуқтаи назарга яқинлашди. Ўрта аср фалсафаси учун эришган энг кат- та ютуқларидан бири — Р.нинг нарса- лар моддий атом зарралардан тузилгани ҳақидаги таълимотидир. У Демокрит ва Эпикур атомистик таълимотини урта асрларда биринчи марта қайта тиклади. Унингча, материя дастлаб «бўлинмас зарралар (атом) ҳолатида бўлади», улар «оғирлик ва танага эга», «моддий зарраларнинг бўшлиқ зарралари б-н қўшилиши» натижасида 4 унсур: тупроқ, сув, хаво ва олов пайдо бўлади. Атомлар- нинг моддийлиги, абадийлиги ва объек- тивлиги туфайли улардан вужудга келган моддий олам ҳам объектив ва абадийдир. Р. зарраларнинг ўз-ўзидан ҳаракати ма- саласини тушунмади ва муайян нарса- ларнинг вужудга келиш жараёни асосида материя ётса ҳам, бу жараён жоннинг материяга интилиши ва у б-н бирикиши туфайли юз бериши ҳақидаги дуалистик нуқтаи назарда туради. Р. макон ва замонни ҳам субстанция деб тушунади, бу б-н уларни материядан ва бир-биридан ажратади. Р.нинг бундан мақсади уларнинг объективлигини таъ- кидлашдир. Р. билиш назариясида мод- дий олам ҳодисаларининг инсон сезги аъзоларига таъсир этиб унда акс этиши, ташқи олам билиш объекта, инсон эса билиш субъекти эканини таъкидлайди: «Сезги — сезилувчи нарсаларнинг сезув- чига таъсири». Р. билишнинг энг кучли қуроли сифатида аклга юқори баҳо бера- ди. Унингча, инсоннинг ижодий фаоли- яти факат ақл туфайлидир. «Акл бизни олижанобликка етаклайди, ҳаётимизни гўзаллаштиради, мақсадларимизга етка- зади». Р.нинг ахлоққа оид 3 асари «Ки- тоб тибб арруҳоний» («Руҳий табобат»), «Китоб сийрат алфалсафийа» («Фалса- фий ҳаёт тарзи»), «Мақола фи аморот илиқбол ваддавла» («Давлатмандлик ва бахтиқбол ҳақида») бизгача етиб кел- ган. Р. Суқротни ахлоқ соҳасида ўзининг ва барча файласуфларнинг устози деб ҳисоблайди. Р. рационал (ақлий) гедо- низм тарафдори бўлиб, дунё нознеъмат- ларидан ақлга мувофиқ ва меъёр б-н лаззатланишни ёқлайди. Ўрта аср манба- ларида Р. диннинг айрим ақида ва тамой- илларига салбий муносабатда бўлгани www.ziyouz.com кутубхонаси 228 ҳамда пайғамбарлик ҳақида ақидага зид бўлган асар ёзгани таъкидланади. Лекин, унинг табиийилмий мероси ва фалсафий қарашлари Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари маънавий меросида муҳим аҳамиятга эга бўлган. Р.нинг илмий меросини биринчи марта ўрганган олим Абу Райҳон Бе- рунийдир. Беруний Р.нинг таржимаи ҳоли, дунёқараши ва асарларини тадқиқ этиб, «Феҳрист кугуб Муҳаммад ибн Закариё арРозий» («Муҳаммад ибн За- кариё арРозий китобларининг рўйхати») асарини ёзган. Р.нинг асосий асарлари ўрта асрлардаёқ Ғарбий Европада маш- хур бўлган, баъзилари лотин ва б. Ев- ропа тилларига таржима қилиниб, кенг ўрганилган. Кейинги давр олимларининг, жумладан, ўзбекистонлик олимларнинг тадқиқотларида Р. асарларининг ил- мий жамоатчиликка маълум бўлмаган қўлёзма нусхалари ва уларнинг таржи- малари аниқланмоқда, айрим асарлари нашр этилмоқда. Ад.: Каримов У. И., Неизвестное со- чинение арРази «Книга тайны тайн», Т., 1957; Кадыров А.А., Саипов У.Т., Абу Бакр Рази, Т., 1963; Усманов М.А., За- карийя арРази, в книге «Из философско- го наследия народов Востока», Т., 1972; Абу Бакр Розий ва унинг шогирди ёзиб қолдирган касалликлар тарихи, Т., 1974; Каримов С.У., IX—XI асрларда кимё ва доришунослик фанлари тараққиётида Марказий Осиё олимларининг ўрни, Т., 2002. Сурайё Каримова, Миржалол Усмо- нов. РОЗИҚОВ Баҳодир Розиқович (1941.25.1, Зомин тумани — 2002.14.12, Мирзаобод тумани) — Ўзбекистон Ре- спубликаси халқўқитувчиси (1995). Тош- кент пед. ин-тини тугатган (1964). 1964 й.дан Мирзаобод туманидаги 21мактаб- да она тили ва адабиёт ўқитувчиси, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, 1969 й.дан директор. У раҳбарлик қилган мактаб 1995 й. «Йил мактаби» республи- ка кўрик танловида 1ўринни эгаллаган, 1999 й. ЮНЕСКО нинг махсус гранти- га сазовор бўлган. Р. бир қанча тарихий очерк, рисола ҳамда шеърий тўпламлар муаллифи. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling