O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РОК МУСИҚА (инг. rock music
— рокнролл сўзидан) — оммабоп мусиқа тури. 1950-й.ларда АҚШда тижораткўнгилочар санъатининг янги (рокнролл) шакли сифатида юзага кел- ган (Б.Хейли, Ф. Домино, Э. Прэсли, Ч. Берри). Ўша даврда кенг тарқалган «ши- рин оҳанг» қўшиқлар (Ф. Синатра ва б.) га қарши ўлароқ Р.м.да жўшқин ритм, баланд товуш (динамика), ғайратли ва эҳтиросли куйлаш услуби, қушиқ мат- нларида қўпол (адабсиз) иборалар кенг ўрин олган. Р.м. ансамбллар таркиби асосини якка хонанда, электр (соло, ритм ва бас) гитаралар ва урма чолғулар ташкил этади. Ижро услуби, айниқса, электрогитаранинг жарангдор, кучли ва таъсирли овози, кенг техник ва ифода- вий имкониятлар ёрдамида шакл топган (Ж. Хэндрикс, Р. Блэкмор ва б.). 60-й. лардан Р.м. Америка ва Европа ёшлари- нинг жамиятдаги иқтисодий, сиёсий ва ахлоқий қадриятларга қарши ижтимоий (битниклар, хиппи, кейинчалик панклар ва б.) ҳаракатларнинг маънавий асоси сифатида йирик маданий жараён бўлиб ривож топган. Бу даврда Европа (жумла- дан, Англия) гуруҳлари («The Beatles», «Rolling Stones» ва б.) P.m. тараққиётига алоҳида ҳисса кўшган. Тарихий ривожи жараёнида Р.м. бир неча услуб ва йуна- лишларга эга бўлган. «Хардрок» («оғир, қаттиқ рок» — «Led Zeppelin», «Black Sabbath», «Scorpions», «Nazareth» ва б.), «хэви метал» («оғир металл» ёки «оғир қуроллар» — «Black Sabbath», «Deep Purple», «Led Zeppelin», «Metallica», «Rammstein»), «психоделик рок» («Pink Floyd» ва б.), «артрок» (мумтоз мусиқа намуналарига асосланган рок — «Deep Purple», «Urian Heep», «Queen» ва б.), «фолкрок» (Боб Дилан ва б.), «глэмрок» («жозибали, ёқимли рок» — «Kiss», Э. Купер ва б.), «панкрок» («ёмон, яра- мас рок» — «Sex Pistols» каби) ва б. Ўзбекистонда биринчи Р. м. гуруҳлари www.ziyouz.com кутубхонаси 230 1960-й.ларнинг 2-ярмида пайдо бўлган («Киберглар», 1967, «Сигма», 1968 ва б.). Улар репертуаридан Европа Р.м. наму- налари б-н бирга қайта ишланган ўзбек халқ куйлари, Ўзбекистон композитор- лари асарлари хам ўрин олган. 1970-й. ларда асосан, фолкрок («Ялла», «Квазар- лар», «Наво» ва б.), жазрок («Синтез», «Интер», «Сато» ва б.), кейинчалик хэви- метал («Рейс 09», «Дауметал») каби ва б. услублар ривож топган. Олимжон Беков. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling