O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet239/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РОЖДЕСТВО ОРОЛИ — 1) Ҳинд 
океанининг шарқий қисмидаги орол, 
Австралия иттифоқи бошқаруви ости-
да. Майд. 156 км2. Энг баланд жойи 356 
м. Тропик ўсимликлар ўсади. Фосфат 
конлари бор; 2) Тинч океандаги йирик 
атоллардан бири, Лайн о.лари гуруҳида, 
Кирибати ҳудуди. Майд. 395 км2. Кокос 
пальмаси плантациялари бор. Денгиздан 
марварид олинади. Оролни 1777 й.да Ж. 
Кук кашф қилган. 
РОЖИЙ (тахаллуси; асл исм-шарифи 
Идрисхўжа Маҳдум Бухорий Набирахўжа 
ўғли) (1880 — Бухоро — 1919) — шоир 
ва хаттот. Бухоро мадрасаларида таълим 
олган. Ешлигидан шеърлар ёзган, хаттот-
лик б-н шуғулланган, қўлёзма асарларни 
китобат қилган. Ўз даврида яшаб ижод 
этган шоир ва хаттотлар ҳақида маълу-
мот берувчи хаттотликка оид «Рисолаи 
хушнависон» асарини яратган. Садр Зиё-
нинг «Рисолаи хаттотон» («Хаттотлар ри-
соласи») асарида ёзилишича, Р. «Рисолаи 
хаттотони манзума» («Хаттотлар рисола-
си манзумаси») асарини ҳам ёзган. 1907 
й.да китобат қилган баёзи қўлёзмаси 
Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-ти 
фондида сақланади.
РОЖИЙ (тахаллуси; асл исм-
шарифи Муҳаммад Юсуф Маҳзум ибн 
Хўжамберди; 19-а. 30-й.лари — Хива 
— 20-а. боши) — шоир, таржимон 
ва хаттот. Шеърларининг етакчи мав-
зуи — ишқ-муҳаббат. Мумтоз адабиёт 
анъаналарини ижодий давом эттирган, 
унга янги мавзу ва образлар олиб кир-
ган. Ғазалларида маърифатпарварлик 
ғояларини тарғиб қилган, кишиларни са-
ховатпешаликка, камтаринликка ундаган 
(«Чой», «Бел оғриқ», «Келур», «Боис» ва 
б.). Навоий, Фузулий, Ҳусайний, Комил 
Хоразмий, Зийрак ва б. ғазалларига му-
хаммаслар боғлаган. Хоразм хони Сайд 
Муҳаммадхон (1856—65), Муҳаммад 
Раҳимхон II (1865—1910) га бағишлаб 
қасидалар битган. «Равзат уссафо» (Мир-
хонд)нинг 4—5-бобларини ва бир қанча 
адабий асарларни форс тилидан ўзбек 
тилига таржима қилган. 200 мисрадан 
ортиқ шеърлари 3 девонида бизгача етиб 
келган. Хаттотлик қилган, танбурни яхши 
чалган. Девони қўлёзмалари Ўзбекистон 
ФА Шарқшунослик ин-ти қўлёзмалар 
фондида сақланади (инв. №922, 1119, 
1271).
Ад.: Юнусов Ю., Хоразм шоирлари
Т., 1967; Муродов А., Ўрта Осиё хаттот-
лик санъати тарихидан, Т., 1971.
РОЖИЙ Марғилоний (тахаллуси; 
асл исм-шарифи Хўжажон Хўжа Низо-
миддин Хўжа ўғли, 1834 — Марғилон — 
1918) — шоир. Қўқон ва Бухоро мадраса-
ларида таҳсил олган. Хушхат ва саводхон 
бўлганлиги учун мирзалик қилган. Шо-
ирнинг адабий мероси 10 минг мисрага 
яқин: улар ғазал, мухаммас, маснавий, 
муаммо, рубоий, туюқ, қитъа, фард, таъ-


www.ziyouz.com кутубхонаси
225
рих каби адабий жанрларда битилган. Р. 
лирик шеърларида пок инсоний севгини, 
олижаноб фазилатни улуғлайди, зулм ва 
адолатсизликдан нолийди. «Қози сай-
лов», «Сайлов» ҳажвияларида амаддор-
ларни, порахўр қозиларни танқид қилади, 
ўз даври сайловининг моҳиятини очиб 
беради. «Той», «Тойчоқ» каби маснавий-
ларида мустамлакачилик зулми остида 
қашшоқлашган халқнинг турмушини, оч-
лик, муҳтожлик ҳукм сураётган муҳитни 
қоралайди. Р. Дукчи эшон воқеаси ҳақида 
ҳам шеърлар ёзган. Ҳофиз, Жомий, Али-
шер Навоий, Бедил, Фузулий, Нодира ва 
Фурқат каби шоирларнинг ғазалларига 
назира ва тахмислар битган. 
РОЖИЙ, Сулаймонқул уста Суярқул 
ўғли (1871 — Қўқон — 1924.11.11) 
шоир, хаттот. Қўқон мадрасаларида 
таҳсил кўрган. Р. ишқий ғазаллар, сати-
рик шеърлар, таърихлар ёзган. Уларда 
самимий муҳаббат улуғланган, 1-жаҳон 
уруши воқеалари акс этган, инсоннинг 
жамиятда тутган ўрни ва қадрқимматига 
баҳо берилган. 880 мисра шеър, 400 
дан ортиқ мақол ва ҳикматли сўзларни 
ўз ичига олган «Зарбулмасал» асарида 
шоирнинг гуманистик ҳамда дидактик 
қарашлари, даврнинг ижтимоий маса-
лаларига муносабати акс этган. P. 20-а. 
вақтли матбуотида ҳам фаол қатнашган. 
Жумладан, М. Беҳбудийнинг «Ойна» 
жур.ида унинг 2 та шеъри босилган. Р. 
Навоийнинг «Мажолис уннафоис» ва 
«Хамсат улмутаҳаййирин» асарларини 
кўчирган. Р. асарларидан баъзиларини 
ўз ичига олган, Абдулмажид Котиб томо-
нидан тузилган қўлёзма баёз Қўқондаги 
Ғафур Ғулом номидаги адабиёт музейида 
сақланади. 
РОЖКУТ — Ҳиндистондаги шаҳар, 
Гужарот штатида. Аҳолиси 790 минг 
киши (2001). Катхиявар я.о.даги транс-
порт йўлларининг муҳим тугуни. Аэро-
порт бор. Қ.х. районининг савдо-саноат 
маркази. Ип газлама саноати ривожлан-
ган. Нефть кимёси, машинасозлик ва 
электроника саноати корхоналари; ун-т 
бор. Минерал ўғитлар ишлаб чиқарилади.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling