O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet236/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РОДОП ТОҒЛАРИ — Болқон 
я.о.даги тоғлар. Болгария ва Грецияда. 
Уз. 240 км. Энг баланд жойи 2191 м. 
Шарққа томон пасайиб борган бир қатор 
тоғ массивларидан иборат. Оҳактош, 
қумтош, кристалли ва вулкан жинслари-
дан тузилган. Йиллик ёғин ғарбида 1000 
мм гача, шарқий қисмида 650 мм. Дарё-
лари серостона, гидроэнергия захирала-
рига бой, ГЭС, сув омборлари қурилган. 
Ён бағирларининг қуйи қисмида бутазор-
лар, шим. ён бағирларида кенг баргли ва 
игна баргли ўрмонлар, 1800—2000 м дан 
баландда субальп ўтлоқлари бор. Р.т.нинг 
ғарбий қисмида ўрмончилик ривожлан-
ган. Шарқий Р.т.да тамаки плантацияла-
ри, токзорлар барпо қилинган. Фойдали 
қазилмалардан темир, хром, полиме-
талл рудалари учрайди. Минерал сувли 
булоқлар бор. Бальнеологик ва иклим ку-
рорти кўп. Туризм ривожланган. 
РОДОС — Ўртаденгизнинг шарқий 
қисмидаги орол, Жан. Спорада архипе-
лагида. Кичик Осиё я.о.дан 18 км, Гре-
ция ҳудуди. Майд. 1404 км2. Қирғоқлари 
кам парчаланган. Энг баланд жойи 1215 
м (Атавирос тоғи). Асосан, оҳактош ва 
мармардан тузилган. Кенг баргли ва игна 
баргли ўрмонлар, бутазорлар учрайди. 
Соҳилбўйи паеттекисликларида токзор-
лар, боғлар, цитрус мевалар плантация-
лари, зайтунзорлар бор. Балиқовланади. 
Туризм ривожланган. Курорт кўп. Йирик 
шаҳри — Родос. Р. — эгей маданияти 
марказларидан. Ўрта аср ёдгорликла-
ридан Византия ибодатхоналари (11 — 
15-а.лар), мусулмонлар меъморлиги оби-
далари (16— 19-а.лар) сақланган. 
РОДОХРОЗИТ (юн. rhodon — атир-
гул, chrosis — ранг), маргане цл и шпат 
— карбонатлар синфига мансуб мине-
рал. Кимёвий таркиби МпСО3. Тригонал 
сингонияда кристалланади. Ранги турли 
қўшимчалар борлиги туфайли тўқ бинаф-
шадан оч саргиш, кулранггача ўзгаради, 
оксидланганда қўнғир тусга ўтади. Асо-
сан, ярим шаффоф, баъзан шаффоф 
бўлади. Ялтироқлиги шишага ўхшаш, 
садафеимон. Қаттиклиги 3,5—4. Зичлиги 
3700 кг/м3. Мўрт. Р. кўпинча денгизларда 
чўкинди йўл б-н ҳосил бўлган марганец 
конларида, баъзан ўртача трали поли-
металл ва паст трали олтинполиметалл 
конларда учрайди. Р., асосан, марганец 
рудалари таркибига киради. Саноат аха-
миятига эга. Юмшок,лигига қарамасдан 
баъзи шаффоф турлари заргарликда ва 
безактош сифатида қўлланилади.
РОДС 
(Rhodes) 
Сесил 
Жон 
(18531902) — Жан. ва Марказий Афри-
кадаги ҳудудларни инглизлар томонидан 
босиб олинишининг (1880-й.ларнинг 
охири — 90-й.лар) ташкилотчиси; бу 
ҳудудларнинг бир қисмини Родезия (Р. 
номидан) мустамлакаси ташкил этган. 
1890—96 й.ларда Кап мустамлакаси-
нинг бош вазири, инглизбурлар уруши 
(1899— 1902)нинг асосий ташаббускор-
ларидан бири.
РОЖА (санскритча — подшоҳ, 
ҳукмдор) — Ҳиндистондаги ҳокимлар 
унвони. Илк ўрта асрларга оид битиклар 
ва адабий асарларда Р. унвони махарожа 
унвонига қарши қўйилиб, одатда, вассал 
хркимни англатган. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling