O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2,5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РОВНО ВИЛОЯТИ — Украи-
на таркибидаги вилоят. Украинанинг шимғарбида. 1939 й. 4 дек.да ташкил топган. Майд. 20,1 минг км2. Аҳолиси 1192,5 минг киши (1997), асосан, укра- инлар, шунингдек, рус, белорус ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Р.в.да 15 туман, 9 шаҳар ва 16 шаҳарча бор. Йирик шаҳарлари: Ровно, Дубно, Здолбунов, Костополь, Сарни. Маркази — Ровно ш. Р.в. ер юзаси бир оз пастбаланд те- кислик. Вилоят шим. қисмини Полесье паеттекислиги, жан. қисмини Волинь қирларининг шарқий қисми эгаллаган (энг баланд жойи 342 м). www.ziyouz.com кутубхонаси 219 Иклими мўътадил континентал. Янв. нинг ўртача траси —3,8°, июлники 18,5°. Йиллик ёғин 560—620 мм. Дарё- лари Припять ва унинг ирмоқлари. Қора тупроқ, сур тусли подзоллашган, чимли подзол, ботқоқ, гиллиқумлоқ тупроклар тарқалган. Вилоят ҳудудининг 34%и ўрмон. Бўри, тулки, қобон, лось, бўрсиқ, сувсар, тийин, олахуржун, зубр яшайди. Даре ва кўлларда балиқ кўп. Ондатра, енотсимон ит иқлимлаштирилган. Вилоят хўжалигида озиқ-овқат сано- ати етакчи ўринда. 6 шакарқанд, 2 спирт, 8 сабзавот қуритишконсерва корхона- лари, гўшт к-ти ишлаб турибди. Саноат маҳсулотларининг ҳажми бўйича енгил саноат иккинчи ўринда туради. Ровно, Дубнода тикувчилик, тўқимачилик, три- котаж, пойабзал корхоналари жойлашган. Машинасозлик ва металлсозлик корхона- ларида трактор, қ.х. машиналари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилади. Ров- нода электротехника жиҳозлари, юқори вольтли электрон аппаратура, Дубнода ҳар хил станоклар ишлаб чиқариладиган корхоналар бор. Ўрмон, ёғочсозлик ва қоғоз саноати корхоналари Сарни, Дуб- но, Острог, Владимирец, Березно, Ров- но атрофларида жойлашган. Қурилиш материаллари саноати, айниқса, цемент, шифер ва йиғма темирбетон и.ч. ривож- ланган. Қ.х.нинг асосий тармоклари: деққончилик ва чорвачилик. Ғалла, тех- ника экинлари, сабзавотполиз ва кар- тошка, емхашак экинлари экилади. Чор- вачилиги сутгўштга ихтисослашган. Кррамолчилик, чўчқачилик етакчилик қилади. Паррандачилик ва қуёнчилик ри- вожланган, қўй ва эчки ҳам боқилади. Т.й. узунлиги 579 км, автомобиль йўллари 7,8 минг км. Р. ҳаво йўллари орқали Москва, Рига, Киев, Симферо- поль ва Украинанинг бошқа шаҳарлари б-н боғланган, 2 олий ўқув юрти, Киев маданият ин-тининг маданиймаърифий ф-ти, 2 музей, мусиқали драма театри, 4 санаторий бор. РОВОЧ, ривоч (Rheum) — торон- дошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўтсимон ўсимликлар туркуми, сабза- вот экини. Асосан, Осиёда ўсадиган 50 га яқин тури бор. Ўзбекистонда 3 тури ёввойи ҳолда ўсади. Деҳқончиликда сабзавот P. (R. undulatum) тури Европа мамлакатлари, АҚШ, Хитой, Ўрта Оси- ёда экилади. Илдизи йўғон, сертармоқ, илдизпояли. Пояси тик, бўйи 2 м гача боради. Барги йирик, оддий, банди узун (1,5 м гача), серсув, нордон, ейишли, лимон ва олма кислотасига бой. Гулла- ри майда, тўпгули рўваксимон. Гултож- барги 6 та, оқишпушти ёки қизил. Ме- васи 3 қиррали, қизилқўнғир пистача. Барг банди кўкламдан бошлаб истеъмол қилинади, ундан соуслар, компот, ки- сель, мураббо, конфет, квас тайёрлашда фойдаланилади. Айрим турларининг ил- дизи қадимдан ошловчи модда сифатида ишлатилади. Илдизи ва илдизпояси тар- кибида 3—6% антрагликозид, 6—12% ошловчи б. моддалар бор. Панжасимон P. (R. palmatum) доривор ўсимлик сифатида ўстирилади. Иддизидан тайёрланган пре- паратлар (кукун, дамлама ва настойка- лар) сурункали кабзият ҳолларида сурги сифатида ишлатилади. Р. уруғи, кўчати ва илдиз бачкиларидан кўпайтирилади. Экилганидан кейин 2йилдан барг бан- ди олиб ишлатилади. Ҳосилдорлиги 6—7йили 250—400 ц/га. Download 2,5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling