O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet234/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РОДАНИДЛАР, тиоцианатлар — ро-
данид кислотанцт ҳосилалари. Умумий 
формуласи RSCN (R — бир валентли ме-
талл ёки органик радикал, SCN — родан 
ёки тиоциан ион). Анорганик Р. — туз-
лар, Мас, калий роданид, аммоний ро-
данид. Кўпчилик Р. сувда яхши эрийди. 
Р. цианидларга олтингугурт қўшилиши 
натижасида ҳосил бўлади. Кокс газини 
тозалашда ҳам кўпгина миқдорда Р. аж-
ралади. Анорганик Р. аналитик кимёда, 
органик Р. инсектицид, фунгицит, бакте-
рицид ва гербицидлар сифатида ишлати-
лади. 
РОДАРИ (Rodari) Жанни (1920.23.10, 
Оменья — 1980.15.4) — итальян ёзув-
чиси. Қаршилик кўрсатиш ҳаракати 
қатнашчиси. Илк «Қувноқ шеърлар ки-
тоби» (1951) тўплами болалар ҳаётига 
бағишланган. Енгил вазнли ҳажвий 
ўйноқи шеърлари, насрий асарлари 
фольклор анъаналари руҳида. «Чипол-
линонинг бошидан кечирганлари» (1951) 
эртакқиссаси айниқса машҳур.
Асар қаҳрамонининг афсонавий мам-
лакатдаги ғаройиб саргузаштлари фанта-
зия ва ҳажв унсурлари воситасида ёри-
тилган. «Фантазия грамматикаси» (1973) 
китоби муаллифи. «Чиполлинонинг бо-
шидан кечирганлари» (1955), «Салом бо-
лалар» (1956), «Жельсомино ёлғончилар 
мамлакатида» (1962), «Телефонда айтил-
ган эртак» (1971) ва б. асарлари ўзбек ти-
лида нашр этилган. 
РОДЕН (Rodin) Роне Франсуа Огюст 
(1840.12.11, Париж — 1917.17.11, 
Мёдон, Париж яқинида) — француз 
ҳайкалтароши; ҳайкалтарошликда им-
прессионизм 
асосчиларидан. 
Мике-
ланжело, Донателло ижодини ўрганган 
ҳамда 
готика 
ҳайкалтарошлигидан 
илҳомланган. Р. ижодига хос бўлган да-
диллик, мураккаб ҳаракатларни ифода-
лашдаги жонлилик илк асарларидаёқ 
намоён бўлди («Бронза асри», гипс, 
1877; «Кале фуқаролари» ҳайкаллар 
гуруҳи, бронза, 1895 ва б.). 1880 й.дан 
умрининг охиригача Дантенинг «Илоҳий 
комедия»си, антик афсоналар, библия 
ривоятлари ва б. таъсирида «Дўзах дар-
возаси» горельеф композицияси устида 
ишлади; мустақил асарлар яратди («Му-
тафаккир», бронза, 1888 ва б.). Р.нинг 
реалистик 
портретлари («Ж.Далу», 


www.ziyouz.com кутубхонаси
221
1883; «В. А.Моцарт», 1910 ва б.), мону-
мен тал ҳайкаллари («В.Гюго», 1886—
1900; «О.Бальзак», 1887 ва б.), инсон 
гўзаллиги, севги мавзуидаги шоҳ асар-
лари («Бўса», 1886; «Мангу баҳор», 1897 
ва б.) машҳур. Р. ижодига хос бўлган нур 
ва соя кескинлиги, шакллар тасвирийли-
ги (баъзан оқувчанлиги) уни импресси-
онизм асосчисига айлантирди. Асарла-
ри, раcм ва офортлари, асосан, Париж-
даги Р. музейида сақланади. Р. ижоди 
20-а.да турли окимларда ижод қилган 
ҳайкалтарошларга дадил ижодий изла-
нишларига туртки берган. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling