O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet233/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РОГОВИКЛАР — 1) зич, майда до-
нали tof жинси, ўзига сингдирган жинсга 
интрузиянинг таъсири натижасида ву-
жудга келади (қ. Контакт метаморфизм). 
Метаморфизмга учраган дастлабки жин-
слар таркибига кўра фарқ қилади. Гилли 
жинслар таркибида кордиерит, андалузит, 
силлиманит, гранат, биотит, дала шпа-
ти бўлган Р.га; базальтлар ва уларнинг 
туфлари, граувваккилар — пироксенли, 
асосий плагиоклазли, шох алдамчи Р.га; 
мергеллар волластонитли, оливинли, 
шпинелли, карбонатли Р.га айланади. 
Карбонат миқдорининг ортиб бориши 
б-н Р. контактли мармарта айланади; 2) 


www.ziyouz.com кутубхонаси
220
гид ва темир гидрооксиллари аралашган, 
карбонатли ва гилли қатламларда конкре-
ция ва қатламчалар ҳосил қилган крем-
нийли жинслар (кремний, яшма, мени-
литлар); кўпинча таркибида карбонатлар 
ва органик қолдиклар бўлади. 
РОД-АЙЛЕНД — АҚШнинг Атлан-
тика океани сохилидаги штат, Янги Ан-
глияда. Майд. 3,1 мингкм2. Ақолиси 1,1 
млн. киши (2002). Маъмурий маркази, 
йирик шаҳри ва асосий порти — Про-
виденс. Р.А. ҳудуди бўйича энг кичик, 
бирок, аҳолиси нисбатан зич, саноати 
ривожланган штатлардан. Саноатининг 
етакчи тармоқлари: тўқимачилик, турли 
хил машинасозлик ва металлсозлик, ре-
зина, заргарлик буюмлари и.ч., галанте-
рея, полиграфия саноатлари. Қ.х.да чор-
вачилик етакчи ўринда. Шақар аҳолиси 
истеъмоли учун сутли маҳсулотлар тай-
ёрланади, паррандачилик, мевачилик б-н 
шуғулланилади. Балиқ овланади. Туризм 
ривожланган. 
РОДАНИД КИСЛОТА (тиоциа-
нат кислота), HSCN — рангсиз, ўткир 
ҳидли суюқ модда. Мол. м. 59,09. Р.к. ва 
ҳосилаларининг 2 та структура шакли 
маълум. R—Н ёки металл иони бўлганда, 
асосан, I шаклда, органик ҳосилалари эса 
иккала шаклда ҳам учрайди. —90°дан 
паст традагина барқарор, —110° да оқ 
кристалл, —85°да тример — роданур 
кислота (HSCN)3 ҳосил қилади. Ундан 
юқори траларда полимерланиш даража-
си ортади, сариқ рангдан қизил рангга ва 
тўқ жигаррангга ўтади. 3 атрофида по-
лимерланади. Сув, эфир ва спиртда яхши 
эрийди. Кучли кислоталар жумласига ки-
ради. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling