O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet235/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РОДЕНТИЦИДЛАР (лот. rodentis 
кемирувчи ва caedo — ўлдираман) — қ. 
Пестицидлар.
РОДИЙ (юн. rhodon — атиргул; лот. 
Rhodium), Rh — Менделеев даврий си-
стемасининг VIII гуруҳига мансуб ки-
мёвий элемент. Платина гуруҳидаги ме-
таллар туркумига киради. Тартиб рақами 
45, ат.м. 102,905. 1 та барқарор изотопи 
(l03Rh) бор. Уран емирилганида Р.нинг 
масса сонлари 95 дан 110 гача бўлган бир 
неча изотопи ҳосил бўлади. Р.ни инглиз 
кимёгари Волластон 1803 й.да металл 
ҳолида ажратиб олган. Р. Ер пўстининг 
масса жиҳатидан 110»7% ини ташкил 
қилади, у табиатда платина ва платина 
гуруҳдцаги металлар б-н бирга учрай-
ди. Кумушсимонкўкиш рангли, корро-
зияга чидамли қаттиқ металл. Суюкла-
ниш траси 1960°, кайнаш траси 4500° 
га яқин, зичлиги 12,42 г/см3. Р. кимёвий 
жиҳатдан жуда барқарор. Фақат лаққа 
чўғ ҳолида металлмаслар б-н реакцияга 
киришади. Ҳавода 1000° да оксидланиб, 
Rh2O3 га ўтади. P. ҳеч қайси кислотада 
ва кислоталар аралашмасида эримайди. 
Бирикмаларида 2, 3, 4, 5 ва 6 валент-
ли бўлади. Кўпинча 3 валентли. Унинг 
RhF3, RhCl3 Rhl3 таркибли галогенид-
лари, Rh(OH)3H2O таркибли гидроок-
сиди, Rh2S3, Rh3S4, Rh9Sg, Rh(HS)3 
таркибли сульфидлари, Rh(NO3)3 2 H2O, 
Rh2(SO4)3 15H2O таркибли тузлари маъ-
лум.
Р. 
платина 
аффинажида 
ҳосил 
бўладиган маҳсулотлардан олинади. 
Р.нинг платина б-н қотишмаси катали-
затор сифатида, термопаралар, кимёвий 
жиҳозлар ва б. тайёрлашда ишлатила-
ди, Р. прожектор ва рефлекторлар ясаш-
да, электр контактлар тайёрлашда ҳам 
қўлланади. Р. тузларидан тиббиётда, чин-
ни сирлари учун кора бўёқ олишда фой-
даланилади. 
РОДОДЕНДРОН (Rhododendron) — 
эрикадошлар оиласига мансуб бута ёки 
кичикроқ дарахтлар туркуми. Ер юзида 
600 тури маълум. Асосан, Шарқий Осиё 
ва Шим. Американинг тоғларида учрай-
ди. Ўзбекистонда ўсмайди. Р. тилла ранг 
ва сариқ бўлади. Барги қалин, ялтироқ, 
тескари тухумсимон, қисқа бандли, кет-
макет жойлашган. Гули сариқ ёки бинаф-
ша рангпушти, тўпгули соябонсимон. 
Меваси 5 уяли кўсак, барги таркибида 
арбуТилла ранг родотин ва q гликоден-
дрон зидлар, флавоноидлар, ошловчи ва 
б. моддалар бор. Баргининг дамламаси 
халқ табобатида бод, юрак касалликлари-
да ҳамда сийдик ҳайдовчи дори сифатида 
ишлатилади. Р.нинг манзарали турлари 
боғ ва хиёбонларда ўстирилади.
РОДОНИТ (юн. rhodon — атиргул) 
— силикатлар синфининг волластони-
тродонит гуруҳига мансуб минерал. Ки-
мёвий таркиби CaMns [Si5Ol5]. Таркиби: 
54,15% МпО ва 45,85% SiO2. Табиий Р. 
таркибида 14,5% гача ҒеО (ферродо-
нит), 2—9% гача Са, Mg, A1 ва Zn (фо-
улерит) бўлиши мумкин. Кристаллари 
(таблеткасимон, призмасимон) жуда 
кам учрайди; одатда, майда донали ёки 
зич монолит массалар ва агрегатлар. 
Ранги қўшимчаларига қараб пушти, 
қўнғирқизғиш, сарғишдан то кулрангга-
ча, нураш жараёнида қорагача ўзгарган 
бўлиши мумкин. Ялтироқлиги шиша-
симон. Қаттиқлиги 5,5—6,5. Зичлиги 
3,5—3,7 г/см3. Осон нураб, кора ёки тўқ 
қўнғир марганец гидрооксили (верна-


www.ziyouz.com кутубхонаси
222
дит) ва кремний гидрооксилини ҳосил 
қилади. Р. паст трали регионал ва контакт 
метаморфизм жараёнлари натижасида 
ҳосил бўлади, баъзан пегматитлар тар-
кибида учрайди. Минерал йўлдошлари 
псиломелан, родохрозит, спессартин ва 
кварц. Йирик Р. конлари: Швеция, Буюк 
Британия, Италия, XAPJ Ҳиндистон, 
АҚШ, СултонУвайс (Ўзбекистон), Ол-
тинтопкан (Тожикистон)да. Р. қурилишда 
қопламабезак тош сифатида ишлатилади.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling