O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet238/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РОЖАСТҲОНЛАР — 
Ҳиндистондаги халқ. Рожастҳон шта-
тининг туб аҳолиси (19,9 млн. киши, 
1990-й.лар ўрталари). 400 минг киши 
Покистонда яшайди. Ҳиндэрон гуруҳига 
мансуб тилда сўзлашадилар. Диндорла-
ри — асосан, ҳиндуизм (ислом ва жай-
низм динига ҳам)га эътиқод қиладилар. 
Р. савдосотиқ, деҳқончилик, чорвачилик, 
ҳунармандчилик (матоларни бўяш, қоғоз 
тайёрлаш, чарм буюмлар и.ч., металлга 
ишлов бериш), заргарлик, кулоллик, суяк 
ва тош ўймакорлиги б-н шуғулланади. 
Р.нинг ўзига хос бой маънавий мадани-
яти, меъморлиги, рангтасвир санъати
халқ бадиий ижодиёти мавжуд.
РОЖДЕСТВЕНСКИЙ 
Влади-
мир Леонидович (1897, Владимир ш. 
— 1949, Тошкент) — график рассом, 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат 
арбоби (1943). Раcм чизишни мустақил 
ўрганган. 1923 й.дан Ўзбекистонда. Газ. 
ва жур.лар («Вокруг света», «Муштум» 
жур.лари тахририятлари)да рассом. Р. 
яратган карикатура, ҳажвий асарлар, та-
рихий мавзудаги лавҳалар, плакатлар 
образларининг таъсирчанлиги, фикр 
ифодалашдаги аниқлиги б-н диққатга 


www.ziyouz.com кутубхонаси
224
сазовар: «Ҳамза» туркуми (1939); 
«Ўзбекистон» (30-й.лар), «Ўзбекистон 
ўтмишидан» (40-й.лар) литографик тур-
кумлари, плакатлари («Ҳарбий хизматга 
чақирилган йигитнинг қасами», «Ғарбга 
бор, баҳодир», 1942), 2-жаҳон урушига 
бағишланган автолитография туркумла-
ри («Жасорат», 1942), рангтасвир асар-
лари ва б. «Навоий» (1939), «Маннон 
Уйғур», «Аброр Ҳидоятов» (1944) каби 
портретларида ижодкорларнинг илҳом 
дунёси ифодаланган. 
РОЖДЕСТВО (рус. — туғилиш) 
(Рождество 
Христово), 
Исонинг 
туғилиши байрами — христиан дини-
нинг асосий байрамларидан бири. Исо 
туғилган кун шарафига черков жорий 
этган. 25 дек.да (айрим мамлакатларда 
Юлий календари бўйича, бошқаларида 
Григорий календари бўйича) нишонла-
нади. Рус, болгар, серб ва б. православ 
черковлари Юлий календаридан фойда-
ланади, бу календардаги 25 дек. Григо-
рий календаридаги 7 янв.га тўғри келади. 
Православие анъанасида 12 байрам жум-
ласига киради. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling