O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet237/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РОЖАСТҲОН (ҳиндча — рожалар 
мамлакати), Рожастон — Ҳиндистоннинг 
шим.ғарбий қисмидаги штат. Майд. 342 
минг км2. Аҳолиси 56,5 млн. киши (2001); 
90% ҳинду динига, 7% исломга эътиқод 
қилади. Маъмурий маркази — Жайпур 


www.ziyouz.com кутубхонаси
223
ш. Р.нинг шим. қисми ҲиндГанг текис-
лигида, жан. қисми Декан ясситоғлигида. 
Шим.ғарбида Тар чўли бор. Штатнинг 
марказий қисмидан Аравали тоғ тизмаси 
кесиб ўтган (энг баланд жойи 1722 м). 
Иклими тропик, муссонли, шим.ғарбида 
қуруқ икдим. Ўртача ойлик т-ра янв.
да 14°, майда 35°. Йиллик ёғин жан.да 
600—900 мм, шим.да 130 мм.
Иқтисодиётида қ.х. етакчи ўринда. 
Қ.х.нинг асосий тармоғи — чорвачилик. 
Р. ҳудудининг чўл ва чала чўлдан ибо-
рат катта қисмида қўй, эчки, корамол, 
туя боқилади. 16 млн. га ерга экин эки-
лади. Асосий экинлари: буғдой, тамаки, 
маккажўхори, оқ жўхори, пахта, шоли, 
мойли экинлар, шакарқамиш. Боғлар 
ҳам бор. Деҳқончилик суғоришга асос-
ланган. Чамбал дарёсига йирик гидро-
техника иншоотлари қурилган. Фой-
дали қазилмалардан мармар, гипс, ас-
бест, ош тузи, слюда, лигнит, марганец
қимматбахр тошлар (Удайпур яқинида 
йирик олмос кони) қазиб олинади.
Саноати маҳаллий, қ.х. хом ашё-
сини к,айта ишлашга ихтисослашган. 
Тўқимачилик, озиқ-овқат (шакарқанд, 
ёғмой) корхоналари бор. Ҳунармандчилик 
ривожланган. Кустарь усулда ип газлама, 
мовут, гилам тўқилади, тош, фил суяги, 
бронзадан турли буюмлар тайёрланади. 
Жайпур ҳунармандлари ясаган олтин ва 
кумуш буюмлар, совуқ қуроллар дунёга 
машҳур. Кота ш. яқинида АЭС қурилган. 
Кейинги йилларда замонавий саноат 
тармоқлари — машинасозлик ва ме-
таллсозлик корхоналари (қўрғошинрух 
концентратлари, мис эритиш, аник, при-
борлар ишлаб чиқарувчи здлар) ишга 
туширилди. Штатда цемент, ойнашиша, 
натрий, бўёқ, ўғитлар, т.й. вагонлари, ол-
тингугурт кислотаси, телевизор ва сунъ-
ий тола ишлаб чикарувчи 200 дан ортиқ 
майда корхона бор.
Р. ҳақидаги илк маълумотлар мил. ав. 
3-а.ларга оид. 6-а.дан бошлаб рожали-
клар тузила бошлаган. 1025 й. Маҳмуд 
Ғазнавий Р.ни ўз тасарруфига киритган. 
Ғазнавийларнинг Ҳиндистондаги нои-
би Бахлим 1120 й.да Р.нинг ғарбини ўз 
ҳукмига олган. 11-а.нинг 30—70-й.ла-
рида Калачури давлати ҳукмдори Карна 
Р.нинг шим.ғарбий вилоятларини қўлга 
киритган. Р. ўз номини 13— 14-а.ларда 
Шим. Ҳиндистондаги мусулмонларга 
карши курашда ражпут зодагонлари-
нинг таянчи бўлганда олган. 13— 19-а.
ларда ушбу қудуд дастлаб Деҳли султон-
лиги, кейинроқ Бобурийлар салтанати 
ва Маратҳалар давлатига тобе бўлган. 
Бобурнинг невараси Акбар биринчилар-
дан бўлиб Р. хонлари б-н қариндошлик 
алоқаларини 
ўрнатган. 1818—1947 
й.лардаги Англия мустамлакачилиги дав-
рида Р. 22 рожалик ва кичикроқ Ажмер 
провинциясидан иборат бўлган ва Рожа-
путана деб аталган. 1956 й.да Р. штати 
тузилган. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling