O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet231/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РОБИЯ 
СУЛТОН 
БЕГИМ 
МАҚБАРАСИ — Туркистон 
ш. 
(Қозоғистон)даги меъморий ёдгорлик 
(15-а.) Яссавий мажмуаси таркибида. 
Улуғбекнинг қизи Робия Султон бегимга 
атаб қурилган. Мақбара тарҳи 8 қиррали, 
бош тарзидаги пештоқ бўрттириб ишлан-
ган. Ички қисми ҳам 8 қиррали, унинг 
ҳар бир қирраси равокли токчаларга 
бўлинган. Робия Султон бегимнинг мар-
мар қабр тоши турли ўйма нақш ва ёзув-
лар б-н безатилган. 1898 й.да мақбара 
бутунлай бузиб ташланган. 1972—75 
й.ларда қайта тиклаш ва таъмирлаш иш-
лари олиб борилган.
Ад.: Архитектурный комплекс Ахме-
да Ясави, АлмаАта, 1988.
РОБОТ (чехча robota — эрксиз 
меҳнат, rob — қул) — инсоннинг ҳаёти 
учун хавфли шароитлар (кучли радиация, 
юқори т-ра ва б.)да, одам бориши қийин 
бўлган объектларда (сув остида, космос-
да) киши функциясини қисман ёки тўла 
бажарувчи машина. «Р.» терминини би-
ринчи марта 1920 й.да чех ёзувчиси К. 
Чапек ўзининг «R. U. R.» пьесасида иш-
латган.
Р.лар, асосан, 3 турга бўлинади: 
қатъий дастур асосида ишлайдиган Р., 
одам (оператор) бошқарадиган Р. ва сунъ-
ий интеллектли (интегралли) Р. Иш бажа-
риш турига қараб, Р. манипуляторлар
ахборот узатувчи Р., одимловчи Р. ва б.га 
бўлинади. Р.ларнинг ташқи кўриниши 
ҳам, хаттиҳаракатлари ҳам одамни эсла-
тади, яъни улар антропоморф (одамси-
мон) машиналар ҳисобланади ва б. маши-
налардан шу хусусияти б-н фарқ қилади. 
Р.лар техникасининг асосий 2 йўналиши 
мавжуд: саноатда ишлатиладиган ва 
фавқулодда (экстремал) шароитда иш-
латиладиган Р.лар техникаси. Саноатда 
ишлатиладиган Р., Мас, Р.манипуляторда 


www.ziyouz.com кутубхонаси
218
«механик қўллари» ва ташқи бошқариш 
пульти ёки ўзига ўрнатилган дастурли 
бошқариш қурилмаси, ЭҲМ (компью-
тер) бўлади. Оператор P. қўлларининг 
ҳаракатини бевосита ёки телевизор 
экранидан кузатиб бошқаради. Кўпинча 
Р. автоматик бошқариш тизими б-н 
жиҳозланади. Р.манипуляторлар, асосан, 
киши саломатлиги учун хавфли бўлган 
(экстремал) шароитларда қўлланилади. 
Р.лар жараёнларни автоматлаштириш-
нинг энг самарали воситаси ҳисобланади.
Р.лардан фойдаланиш соҳалари бор-
ган сари кенгайиб бормокда. Mac, Япо-
нияда 6 минг метргача чуқурликда иш-
лай оладиган Р.«геолог», нотани «ўқиб» 
электр гитара чаладиган Р.«машшоқ», 
Австралияда қўй жунини қирқадиган 
Р.«сартарош», АҚШ да сув остида ишлай 
оладиган Р.«ғаввос» яратилган. Германи-
яда эса Р.лар полицияда ишлайди (уларга 
портловчи моддалар ўрнатилган машина-
ларни очиш вазифаси топширилади). Ав-
томобилсозлик ривожланган барча мам-
лакатларда (шу жумладан, Ўзбекистонда) 
Р.лар машиналарни йиғишда (айниқса, 
пайвандлаш ишларида) қатнашади. Их-
тирочилар автомобилни бошқара ола-
диган Р.ни ясаш б-н шуғулланишмокда. 
Бундай Р.нинг варианти Volkswagen 
(VW) здида (Германия) яратилган. «Кла-
ус» лақабли ушбу Р. 2000 й.да намойиш 
қилинган. У бошқа Р.лар каби 2 қўл ва 2 
оёкди эмас, балки 3 қўл ва 3 оёққа эга. 
Бу Р. 2002 й.ги кўргазмада ҳам иштирок 
этди, лекин ҳали амалда қўлланилганича 
йўқ. Бундай Р.лар устида Японияда ҳам 
тажрибалар олиб борилмоқда. «Сони» 
компанияси (Япония) сунъий интеллект-
ли «Айбо» («Ўртоқ») номли Р.ни яратди 
(2004). У уйдаги кўп ишларни (мебелни 
суриш, ойнани артиш, телефон жирин-
глаганда уй эгасини чақириш ва б.ни) 
бажаради.
Миркомил Мирбобоев.
РОВНО — Украинанинг Ровно вило-
ятидати шаҳар. Вилоятнинг маъмурий
иқтисодий ва маданий маркази (1939 
й.дан). Устье дарёси (Припять ҳавзаси) 
бўйида. Т.й. ва шоссе йўллар тугуни. 
Аэропорт бор. Аҳолиси 245 минг киши 
(1997). Шаҳар 1282 й.дан маълум. 14-а.
нинг 2-ярмидан Литва ва Польша, 1793 
й.дан Россия империяси, 1921—39 
й.ларда Польша таркибида. 1939 й.да 
Ғарбий Украина таркибида УССР б-н 
бирлаштирилди. 1941—44 й.лар немис 
фашистлари қўлида, 1944 й. 2 фев.да 
озод этилди. Р. кустар типидаги корхона-
лари бўлган уезд шаҳардан Украинанинг 
саноат марказларидан бирига айланди. 
Машинасозлик ва металлсозлик (юқори 
вольтли электрон аппаратура, трактор 
эҳтиёт қисмлари, станоклар ва б.), кимё 
(«Азот» и.ч. бирлашмаси), енгил (зиғир 
тола к-ти, тикувчилик фкаси), озиқ-овқат 
(сабзавот қуритишконсерва, гўшт ктла-
ри, сут зди) саноатлари корхоналари бор. 
Мебель, қурилиш материаллари ишлаб 
чиқарилади. Педагогика, сув хўжалиги 
муҳандислари интлари, Киев Мадани-
ят ин-тининг маданиятмаърифат ф-ти, 
2 театр (шу жумладан, мусиқали драма 
театри), филармония, 2 музей (шу жум-
ладан, тарихўлкашунослик музейи) бор.
Успение черкови (1756), классицизм 
услубидаги гимназия биноси (1839) 
каби меъморий ёдгорликлар, фашизм 
қурбонлари хотирасига багишланган ёд-
горлик (1968), Жанговар шоншуҳрат ме-
мориали (1975) мавжуд. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling