O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РИШТОН СВИТАСИ
РИШТОН НЕФТЬ-ГАЗ КОНИ -
Фарғона вилоятидаги кон. Шим. Риш- тон антиклиналь бурмасида жойлашган. Коннинг геологик тузилишини дастлаб К.П. Калицкий ўрганган (1914), сўнг О.А.Рижков раҳбарлигида (1941 й.дан) геологик съёмка ишлари олиб борилиб, 1950 й.да бурманинг жан. қанотида, юқори бўр даври ётқизиқларида газ бор- лиги аниқланди. Шим. Риштон антикли- наль бурмаси ғарбдан шарққа йўналган бўлиб, палеозой (оҳактош, сланец), юра (қумтош, гил), бўр (оҳактош, яшил гил, кулранг қумтош), палеоген (яшил гил, оқ оҳактош, доломит, қумтош) ётқизиқларидан тузилган. Бурмада- ги ётқизикдарнинг умумий қалинлиги 1,5 км дан ортиқ. Коннинг юқори бўр даврига мансуб ётқизиқларида нефть, юқори ва қуйи бўр, юра даврларига оид ётқизиқларида газ мавжуд. Кондаги неф- тнинг зичлиги 776—779 кг/м3, метан турига мансуб; олтингугурт миқдори 0,16%, парафин 5—5,5%. Газнинг зич- лиги 502—750 кг/м3; таркибида 0,08% водород сулфиди, 68,15—89,1% метан, 2,0—17,5% азот ва сийрак газлар, 0,1 — 4,0% карбонат кислотаси бор. РИШТОН СВИТАСИ — Фарғона бо тиғи ва Ҳисор тоғларининг жан. ғарбида тарқалган стратиграфик бир- лик. Риштон қишлоғи номига қўйилган. О.С.Вялов томонидан ажратилган (1935). Кесмасининг пастки қисми — 4нефт- www.ziyouz.com кутубхонаси 215 ли қатлам оҳактош, қумли оҳактош, қумтош, чиғаноқтош ва мергеллардан иборат. Қалинлиги 15 м гача. Унда икки тавақали моллюскалар ва гастропода- ларнинг тошқотган қолдиқлари учрайди. Кесма устки қисмини қалинлиги 30 м га етадиган чиғаноқтошлар қатламчаларига эга алевритли гиллар ташкил этади ва уларда икки тавақали моллюскалар, га- строподалар ва фораминифераларнинг тошқотган қолдиқлари мавжуд. Р.с.нинг умумий қалинлиги 45 м га етади, ости- да турки стон, гулизиндон свиталари мувофиқ ётади ва исфара свитаси б-н ёки баъзи жойларда ювилган неоген қатлами б-н қопланган. Таркибида: 1) Liostrea simplex, 2) Platigena asiatica, 3) Chlamys turgaicus қатламлари ажратилган. Ёши ўрта эоцен бўлими (бартон яруси)га ман- суб. Стратифафик аҳамиятга эга. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling