O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet226/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РИЧАРДСОН (Richardson) руэн Уил-
ланс (1879.26.4, Дьюсбери, Йоркшир 
— 1959.15.2, Элтон, Гемпшир) — ин-
глиз физиги, Лондон Қироллик жамияти 
аъзоси (1913 й.дан). Кембриж ун-тини 
тугатган (1900). Илмий ишлари термо-
электрон эмиссияга багишланган. Тер-
моэлектр эмиссиядаги ток зичлигининг 
металл сиртидаги трага боғликлигини 
топган (1901). Фотоэлектр эффект, маг-
нетизмга оид баъзи масалалар, квант на-
зария, спектроскопия, рентген нурлари 
физикаси ва б.ни ўрганган. Нобель муко-
фоти лауреати (1928). 
РИШ 
Марк 
Арнольдович 
(1918.15.10, Харьков) — биокимёгар. 
Ўзбекистондахизмат кўрсатган фан ар-
боби (1987), биол. фанлари д-ри (1965), 
проф. (1966). ЎзДУнинг биол. ф-тини 
тугатган (1940). СамДУда ассистент 
(1944—1952). Самарқанд Ўқитувчилар 
ин-тида катта ўқитувчи (1952—54). 
Қоракўлчилик илмий тадқиқот ин-ти 
биокимё лаб. мудири (1954—66), СамДУ 
илмий ишлар бўйича проректори (1966—
75), кафедра мудири (1972—93). Илмий 
ишлари микроэлементлар биокимёси, 
биогеокимёвий провинциялар, молеку-
ляр генетикага оид.
РИШЕ (Richet) Шарль (1850.26.8 
Париж — 1935.4.12) — француз имму-
нологи ва физиологи. Париж ФА аъзоси 
(1914) ва президенти (1933 й.дан), 1887 
й.дан Париж ун-ти физиология проф. Ил-
мий фаолияти овқат ҳазм қилиш физио-
логиясига оид. 1888 й. фанга «пассив им-
мунитет» тушунчасини киритган. 1902 
й. организмнинг ёт оқсилларга бўлган 
аллергик реакциясини ўрганиб, уни ана-
филаксия деб ифодалаган. Р. иммунитет 
ва серотерапия, шунингдек, эпилепсия 
ва ўпка силини даволаш муаммолари-
ни ўрганган. Нобель мукофоти лауреати 
(1913). 
РИШЕЛЬЕ (Richelien) Арман Жан 
дю Плесси (du Plessis) (1585.5.9 — Па-
риж — 1642.4.12) — француз давлат 
арбоби, кардинал (1622 й.дан). 1624 
й.дан қироллик кенгаши раҳбари, амал-
да Франция ҳокими. Абсолютизмни 
мустаҳкамлаш йўлида кўп саъйха-
ракатлар қилган. Гугенотларни сиё-
сий ҳуқуклардан маҳрум этган; маъ-
мурий, молиявий, ҳарбий ислоҳотлар 
ўтказган; феодалларнинг исёнлари, халқ 
қўзғолонларини бостирган. Ташқи сиё-


www.ziyouz.com кутубхонаси
214
сатда Габсбурглар б-н курашишни асо-
сий вазифа деб ҳисоблаган. Францияни 
Ўттиз йиллик уруш (1618—48)га тортган 
«Сиёсий васиятнома» асарида француз 
абсолютизми сиёсатининг асосий тамой-
илларини баён қилган. Р. француз мумтоз 
адабиёти ва санъати тараққиётига катта 
ҳисса қўшган. Франция академиясига 
асос солган. 
РИШТА (Dracunculus medinensis) 
— тўгарак чувалчанглар (нематодалар) 
синфига мансуб чувалчанг. Асосан, сут 
эмизувчилар териси остида паразит-
лик қилади, дракункулёз касаллигига 
сабаб бўлади. Тирик личинкалар туғиб 
кўпаяди. Р. тропик ва субтропик мамла-
катларда тарқалган; Ўрта Осиёда баъзан 
ёввойи йиртқич ҳайвонларда учраб тура-
ди. 
РИШТОН — Фаргона вилояти Риш-
тон туманидаги шаҳар (1977 й.дан). Ту-
маннинг маъмурий маркази. Вилоятнинг 
ғарбида, Сўх дарёсининг ўнг соҳилида, 
Қўқон — Фарғона автомобиль йўли 
ёқасида жойлашган. Яқин т.й. станция-
си — Фурқат (12 км). Р.дан Фарғонагача 
— 52 км. Аҳолиси 30,9 минг киши 
(2003). Аҳолиси ва хўжаликлари Сўх — 
Шоҳимардон, Жонобод каналлари ва ар-
тезиан қудуқлардан сув олади.
Р. 18-а.да йирик ҳарбий ва иқтисодий 
аҳамиятга эга бўлган қалъа. Бу ерда Хи-
той, Ҳиндистон, кейинчалик рус савдо-
гарлари тўхтаб ўтганлар. Р.да қадимдан 
кулолчилик ривожланган. Машҳур Р. ку-
лолларининг маҳсулотлари Шарқ бозор-
ларида жуда харидоргир бўлган. Ҳоз. кун-
да ҳам Р. усталари томонидан ишланган 
сопол лаган, шокоса, кўзалар ва сополдан 
ишланган бадиий буюмлар республика-
дан ташқарида ҳам машҳур. Р.да йигирув 
тўқув фкаси, МТП, бадиий кулолчилик 
буюмлари зди ва юзлаб хусусий кулолчи-
лик кичик цехлари, 3 мингдан зиёд якка 
тартибдаги ҳунармандлар, Ўзбекистон 
БА тасарруфида «Усто Абдулло» корхо-
наси ишлаб турибди. Деҳқон ва буюм бо-
зорлари фаолият кўрсатади.
Шаҳарда 6 умумий таълим мактаби, 2 
касбҳунар коллежи, 1 лицей бор. Туман 
қокимияти биноси, давлат ва маъмурий 
ташкилотлар, 2 маданият уйи, марказий 
стадион, марказий касалхона, 2 поликли-
ника ва б. тиббий муассасалар, бир қанча 
савдо, маданий хизмат кўрсатиш шохоб-
чалари мавжуд.
Бурҳониддин Марғиноний Р. да та-
валлуд топган (шаҳардаги «Чинигарон 
қабристонида унинг рамзий макбараси 
барпо этилган).

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling