O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet222/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РИФ РЕСПУБЛИКАСИ — Шим. 
Марокашдаги 
тоғли 
Риф 
вилояти 
қабилаларининг ҳарбий-сиёсий бирлаш-
маси. Риф қабилаларининг 1921—26 
й.лардаги испан ва француз мустамла-
качиларига қарши миллий озодлик уру-
ши жараёнида тузилган. Олий қонун 
чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият 
— Миллий мажлис бўлган. Унга пре-
зидент Абдулкарим раҳбарлик қилган. 
Ҳукумат аъзолари 5 кишидан иборат 
бўлган. Қоидлар ички ишлар вазирлиги-
га ва қабила ишларини назорат қилувчи 
Республика 
кенгашига 
бўйсунган. 
Аҳолидан олинган солиқлар, асосан, 
армияга сарфланган. P.p. испан ва фран-
цуз қўшинларига узоқ вақггача зарба бе-
риб келган. Бироқ уларнинг биргаликда 
қилган ҳужумларига бардош беролмай 
мағлуб бўлган (1926 й. 27 май). 
РИФЕЙ (лот. Ri phaei montes — 
Рифей тоғлари; қад. географлар Урал 
тоғларини баъзан шундай атаганлар) — 
кечки пжембрийга мансуб йирик страти-
график бўлинма. Геологик ёши 1650—
570 млн. йил бўлган, кам ўзгаришга 
учраган тоғ жинсларидан иборат; кем-
брий даври [қ. Кембрий системаси (дав-
ри)] б-налмашган. Р. 1945 й. рус геологи 
Н.С. Шатский томонидан Жан. Уралда 
аниқланган. Тахм. юқори протерозой (қ. 
Протерозой «гуруҳи») га мувофиқ келади. 


www.ziyouz.com кутубхонаси
210
Р. таркибида 4 та бўлинма мавжуд: қуйи, 
ўрта, юқори ва венд. Сўнгги бўлинмага 
мустақил мажмуа сифатида қаралади ва 
кўпинча терминал Р., ёки вендоми деб 
аталади. Шу 4 бўлинманинг ҳар бири 
таркибида Р. ётқизикларини бўлимларга 
ажратиш ва корреляция қилишда асос 
бўладиган кўкяшил сувўтлар қолдиклари 
(строматолитлар)нинг ўзига хос мажмуи-
ни кўриш мумкин.
Р.нинг денгиз ва қуруқликдаги 
ётқизиклари барча материкда тарқалган. 
Платформалар Р.да палеозойдагига нис-
батан кичироқ майдонни эгаллаган. Улар 
ясси қуруқликдан иборат бўлиб, устида-
ги қад. жинслар ювилиб кетган. Нура-
ган жинслар эса букилмаларда тўплана 
борган. Геосинклиналь системаларнинг 
ташқи букилмаларида қумтошли жин-
слар б-н бирга гилли карбонатли, баъ-
зан флиш (Тяньшанда) ётқизиклари ву-
жудга келган. Океан тубидаги Ер пусти 
ички букилмаларида сув ости вулкан 
маҳсулотлари йиғилган. Р. охирида кенг 
майдонларда мотсслар ётқизилган. Р.да 
арид (қуруқ) икдим бўлганлиги учун 
қизил ётқизиқлар тўпланган. Бироқ 
юқори Р.нинг 2-ярмида ва терминал Р.да 
кўп ўлкаларда музлик ётқизиклари уч-
райди.
Р.нинг кабонатли жинсларида кўплаб 
строматолитлар мавжуд. Қатламларни 
ажратишда микрофитолитлар муҳим 
аҳамиятга эга. Р. чўкиндиларида страти-
график аҳамиятга эга бўлган акритархлар 
мавжуд. Р.да умуртқасизларнинг дастлаб-
ки типлари пайдо бўлиб, эрта палеозой-
да равнақ топган. Р.нинг юқори қисмида 
скелетсиз кўп ҳужайрали ҳайвонлар уч-
райди. Ҳалқали чувалчанглар яхши на-
моён бўлган.
Фойдали 
қазилмалардан 
Р. 
чўкиндиларида темир рудаси, фосфо-
ритлар, айрим жойларда қўрғошинрух, 
Экваториал Африкада мис, кобальт ва 
уран рудалари мавжуд. Сибирь платфор-
масида терминал Р.да газконденсатлар ва 
нефть уюмлари аниқланган. 
РИФЛАР — Шим. Марокашнинг 
тоғли вилоятидаги барбарлар. 1,25 млн. 
киши (1990-й.лар ўрталари). Барбар ти-
лида сўзлашадилар. Иккинчи тил — араб 
тили. Диндорлари — сунний мусулмон-
лар. 18-а.нинг бошларида Р. араблар то-
монидан босиб олинди. Улар 17—18-а.
лар, айниқса, 19-а. ва 20-а.нинг бошлари-
да француз ва испан мустамлакачилари 
томонидан асоратга солинган. 1921—26 
й.лар мустамлакачиларга қарши миллий 
озодлик кураши олиб бориб Риф респу-
бликаси тузишган. Асосан, деҳқончилик 
б-н шуғулланадилар. 
РИФЛАР — саёз жойларда денгиз 
тубининг сув остидаги ёки сув юзасидан 
кўтарилиб турган баландликлари. Денгиз 
тубидаги қоялар ёки қирғоқларнинг еми-
рилишидан, маржон қурилмаларидан, 
оҳакли сувўтлар қолдиқларидан ҳосил 
бўлади. Р., асосан, экваториал ва тропик 
денгизларда, сув траси 20° дан юқори 
бўлган, кучли тўлқинлар бўлмайдиган 
ҳудудларда тарқалган. Тўсиқ P., қирғоқ 
P., ҳалқасимон P. (атоллар) ажратилади. 
Австралиянинг шим.шарқий қирғоғи 
яқинидаги уз. 200 км ли Катта Тўсиқ 
рифи энг катта рифдир. 
РИФТ (инг. rift — дарзлик, ёриқ, 
дара) — Ер пўстининг чизиқ бўйлаб 
йўналган йирик тектоник структуралари. 
Узунлиги бир неча юз км (баъзан 1000 
км дан зиёд) га етади. Кўпгина океан ва 
континентал Р.ларнинг эни 30—70 км 
бўлади, бироқ анча тор энли (5— 20 км, 
Мас, Улик денгиз) ва кенг энли (200—
400 км, Қизил денгиз Р.) океан Р.лар ҳам 
бор. Р.лар, одатда, кенг гумбазеимон 
кўтарилган жойларда материкларнинг 
горизонтал чўзилишидан вужудга келади 
(Мас, Шарқий Африка). Бунда Ер пўсти 
бутун қалинлиги бўйича ёки кўп қисми 
чўзилади деб таҳмин қилинади. Р. акса-
ри бир қанча узилишлардан иборат; улар 
орасида устки юзаси қия ва пўстининг 
бир қисми сурилган ташламаузилма 
кўпроқ. Ташламаузилмаларнинг оғиш 


www.ziyouz.com кутубхонаси
211
бурчаги одатда 60—70° бўлиб, силжиш-
нинг вертикал амплитудаси бир неча км 
ва пўстнинг чўзилиши баъзан бир неча ўн 
км гача етиши мумкин. Р.нинг ички кон-
тинентал, континентлараро, океан ички 
типлари фарқ қилинади. Р. чегарасида 
турли тартибда ётувчи грабен ва горст-
лар мавжуд. Грабен асосий структуравий 
шаклдир. Бирок, Р. пўстнинг юқорига то-
мон тектоник гумбаз шаклида қияроқ бу-
килишидан ҳосил бўлади; у кейинчалик 
ёрилиб фабен ва горстга ажралади. Жуда 
катта Р.лар Р. минтақалари деб аталади. 
Р.нинг келиб чиқиши ҳақида бир неча 
илмий фараз мавжуд. Ҳоз. вақгда янги 
плиталар тектоникаси назарияси пайдо 
бўлди, унга кўра, Р.лар материкларнинг 
горизонтал ҳаракати натижасида ҳосил 
бўлади. 
РИФТИН Владимир Александро-
вич 11903.1(13).1, Сарапул ш., Удмурдия 
— 1987.2.1, Тошкент] — театр рассоми. 
Ўзбекистон халқ рассоми (1950). Харь-
ков рассомлик ин-тини тугатган (1928). 
1941 й.дан Ўзбекистонда яшаб ижод 
қилган. Р. Тошкент театр ва рассомлик 
санъати ин-тида Театр декорацияси рас-
сомлиги кафедраси ташкилотчиларидан 
(1954—80 й.лар кафедра мудири, 1980 
й.дан проф.). Р. ҳар бир спектакль жанр 
ва хусусиятига мос саҳна безаклари яра-
тишга интилди. «Қарға моткаси» (1947, 
П. Чайковский), «Улуғбек» (1959, А. Коз-
ловский) опералари; «Балерина» (1952, 
Г. Мушель), «Семурғ» (1957, Б. Бровцин) 
балетлари; «Ҳуррият» (1958, Уйғун), 
«Фарғона ҳикояси» (1959, Т. Жалилов, 
Б. Зейдман), «Тошболта ошиқ» (1960, 
М. Левиев), «Мирзо Улуғбек» (1970, М. 
Шайхзода) каби драма ва трагедиялар 
шулар жумласидан.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling