РИУ-ГРАНДИ-ДУНОРТИ — Бра-
зилиянинг шим.шарқий қисмидаги штат.
Майд. 53,3 минг км2. Аҳолиси 2,7 млн.
киши (2000). Маъмурий маркази — На-
тал ш. Йирик шаҳарлари: Мосоро, Макау
ва б. Штатнинг жан. ва марказий қисми
ўрқирли платодан иборат бўлиб, шим. ва
шаркда Атлантика бўйи текислигига ўтиб
боради. Иклими субэкваториал, иссиқ,
ғарб ва жан.да қуруқ иклим. Ўртача ой-
лик тралар 24— 28°, йиллик ёғин ғарб ва
жан.да 600— 700 мм дан шим. ва шарқий
қисмида 900—1000 мм гача. Саванна-
лар, пальма ўрмонлари, бутазорлар бор.
Иқтисодиётининг асосини қ.х. ва ўрмон
хўжалиги ташкил этади. Шакарқамиш,
пахта, сизаль экилади. Шунингдек, мани-
ок, маккажўхори, шоли, дуккакли экин-
лар етиштирилади. Чорвачилик сует ри-
вожланган. Балиқ овланади. Озиқ-овқат,
тўқимачилик, кўнпойабзал саноати кор-
хоналари бор.
РИУ-ГРАНДИ-ДУСУЛ — Бразилия-
нинг чекка жан. қисмидаги штат, Атлан-
тика океани соҳилида. Майд. 282 минг
км2. Аҳолиси 10,2 млн. киши (2000).
Маъмурий маркази — ПортуАллегри ш.
Йирик шаҳарлари: Пелотас, РиуГранди,
СантаМария. Штат шим. Бразилия яс-
ситоглигининг пастроқ жан. қисмидан,
жан. текисликдан иборат. Атлантика оке-
ани қирғоқлари бўйлаб чўзилган камбар
паеттекисликда кўл кўп. Иқлими суб-
тропик, нам иклим. Ўртача ойлик тралар
15—25°, йиллик ёғин 1250 мм дан 2000
мм гача. Саванна, шим.да субтропик
ўрмонлар бор. Р.Г.дуС. мамлакатнинг
муҳим қ.х. райони. Штат донли экин-
лар: буғдой, шоли етиштириш бўйича
мамлакатда етакчи ўринда. Шунингдек,
маккажўхори, картошка, ловия, маниок
экилади. Токчилик, богдорчилик, асала-
ричилик, ипакчилик ривожланган. Чор-
вачиликда қорамол, чўчқа, қўй боқилади.
Парагвай чойи терилади. Балиқ овланади.
Мис, тошкўмир конлари бор. Озиқ-овқат,
тўқимачилик, кўнпойабзал, ёғочсозлик,
целлюлозақоғоз, керамика саноатлари
ривожланган. Қ.х. машиналари ишлаб
чикарувчи, фармацевтика корхоналари
бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |