O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet224/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РИХТЕР ШКАЛАСИ - магниту-
далар (тебранишлар ёки силкинишлар 
қиймати) бўйича зилзилаларни тас-
нифловчи жадвал. Зилзила (ёки порт-
лаш) вақтида юзага келувчи сейсмик 
тўлқинлар энергиясини баҳолашга асос-
ланади. Р.ш.га 9 балли система асос ки-
либ олинган. Р.ш. бўйича зилзила маг-
нитудаси ва 12 балли шкала бўйича эпи-
центр (зилзила ўчоғи) даги унинг кучи 
ўртасидаги нисбат ўчоқнинг чуқурлигига 
боғлиқ. Шкала 1935 й. америкалик сейс-
молог Ч. Рихтер томонидан таклиф этил-
ган, 1941—45 й.ларда Б. Гутенберг б-н 
биргаликда назарий жиҳатдан асослаб 
берилган (қ. Зилзила, Сейсмик шкала). 
РИЦА, Катта Рица — Кавказнинг 
ғарбий қисмидаги кўл. Лашипсе дарёси 
водийси (Абхазия)да, Гагра тизмасидан 
шаркда, 950 м баландликда. Майд. 1,49 
км2, уз. 2,5 км, энг сербар жойи 1,05 км, 
ўртача чуқ. 63 м, энг чуқур жойи 116 м. 
Кўл ва атрофининг гўзал табиати куплаб 
туристларни жалб қилади. Р. Қора ден-
гиз соҳилидаги курортлар б-н шоссе йўл 
орқали боғланган. Кўл ёқасида мехмон-
хона ва пансионат бор. Р. яқинида Кичик 
Рица кули (майд. 0,2 км2) жойлашган. 
РИЦАРЛАР (нем, Ritter, дастлаб — 
чавандоз) — ўрта асрларда Ғарбий ва 
Марказий Европа мамлакатларида им-
тиёзли ижтимоий қатлам: кенг маънода 
— барча оқсуяк мулқдорлар (феодал-
лар), тор маънода — факат майда оқсуяк 
мулкдорлар. Вассаллик муносабатлари 
орқали ўз сенъорларига карам бўлган . 
Р. улардан ер мулки (феод) олиб, эвазига 
қўшинда суворий хизматини ўтаганлар. 
Р.нинг жанговароти, қимматбаҳо оғир 
қуроллари (қилич, қалқон, совут) бўлиши 
лозим эди, у махсус рицарлик таълимини 
олган, турнирларда қатнашган. Р. учун 
қуйидаги ахлоқий нормалар: жасурлик, 
омонатга садоқат, аёлларга нисбатан 
олижаноблик шарт булган. Шундан (ма-
жозий маънода) Р. — фидокор, олижаноб 
инсонлар. 12—14-а.ларда Р. ҳарбий куч 
сифатида катта аҳамиятга эга булган. 
15—16-а.ларда мунтазам армиялар тузи-
лиши ва уқотар қуролларнинг тарқалиши 
б-н уларга эҳтиёж қолмаган. Р. дворянлар 
табақасининг асосини ташкил этган.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling