O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet225/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РИЦАРЛИК АКАДЕМИЯЛАРИ — 
1618-а.ларда Германияда дворянлар фар-
зандларини ҳарбий, фуқаролик ва сарой 
хизматига тайёрловчи табақалашган ўқув 
юртлари. Ўқув режасига лотин, француз, 
итальян, кўпинча испан тиллари, мат., 
физика, генеалогия, хуқуқ, тарих ва б. 
фанлар кирган; қиличбозлик, отда юриш, 
рақсга тушиш, сарой ахлларига хос муло-
замат ва муомалага катта эътибор берил-
ган. Кольберг (1653 й. ташкил этилган), 
Люнебург (1655), Вольфенбюттел (1687)
даги Р.а. машҳур бўлган. 19-а.да гимна-
зия ва кадет корпусларига айлантирил-
ган. 
РИЧАГ — катта кучни кичик куч б-н 
мувозанатлайдиган оддий механизм. Та-
янч нуқтасига эга бўлган қаттиқжисмдан 
иборат. У таянч нуқтадан ўтувчи текис-
ликдаги кучлар таъсирида бўлади. Агар 
кучлар таянч нуқтанинг икки томонида 
жойлашган бўлса, бундай Р. 1 тур, агар 
кучлар таянч нуқтанинг бир томонида 
жойлашган бўлса, 2тур Р. деб аталади. Р. 


www.ziyouz.com кутубхонаси
213
мувозанатда бўлиши учун таянч нуқтага 
нисбатан олинган кучлар моментлари 
йиғиндиси нолга тенг булиши керак. Р. 
двигателлар, пресслар, болғалаш маши-
налари ва механизмларда ишлатилади. 
РИЧАРДС (Richards) Дикинсон 
(1895.3.10, Оринж, Нью Жерси — 1973) 
— америкалик хирургкардиолог. АК.Ш 
Миллий ФА аъзоси. Колумбия ун-тини 
тугатган (1922); тиббиёт проф. (1947—
61). А. Курнан б-н ҳамкорликда юрак ва 
ўпканинг нормал ва патологик ҳолатдаги 
функциясини (жумладан, юракни ка-
тетерлашни) тадқиқ этган; травматик 
шокда юрак фаолиятининг ўзига хос 
жиҳатларини ўрганган. Нобель мукофоти 
лауреати (1956, А. Курнан ва В. Форсман 
б-н бирга). 
РИЧАРДС (Richards) Теодор Уильям 
[1868.31.1., Жермантаун (Пенсильвания 
штати) — 1928.2.4] — америкалик ки-
мёгар. АҚШ Миллий ФА аъзоси (1899 
й.дан) Америка кимё жамияти президента 
(1914). Америка санъат ва фан академия-
си президента (1919—21), Гарвард ун-
тини тугатган, фалсафа д-ри (1888), проф. 
(1901 й.дан). Илмий тадқиқотлари кимё-
вий элементларнинг ат.м.ни аниқлашга 
оид. Махсус қурилма ясаган ва ўзи иш-
лаб чиққан усули ёрдамида 25 та кимё-
вий элементнинг ат.м.ни катта аникликда 
ўлчаган. Таркибида уран бўлган турли 
минераллардаги радиоген қўрғошиннинг 
ат.м.ни ўлчаб қўрғошиннинг изотоплари 
мавжудлигини исботлаган (1914). Нобель 
мукофоти лауреати (1914). 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling